2 рабиъул аввал
1447
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 2-куни
Ҳижрий 897-йил 2-робиъул-аввал куни (милодий 1492-йил 2-январ) мусулмонларнинг охирги қалъаси бўлган Гранада (Ғарната) насронийлар қўлида яксон қилинди.Ҳижрий 1367-йил 2- робиъул-аввал куни (милодий 1948-йил 18-январ) Муҳаммад Маъмун Шановий Азҳар университети шайхи деб сайланди. У киши Азҳар университети шайхлари силсиласининг 32-вакили ҳисобланади.

Амр ибн Осснинг Исломга кириши
Қурайш мушриклари Амр ибн Оссни Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонларни қайтариб олиб келиш учун Нажоший ҳузурига вакил қилиб юборган эдилар. Нажоший мушрикларнинг талабини рад қилиш билан бирга, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ Пайғамбар эканликларини таъкидлаб, Амр ибн Оссни ҳам мусулмон бўлишга даъват этган эди. Бу ҳолат Амрга жуда ҳам қаттиқ таъсир қилганди.
Хайбар фатҳ этилган йилда Амр ибн Осс, Холид ибн Валид ва Усмон ибн Толҳа учовлари Мадинага бориб, Исломни қабул қилганлар. Уларнинг Исломни қабул қилганларидан хурсанд бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Макка сизларга ўз жигарпорасини юборибди», деб марҳамат қилганлар. Исломга келмасдан олдин Амр ибн Осс Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уч ашаддий душманларидан бири эдилар.
Кейинчалик Аллоҳ таоло у зотга тавба ва раҳматни ихтиёр қилиб, Исломга ҳидоят қилди. Амр ибн Осс Ислом ҳимоячиси ва фидокорларидан бирига айланди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Осс ҳақида:
«Маккаликлар кучимиз қаршисида таслим бўлдилар, Амр эса қалб амри ила келиб, мусулмон бўлди», деган эдилар.
04:06 / 27.06.2020
2607
Аввалги мақола
Ҳудайбия натижалари
Мақолалар
2536
Кейинги мақола
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024
ٍКўп кўрилганлар