22 жумадул аввал 1446
Отасининг ўзгинаси Фотима

Каъба қаерда жойлашган? Албатта, Маккаи Мукаррамада. Айтишларича, замонамиздан анча илгари, ҳали Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам элчи қилиб юборилмасларидан олдин, Маккага сел ёғиш натижасида Каъбанинг баъзи деворлари қулаб тушган. Қурайшнинг улуғлари Каъба биносини янгилашга қарор қилдилар ва бинони жидду жаҳдлари билан поёнига етказдилар. Барча ҳалол молини келтирар ва бинони қайта таъмирлашда бир-бирлари билан биргалашиб меҳнат қилардилар.

Шундай қилиб Хажарул Асвадни жойига ўрнатишгина қолди.

Улар бу ишни шарафли деб билардилар. Лекин ким уни ўз жойига ўрнатади? Барча «Мен қўяман», дерди. Бу хилоф урушга айланиб кетай деди. Улар қиличлар билан уруш ва жанг олиб боришгача яқин қолдилар. Лекин бунинг ечими нимада экан?

Макканинг катта шайхларидан бири уларга насихат қилиб: «Эй Қурайш жамоаси, ўрталарингизда бир кишини ҳакам қилинглар. Келинглар, ҳакамликни масжид эшигидан биринчи бўлиб кирган кишига қўйиб берайлик», деди. Уларнинг барчалари,Розимиз ва бўйсунамиз, дедилар.

Эшикдан Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келдилар. Ўшанда ёшлари ўттиз бешда эди. У Зотни кўришгач: Бу Содиқ Аминдир. Бизлар унинг ҳукмига розимиз, дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом ўхшаши йўқ заковат ва ҳикмат билан ҳукм қилдилар. Улар ридоларини ерга тўшаб, хажарул асвадни унинг устига қўйдилар ва ҳар бир қабиланинг бошлиғини чақириб, ридонинг ҳар тарафидан ушлашларини сўрадилар. Шу тарзда уни барчалари кўтардилар. Тошни эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўллари билан кўтариб жойига ўрнатиб қўйдилар

Барча бу масаланинг ечими, ихтилофга чек қўйилгани ва шунингдек хажарул асвадни кўтариш шарафига барчалари муяссар бўлганларига  қувондилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ҳазрати Ҳадижага ушбу улуғ ишни қилганларини айтиб уларни хурсанд қилиш учун қайтдилар. Шу чоғда уларга аёллари гўзал қиз чақалоқ кўрганини хабар қилишди.  Фотима отасининг ўхшаши, унинг суюклиси, уни севиб, у билан қувонадиган жажжигина қизалоқлари эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Зайнаб, Руқия ва Умму Кулсумлардан ёшининг кичиклиги учун Макка атрофларида ўзлари билан ҳамроҳ қилиб олиб юрардилар.

Катта опаси Зайнаб то турмушга чиққунига қадар Фотимани парваришлар ва унинг ишлари билан овора бўларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нубувват келганида унинг ёши бешда эди. Ўша пайтдан бошлаб отасига кофирлар азият беришларини ва уни безор қилишларини кўрарди. Учала опаси турмушга чиқдилар ва эрларининг уйларига кўчиб, уни ташлаб кетдилар. Йиллар ўтгач, опаси Руқия эри Усмон ибн Аффон билан Ҳабашга ҳижрат қилганини кўрди. Шунингдек, у онаси ҳазрати Ҳадижани розияллоҳу анҳо дунёдан ўтганини ҳам кўрди. Сўнгра у ўзининг меҳр ва муҳаббати билан ундан мусибатларни енгиллатишга уринадиган ва ғамхўрлик қиладиган отасининг бағрида қолади. Энди отаси унинг борлиғидир.

Бироқ кунларнинг бирида мушриклар отасининг устига ифлос нарсани қўйганларини гувоҳи бўлди ва йиғлади. Ниҳоятда қаттиқ йиғлаганидан меҳрибон мураббий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга раҳмилари келиб: «Эй қизалоғим, йиғла. Албатта, Аллоҳ отангнинг ҳимоячисидир», дедилар.

Фотима отаси билан Мадинага ҳижрат қилди, ўсиб улғайди. Сўнг Али ибн Абу Толибга турмушга чиқди.

 Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам   ғазот ёки сафардан келсалар, биринчи бўлиб масжидга бориб, у ерда намоз ўқиб олардилар. Сўнгра тўппа-тўғри Фотиманинг уйига бориб уни кўрар ва уни бағирларига босиб, ўпиб қўяр ва унинг болалари Ҳасан, Ҳусайн, Муҳсин, Зайнаб, Умму Кулсумлар билан бирга ўйнардилар. Шунингдек, Фотима Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирса,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қўлидан тутиб ёнларига ўтқазардилар.

Эй қизалоғим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  каби раҳмдил, саҳоватли отани кўрганмисан?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотимани яхши кўриб, меҳрибон бўлдилар. Унга яхшиликни ўргатиб, Аллоҳнинг севгисига, намозга, инфоқга ва яхши ишлар қилишга одатлантирдилар. Аллоҳ ундан рози бўлибгина қолмай, балки уни ернинг яратилишидан бошлаб, то Қиёматгача бўлган бутун олам аёлларидан устун қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам   айтадилар: «Оламдаги аёлларнинг энг яхшиси тўрттадир: Марям, Осиё, Ҳадича ва Фотима».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  айтадилар: «Жаннат аҳлининг афзал аёллари Ҳадича бинти Ҳувайлид, Фотима бинти Муҳаммад, Фиръавннинг аёли Осиё бинти Музоҳим ва Марям бинти Имрон».

Эй болажонларим,Энди сизлар ҳам худди Фотима сингари бўлишни истайсизларми? У сенинг жаннатдаги ҳамроҳинг бўлишини истайсанми? Ундай бўлса унинг хулқи билан хуқлангинки, унинг қўшниси бўласан. Дарҳақиқат, у ота-онасига яхшилик қилувчи, намоз ва садақага риоя қилувчи ҳамда Алллоҳга итоат қилувчи эди. Сен уни яхши кўргин. Чунки киши қиёматда яхши кўрган кишиси билан бирга бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нималарни ўргандинг?

* Атрофидагиларнинг муаммоларни ечими ҳақида ўйлайдилар ва «Менга нима?»демайдилар.

* Шаҳарларидаги муҳим ҳодисаларда иштирок этадилар.

*Ўзлари ҳажарул асвадни ердан кўтариб уни Каъбадаги жойига қўйишлари мумкин эди. Бу ҳам бир ечим бўларди. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қолган қабилаларни хурсанд қилишни истадилар ва бу билан барчалари Ҳажарул асвадни кўтаришда иштирок этган бўлдилар.

10:46 / 02.05.2012
Аввалги мақола
Илмимни зиёда қилинг
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...