21 жумадул аввал 1446
Ғатафон ғазоти

 

Ғатафон қабиласининг бани Саълаба ва муҳориб уруғлари Дуъсур бошчилигида Мадинани талон-тарож қилишга тайёргарлик кўра бошлади. Бундан хабар топган Пайғамбар алайҳиссалом бу тажовузнинг олдини олиш учун рабиул аввал ойининг 12-куни тўрт юз эллик нафар одам билан уларга қарши юриш қилдилар. У кишининг ўрнига Усмон ибн Аффон бош бўлиб Мадинада қолди. Мусулмонларнинг катта куч билан келаётганини эшитган душман тоғ-тошларга қочиб кетди. Мусулмонлар Зоамар деган жилға бўйида қўр ташлаб ётишди. Расулуллоҳ ёмғирда ивиган кийимларини ечиб, бир дарахтнинг панасига ўтиб чўзилдилар. Узоқ йўл босиб ҳориган мусулмонлар чекка-чеккага тарқалиб, уйқуга кетишди. Пайт пойлаб турган Дуъсур тоғдан тушиб, аста-секин Пайғамбар алайҳиссаломнинг тепасига қиличини яланғочлаб келди ва: «Эй Муҳаммад, энди сени мендан ким қутқара олади» деди. «Худонинг ўзи қутқаради», дедилар Расулуллоҳ ўта хотиржамлик билан. У кишининг хотиржамлиги ва ишонч билан гапириши Дуъсурни эсанкиратиб қўйди, ранги бўздек оқарганча қўлидан қилич тушиб кетди.

Пайғамбар алайҳиссалом унинг қиличини олиб: «Хўш, энди ким сенинг жонингга оро киради?» деб сўрадилар. «Ҳеч ким», деди Дуъсур бўшашганча. Сарвари олам мурувват кўрсатиб уни кечирдилар. Дуъсур шу заҳоти мусулмон бўлиб, қавмини Исломга даъват этди. Пайғамбар алайҳиссаломии ёмон кўриб, ҳаммани у кишига қарши туришга ундаб юрадиган ёвуз бир кимса Аллоҳнинг илтифоти туфайли у кишини яхши кўрадиган ва одамларни Ислом динига даъват этадиган зотга айланди. Бу Расулуллоҳнинг хушмуомалалиги, мулойимлиги, раҳмдиллигининг шарофатидир. Бу хусусда Оли Имрон сурасининг 169-оятида бундай дейилади: «Аллоҳнинг раҳмати билан сен уларга мулойим бўлдинг. Агар қўполлик, бағритошлик қилганингда яқининга йўламай, тарқаб кетишарди, уларни афу эт, улар учун мағфират тила, улар билан кенгашиб иш қил».
23:04 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...