21 жумадул аввал 1446
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хадижа розияллоҳу анҳога уйланишлари

Муҳаммад алайҳиссалом билан Майсара соғ-саломат Маккага қайтиб келишди. Уларнинг ишлари ўнгидан келиб, жуда кўп фойда олишди. Бирига ўн қўшилганидан ўзида йўқ қувонган Хадижанинг Расулуллоҳга меҳри тушиб қолди. Одамлар у кишини бекорга Амин дейишмаслигини, ҳалоллиги туфайли ҳамиша омади чопишини кўрган қирқ ёшлар чамасидаги бой-бадавлат бу аёл таомилга зид ҳолда унга турмушга чиқиш майли борлигини билдирди. Пайғамбар алайҳиссалом амакилари Абу Толиб билан Хадижанинг амакиси Амр ибн Асадникига совчи бўлиб боришди. Мезбон уларнинг истагига розилик берди. Абу Толиб келин-куёвни никоҳ қилиб, қуйидагича хутба ўқиди: «Аллоҳ бизни Иброҳим ва Исмоил авлоди, Маъад ва Музор насли қилиб яратганига, Байтуллоҳга қарайдиган, Масжиди ҳаромни бошқарадиган мартабага эриштирганига,, Каъбани улуғ зиёратгоҳ, қон тўкиш, ҳатто биронта гиёҳни узиш ман этилган муқаддас масканга айлантирганига, бизни мартабамизни кўтариб, одамларга ҳукмрон қилганига минг қатла шукр. Жияним Муҳаммад ибн Абдуллоҳнинг мардликда, олийжанобликда, фазлу карамда тенги йўқ. Тўғри, унинг мол-дунёси кўп э%B

16:01 / 10.04.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...