16 шаъбон
1447
НАБИЙ ВА РАСУЛ ОРАСИДАГИ НОЗИК ФАРҚ
Ҳозирда араб тилидан бошқа тилларда арабий «нубувват» ва «рисолат» сўзларининг ўрнига бир сўз «пайғамбарлик» сўзи ишлатиладиган бўлиб қолган. «Набий»ни ҳам «Пайғамбар» дейилаверади, «Расул»ни ҳам «Пайғамбар» дейилаверади. Эҳтимол, бу икки маъно бир-бирига ўта яқин бўлганидан шундоқ бўлгандир. Аслида Аллоҳ таоло Қуръони Каримга ихтиёр қилган араб тилидаги бу икки сўзнинг ўзига хос дақиқ маънолари бор.
«Нубувват» луғатда «наба» — «муҳим хабар бериш» ва «нубу» — «юқорилаш» маъноларини билдиради.
Нубувват Аллоҳ таолодан бўлган хабарнинг ваҳий йўли ила У Зот Ўзи бандалари ичидан танлаб олган шахсга етишидир.
Бинобарин, Набий Аллоҳдан муҳим хабар олган ва мартабаси юқори шахс бўлади.
«Рисолат» эса луғатда бир нарсани лутф ила юборишга ишлатилади. Арабларда бировга юборилган мактубни ҳам «рисола» дейилади. Биров томонидан юборилган элчига ҳам «расул» дейилади. Шундан келиб чиқиб, Аллоҳ таоло юборган муайян диний таълимотлар тўплами «рисолат» дейилади. Уни одамларга ўргатиш амр қилинган элчисини «Расул» дейилади.
Юқорида зикр этилган маънолардан «Набий» ва «Расул» орасида фарқ борлиги келиб чиқади. Бу фарқни уламоларимиз ўта дақиқ жойларигача ажратиб берганлар. Жумладан, «Шарҳи талхийси ақоиди таҳовия» номли китобда қуйидагиларни ўқиймиз.
Набий ва Расул орасидаги фарқ :
Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:
- Аллоҳ кимга осмондан хабар берса-ю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам Набий ва Расулдир. Аммо бошқаларга етказишни амр қилмаса, у Набийдир, Расул эмас.
- Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда:
- Расул янги шариат билан келади. Набий янги шариат билан келмайди. Балки олдинги шариатга амал қилади ва ўзгаларни ҳам унга амал қилишга чақиради.
«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида
Абдулазиз Мансурхўжа тайёрлади.
04:46 / 27.06.2020
5685
Аввалги мақола
Пайғамбар алайҳиссалом хутбаларидаги[1] одобнинг комиллиги
Мақолалар
2016
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 14 куни
60
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар