23 жумадул аввал 1446
Сақиф қабиласининг элчилари

 

Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига Сақиф қабиласининг элчилари ташриф буюришди. Бу ташрифнинг ўз тарихи бор эди: мусулмонлар қўшини Сақиф қабиласини муҳосара қилиб, қайтишаётганда Урва ибн Масъуд яширинча келиб Пайғамбар алайҳиссаломга учрашган ва иймон келтирганидан кейин ўз қабиласини Ислом динига даъват этажагини айтган эди. Расулуллоҳ унинг ҳаётидан хавфсираб: «Қабиладошларинг ўлдириб юборишлари мумкин-ку», деган эдилар. «Мендан сира ташвишланманг, Расулуллоҳ, қабиладошларим мени ўз қизларидан ҳам яхши кўришади», дея Сарвари оламни хотиржам қилишга уринди Урва. У қабиладошлари орасидаги нуфузига ва юқори мартабасига ишониб, одамлар менга эргашишади, деб ўйларди. Чиндан ҳам қабиладошлари уни ҳаддан ташқари яхши кўришар ва астойдил ҳурмат қилишарди. Урва Тоифга келиб мақсадини айтиши биланоқ ҳеч қандай гап-сўзсиз уни шартта найза отиб ўлдиришди.

Орадан бир ой ўтгач, Сақиф қабиласининг оқсоқоллари маслаҳатлашиб ўзларининг атрофдаги араб қабилалари билан урушишга қодир эмаслигини тан олишди ва бундан буён қандай йўл тутишлари лозимлиги ҳақида йўл-йўриқ олгани Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига бирон кишини юборишга қарор қилишди. Кўпчилик Абдул Лайл ибн Амр борсин, деган фикрга келган, бироқ у: «Беш-олти кишини қўшиб бермасанглар, бормайман», дея оёқ тираб туриб олди. Оқсоқоллар ҳурматга сазовор кишилардан бешовлонни унга ҳамроҳ қилиб Мадинага жўнатишди. Элчилар келиб Пайғамбар алайҳиссаломга мақсадларини айтишди. Расулуллоҳ элчилар Қуръон эшитишлари ва мусулмонларнинг намоз ўқишини кўриб туришлари учун масжиднинг бир четига махсус чодир тикдирдилар. Элчилар ораларидаги энг ёши кичик Усмон ибн Абу Оссни нарсаларига қоровул қилиб, ўзлари Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёнларига бориб туришарди. Улар қайтиб келгач, Усмон бориб Расулуллоҳдан Қуръон ўрганар, у киши дам олганларида Абу Бакрдан таълим оларди, Усмон тиришқоқлик билан Қуръоннинг кўпгина сураларини ёд олди, бироқ бу нарсани ҳамроҳларидан пинҳон тутди. Элчилар Ислом динини қабул қилиб, бировни ўзларига бошлиқ этиб тайинлашларини сўрашди. Усмон ибн Абу Осснинг Ислом динига, Қуръон ўқишга ва диний аҳкомларни билишга иштиёқи кучли эканини билган Пайғамбар алайҳиссалом уни элчиларга раҳбар этиб тайинладилар.
11:39 / 13.04.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...