21 жумадул аввал
1446
Нажошийга юборилган мактуб
Ҳабашистоннинг подшоҳи Нажоший деб аталган. Ҳабашистон ажнабий тилларда Эфиопия дейилади. Ҳабашистон дунёдаги энг қадимги давлатлардан ҳисобланади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳам бу давлат ҳеч кимга бўйсунмаган мустақил давлат бўлган.
Ҳабашистонда масиҳийлик дини ҳукм сурган. Бу ҳақда авваллари ҳам айтиб ўтганмиз. Хусусан, Нажоший ҳақида муфассал гапирилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асл исми Асҳам ибн Абҳар бўлган Нажошийга Амр ибн Умайя аз-Зомрий розияллоҳу анҳу орқали йўллаган мактубларининг матни қуйидагича эди:
«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Муҳаммад Расулуллоҳдан Нажоший – Ҳабашистон улуғига. Ҳидоятга эргашганларга саломлар бўлсин. Аммо баъд:
Албатта, мен Ўзидан бошқа илоҳи маъбуд йўқ, Молик, Қуддус, Салом, Муъмин ва Муҳаймин бўлган Аллоҳга ҳамд айтаман. Албатта, Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг руҳи ва тақводор, пок ва иффатли Марямга илқо қилган калимаси эканлигига, сўнг унга ҳомиладор бўлганлигига ва уни Одамни Ўз қўли ила халқ қилганидек, Ўзининг руҳи ва пуфлаши ила яратганига шаҳодат келтираман. Албатта мен сени шериги йўқ ёлғиз Аллоҳга ва Унинг тоатига даъват қиламан. Менга эргашишингга, менга келган нарсага ва менинг Аллоҳнинг Расули эканлигимга иймон келтиришингга даъват қиламан. Батаҳқиқ, етказдим ва насиҳат қилдим. Бас, насиҳатимни қабул қил. Ҳидоятга эргашганга саломлар бўлсин».
Нажоший мактубни катта эҳтиром билан кутиб олди. Мусулмон бўлди. У вафот этганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ғойибдан жаноза намози ўқидилар.
12:27 / 18.04.2012
2758
Аввалги мақола
Форс Кисросига юборилган мактуб
Мақолалар
3515
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар