6 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 6-куни

  • Ҳижрий 604-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1207-йил 30-декабр) буюк форс шоири, мутафаккири ва замонасини қутби Жалолиддин Румий таваллуд топди. У «Маснавий» машҳур девон соҳибидир.
  • Ҳижрий 1369-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1949-йил 27-декабр) Индонезия Голлнадия мустамлакасидан мустақил бўлганини эълон қилди.

Робиъул-аввал ойининг 6-куни

  • Ҳижрий 604-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1207-йил 30-декабр) буюк форс шоири, мутафаккири ва замонасини қутби Жалолиддин Румий таваллуд топди. У «Маснавий» машҳур девон соҳибидир.
  • Ҳижрий 1369-йил 6-робиъул-аввал куни (милодий 1949-йил 27-декабр) Индонезия Голлнадия мустамлакасидан мустақил бўлганини эълон қилди.


Бадр уруши

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи Мунавварага ҳижратларининг иккинчи йили, аниқроғи, ҳижратдан ўн тўққиз ой ўтиб, Рамазон ойида Бадр уруши бўлди. Нафақат Ислом тарихида, балки бутун инсоният тарихида Бадр урушининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Бу уруш бўлиб ўтган кунни Аллоҳ таоло «Фурқон куни» – ҳақ билан ботилни фарқ қиладиган кун, деб номлаган. Шу куни Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга Ислом дини тарихидаги биринчи улкан ғалабани берди. Бу ғалаба уларнинг узоқ йиллик сабр-бардошлари эвазига берилган илоҳий мукофот эди. Аслида, воқеа бундай бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга Абу Суфён ибн Ҳарб бошлиқ Макка мушрикларининг ўттиз ёки қирқ кишилик карвони Шомдан келаётгани ҳақида хабар етди. Бу катта карвонда қурайшликларнинг молу мулклари, тижоратлари бор эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларни қизиқтириб: «Мана, Қурайшнинг карвони, мол-мулки. Унинг йўлига чиқинглар, шоядки, Аллоҳ таоло бу мол-мулкни сизларга ўлжа қилиб берса», дедилар. Баъзи кишилар кўнгилли бўлиб чиқишга қарор қилдилар. Айримлар боргиси келмади. Чунки улар ўртада уруш чиқади, деб ўйламаган эдилар.

22:33 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
«Rasulullohning ﷺ dushmanlar bilan muomalalari» | Abdulhamid Juman domla
Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, «Dorulomon» jomeʼ masjidi imom-xatibi Abdulhamid Juman domla Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldiri...
00:07 / 14-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Muhammadiya tongining otishi» | Hasan domla Qodirov
Toshkent shahar, Olmazor tumani, «Siroj Solih» jomeʼ masjidi imom-xatibi Hasan domla Qodirov Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz...
22:17 / 06-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Siyratda rabi'ul avval oyi» | Ustoz Abdul Azim Ziyouddin
Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti «Hadis va islom tarixi fanlari» kafedrasi katta o‘qituvchisi, siyrat fani ustozi Abdul Azim Ziyouddin Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Tak...
02:04 / 31-январь Батафсил...
Мақолалар
«Rasululloh—goʻzal xulq sohibi» | Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Qur'oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz mumkin. InshaAlloh ko'rib chiqib javob beramiz. Mun...
21:02 / 25-январь Батафсил...