2 жумадис сони 1446
Қайнуқoъ ғазоти

 

Агар бир кишининг икки душмани бўлиб, бирининг устидан ғалаба қозонилса, иккинчиси ҳаловатини йўқотиб, ғам босишини, оқибати нима бўларини ўйлаб ўтирмасиданоқ ғанимини фош этишга ҳаракат қилади. Бадр ғазоти мусулмонларнинг ғалабаси билан якунлангач, бани Қайнуқоъ яҳудийлари худди шундай иш тутишди. Улар ўртадаги шартномани бузиб, душманлигини фош этиб, ансорлардан бир аёлнинг номусини булғашди. Бу ҳол мусулмонларни ҳушёр торттириб, дин душманлари билан тўқнашув юз берганда уларга ишониб бўлмаслигига амин қилди. Аллоҳ таоло Анфол сурасининг 59-оятида бу хусусда Пайғамбар алайҳиссаломга шундай деб уқтиради: «Сен маълум қавмнинг шартномага хиёнат қилишидан қўрқсанг, шартнома масъулиятини уларнинг зиммасига юклаб қўявер. Аллоҳ ҳеч қачон хоинларни дўст тутмайди». Расулуллоҳ яҳудийларнинг бошлиқларини чақириб, хиёнатнинг оқибати яхшиликка олиб бормаслигини айтдилар. Йиғилишга тўпланганлар: «Эй Муҳаммад, Бадрдаги ғалабангдан бунчалик керилиб кетма. Қурайшлар урушишни билмайдиган рўдапо халқ. Биз билан урушсанг, кимлигимизни билиб оласан», дея таҳдид солишди. Чиндан ҳам бани Қайнуқоъ яҳудийлари жанговар одамлар эди. Худди шу аснода Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 13-оятини нозил қилди: «Кофирларга, сизлар енгиласизлар ва жаҳаннамга тўпланасизлар. Жаҳаннам нақадар ёмон жой, дегин. Урушаётган гуруҳда сизлар учун ибрат бор: улардан бири худо йўлида курашаётганлар бўлиб, иккинчиси кофирлардир. Уларга (мусулмонлар) икки баробар кўп кўринади. Аллоҳ истаган кишисига ёрдам бериб, қўллаб-қувватлайди. Ақли расо киши учун бу нарсада чиндан ҳам ибрат бордир».

Шу йиғилишдан кейин Ҳазраж қабиласнинг оқсоқоли Убода ибн Сомид бани Қайнуқоъ яҳудийлари билан бутунлай алоқасини узди. Абдуллоҳ ибн Убай эса замон ўзгаришидан қўрқиб, Ҳазраж билан муносабатини янада мустаҳкамлади. Аллоҳ таоло мусулмонларга таълим бериб, Моида сурасининг 51 − 52-оятларини нозил қилди: «Эй мўминлар, яҳудий ва насороларни дўст тутманглар, (чунки) улар бир-бири билан (яқин) дўстдир. Кимки улар билан дўстлашса, ўшалардандир. Золим қавмни Аллоҳ сира ҳам ҳидоят қилмайди. Дилларида иллат борларнинг бизга бирон офат келишидан қўрқамиз, деб улар билан дўстлашишга ошиққанини кўрасан. Аллоҳ (хоҳлаган одамига) ғалаба ато этади ёхуд (истаган) ишини рўёбга чиқаради. Кўнглидаги яширин (ниятлари) учун улар (кўп) надомат чекишади».

Бани Қайнуқоъ яҳудийлари душманлигини ошкор этиб, қўрғонларига яшириниб олишди. Пайғамбар алайҳиссалом шу йил шаввол ойининг ўрталарида уларга қарши отландилар, амакилари Ҳамза байроқдор бўлди. Бани Қайнуқоъ яҳудийлари муҳосарага олинди.
10:30 / 13.04.2012
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...