Муҳаммад Солиҳий
3 йил аввал 3111 siyrat.uz
(«Субулул ҳудо варрашод»” асари муаллифи)
Муҳаддис ва тарихчи олим Абу Абдуллоҳ Шамсиддин Муҳаммад ибн Юсуф ибн Али ибн Юсуф Шомий Солиҳий Дамашқда таваллуд топган. У аввал Маккаи мукаррамада, кейинчалик умрининг охиригача Мисрда яшаган. Жалолиддин Суютий, Закариё Ансорий, Аҳмад ибн Муҳаммад Қасталоний, Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Шариф Шофеий, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Али Дамашқий ва Муҳаммад ибн Ийсо Ҳанафий каби олимлардан таълим олган. Мисрдаги «Барқуқия» мадрасида кўп йиллар дарс берган. Китоблари: «Субулул ҳудо варрашод фи сийрати хойрил ибод» Ушбу тўрт жузли китоб «Ас-сийратуш шомия» номи билан машҳур. Муаллиф уни ёзишда мингга яқин асардан фойдаланган бўлиб, сийрат илми борасида энг ишончли ва қийматли асарлардан ҳисобланади. Олимнинг бундан ташқари қуйидаги асарлари ҳам машҳурдир: «Матлаъун нур фи фазлит тур»; «Уқудул жимон фи маноқиби Аби Ҳанифаи Нўъмон»; «Ал-фазлул фоиқ фи меърожи хойрил халоиқ»; «Муршидус солик ила алфияти Ибн Молик»; «Итҳофур роғибил воъий фи таржиматил Авзоъий»; «Ал-фазлул мубин фиссабри инда фақдил баноти вал банин»; «Ал-фавоидул мужтамаъа фил аҳодисил мавзуъа»; «Ал-фатҳур раҳмоний фи шарҳи абётил Журжоний»; «Айнул исоба фи маърифатис саҳоба»... Олим ҳижрий 942 (мелодий 1536) йил, 14 шаъбон, душанба куни Қоҳирада вафот этган.Аввалги мақола
Оиша онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалласга турмушга чиққанларида неча ёшда бўлганлар?
Кейинги мақола
Абу Жандал гуруҳи
Мавзуга оид мақолалар