22 жумадул аввал 1446
Кичик муҳожир

Сен бирор вақтингни қуёшнинг иссиғида юриб ва куч-ғайратингни сарфлаб ёки бир нималар қилиб ўтказганмисан?

Қаттиқ чанқоқ, шиддатли иссиқни ҳис қилиб бутун вужудинг билан ҳудди сувга шўнғишни истаган вақтинг бўлганми?

Таом учун эҳтиёжинг бўлиб, шу билан бирга, очликни ҳис этиб турган бир пайтингда таом топгунингга қадар сабр қилишингга тўғри келган вақт бўлганми?

Сен бирор катта хатога йўл қўйиб, атрофингда бўлган кишилар эса сени койиб, насихат қилган вақт бўлганми? Сен танлашда қайси йўлни ортиқ кўргансан? Хатолар эслатилиб, такрорланмаслигига ваъда беришни ёки қоида ва жазолар ўрнатишними ёки бўлмасам калтак ва танбеҳ берилишиними! Кел, бир қисса билан танишиб чиқамиз. Ундаги муҳожир қаҳрамон йигит қандай йўл тутган экан? Қандай қилиб иссиқлик ва очликка йўлиқди, жазонинг сабаби нимада? Ким тарафдан жазоланади?

Биласизларми, эй азизларим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломга даъват қилаётган ва яхши амални бажариб, ёмон амалларни тарк этаётган чоғларида уларга Абу Бакр, Али, Усмон ибн Аффон, Ҳадича, шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари ва улардан бошқа кшилар иймон келтирдилар. Лекин Аллоҳга иймон келтирмаган кофир ва мушриклар эса ўзларининг куфрлари билан кифояланибгина қолмасдан, балки заиф мусулмонларга юзланиб, уларни аламли азоб билан азобладилар. Уларнинг азобланишларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам азоб чекардилар. Шунинг учун Аллоҳ ўз Пайғамбарини ва унинг мусулмон издошларини омонликда яшашлари, солиҳ амаллар қилиб Қуръон ўқишлари, Аллоҳнинг оятларини тушунишларини ва динларига даъват қилишларини истади.

Бас, шунинг учун Аллоҳ уларга Мадинага ҳижрат этишларини буюрди. Лекин бу қандай бўлди?

Тез орада мусулмонлар Маккадан Мадинага уйларини, тижоратларини, юкларини ташлаб сафар қилдилар. Улар фақатгина кўтаришга енгил бўлган нарсаларинигина ўзлари билан олдилар. Зеро барча мусулмонлар ҳам юкларини кўтариб оладиган от-уловга эга эмасдилар.

Бери кел, эй кичик ўғлим ва сен ҳам кичик қизим, хижратнинг кайфиятини бир фикр қилиб кўрамиз – қандай бўлган экан?

Ўша вақтда одамлар фойдаланадиган ташиш воситалари нималардан иборат эди?

Бу воситалар барча мусулмонларга етарли бўладиган катта ададда мавжуд бўлганмикан?

Туя билан Маккадан Мадинага сафар қилиш қанча вақтни олган экан? Оёқларда яёв юриш учун қанча вақт кетган экан?

Битта уловга навбатма-навбат миниб йўлга отланган оиланинг сафари қанча вақтни ўз ичига олган экан?

Қизиқ, улар куну тун юрганмикинлар ёки кечалари дам олганмикинлар? Улар саҳрода қандай қилиб ухлаган эканлар- а?

Улар пешин пайтида ёки қаттиқ иссиқ чоғида дам олишганмикан? Ўша вақтларда қандай нарсаларга уларнинг эҳтиёжлари бўлган экан?

Сув – овқат – салқинлик – =аво – чўмилиш... Уларга ўзлари билан олган нарсалар кифоя қилганмикан (етганмикан)?

Эй қизалоғим, эй меҳрибон қалбли дўстим. Сенинг ёшингдаги бир гўдакни ўша ҳолатда тасаввур қила оласанми?

Сен -чи, эй ўғилчам, сенинг ёшингдаги бир болани амакиси ёки оиласи билан ҳижрат қилаётганини тасаввур қила оласанми?

Дарҳақиқат, Аббод ибн Шурайҳбил амакиси билан йўл машаққатларини чекиб келди. Мадинага етиб боргач, у бир боғга киради. У ерда буғдой ва арпа бошоқлари бор эди. Сўнгра озроқ бошоқ териб, уни ишқалаб донини ажратиб ейди. Ейиш учун кийимига бир қанча бошоқни йиғиб солади. Энди бошоқлардан донларини тўкиб олаётган эди ҳамки, бир пайт боғ эгаси уни кўриб қолади. У нима қилади, деб ўйлайсан?

Уни кўрган боғ эгаси олдига шошганча келиб, уни ура кетади ва бошоқларни солиб олган кийимини тортиб олиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бу ўғри болани жазолашлари учун олиб келади. Қизиқ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай жазо қўллар эканлар? Албатта, молини ва экинини сақлаш халиги кишининг хаққидир. Чунки экинини ҳеч ким ўғирлашга ва унинг  розилигисиз  олишга ҳаққи йўқ.

Хусусан, ҳижрат машаққатини кўтариб, сабр қилиб, оч қолгач, бирор нарса ёйишлик кичик боланинг ҳаққидир. Қани кўрайлик- чи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болага нима қилар эканлар?

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боғ эгасига буғдойини ва болага эса кийимини қайтариб бердилар. Шунингдек, боғ эгасини болани жазолашидан олдин, аввало, кичик мусулмонга таълим бериши, меҳрибонлик билан унинг очлигини кетказиб, сўнг нарсасини талаб қилиши лозим эканини тушунтирдилар. Бундай фазлу марҳаматни боғ эгаси ўзи билиб олиши керак эди. Шундай бўлса -да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: «У билмас эди, унга ўргатмадинг ва у оч эди, уни таомлантирмадинг», яъни сен мусулмон киши бўлатуриб, у болани уриб, судраб ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам) олдиларига келтирдинг. У эса озорланиб, қўрқиб турибди. Сен унга ҳеч нарса ўргатмадинг ва бу иш ҳато эканини ва аввал у рухсат сўраши кераклигини ўргатмадинг, худди шунингдек, уни таомлантирмадинг. Балки, шундай қилганингда эди, уни таомлантирганнинг савобини олардинг. Ахир у қийинчилик ва очлик сабабидан бу ҳолатга  тушгандир, деб таълим бердилар.

Сўнгра фазл, саҳоват ва меҳрибон қалб соҳиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боланинг очлигини кетказиш, у ва амакилари ҳамда улар билан Мадинага келган бошқа кишилар есинлар учун ярим ҳамл (100 кг.) таом бердилар. Бола ҳурсанд бўлиб қайтди. Энди бу бола ушбу воқеани ҳеч қачон унутмади ва бизлар бу қиссани билишимиз ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзи яхши кўргандай севишимиз учун бизга айтиб беради:

Амаким билан Мадинага келдим ва у ердаги бир ҳовлига кирдим. Сўнг топиб олган бошоқларни ишқаб едим. Кийимимга ҳам солиб олган эдим. Боғ эгаси келиб мени урди ва кийимимни олиб мени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб борди. Бўлган воқеани уларга сўзлаб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва аллам унга:«У ҳеч нимани билмаса, сен ўргатмабсан -да, оч бўлса, таомлантирмабсан =да, деб танбеҳ бериб унга буюрган эдилар у менга кийимимни қайтариб берди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва саллам менга ярим васақ таом бердилар.

Энди, эй болажонларим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қандай сифатлайсизлар? Кимга ўхшашни орзу қиласиз?. Ўша бола ҳақида нима дейсиз? Агарда унинг ўрнида бўлиб қолганингизда, нима қилардингиз? Боғ эгасининг ўрнида бўлганингизда, қандай иш тутган бўлардингиз?

Хулоса: болага бу қиссани сўзлаб бераётган киши қандай тарзда бошоқларни ҳалтага қўйганини ҳамда буғдой бошоғи ўзи қандай бўлишини тушунтиради.

Ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нимани ўргандинг?

* Муҳтожлар билан муомала қилишдаги юмшоқлик ва мулойимликни

* Нотўғри иш қилаётганларни қилмишларидан чиройли муомала билан қайтар.

* Очни тўйдир.

* Муроса услуб билан нодонга билмаганини ўргат.

10:40 / 02.05.2012
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...