Бу дунёдаги барча инсонлар хатоларни қилиб, Аллоҳ уларни жазоламаслиги учун,Унга истиғфор айтадилар ва хатоларини тузатишга ҳаракат қиладилар. Баъзи одамлар хато қилиб, уни англаб етмайдмлар. Унга бу қилган хатоси қанчалик тушунтирилмасин, у, барибир, бу хатодан тийилмайди. Ўз хатосида бардавом бўладиган бундай қайсар кимсага қандай муомала қилиш керак деб ўйлайсан?
Болага отаси вароқлар, ранглар ва шунингдек деворга катта доска олиб берса ҳам, бола уйдаги деворга ёзишда давом этса, ота нима қилади?
Ҳа, албатта, жазолаши шарт. Мана шу ерда ҳабибимиз ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам жазо қандай бўлишини ўргатадилар. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ота-онанинг фарзандларини жазолашда ўта қаттиққўл бўлишларидан қайтарадилар. Кунларнинг бирида бир киши Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига болаларининг ишларидан шикоят қилиб келади ва Пайғамбаримиздан фарзандларига жазо бериш йўли ҳақида сўрайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга:«Агарда жазоласанг, гуноҳлари қадар жазолагин, юзига уришдан тийилгин», дейдилар.[1]
Жазо гуноҳга яраша бўлиши учун арзимас бир хато эвазига юзга урилмайди. Юзга уруш ёки тупуриш ва бошқа нарсалар билан боланинг юзи тахқирланади. Чунки боланинг юзи мукаррамлик белгисидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сизлардан бирингиз урадиган бўлса, юзга уришдан сақлансин», дея марҳамат қилганлар.
Мана шу қадар сени яхши кўрадилар эй ўғлим, мана шу даражагача сени яхши кўрадилар эй болам. Улар менга қанчалик қаттиққўл бўлмайин, ғазабнок ҳолимда сени жазоламаслигимни, шунингдек, сизларни қадр-қимматингизни поймол қиладиган жазо билан жазоламасдан, сизларни хурмат қилишимни васият қиладилар.
Ким сени унингдек яхши кўради?
Бунинг маъносини энди тушунгандирсан?![1] Табароний ривояти