23 жумадул аввал 1446
Учинчи боб. Пайғамбарларнинг энг авлосининг ҳамроҳлигида дўстларнинг суҳбатлашишлари
 

Қадрли болажонларим. Мен сизларга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у Зотнинг хулқлари, сифатлари, завжалари, болалари ва насабларининг шажараси мавзусидаги баъзи мусобақаларни ҳадя қилмоқдаман.

Бу нарса сизларга суҳбат чоғида, ўйин вақтида, йўлларда, сафарда, саёҳатларда ва байрамларда, шунингдек, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатингизни одамларга зоҳир қилишга имкон берадиган бадиий ишларда завқ бағишлаши учун. Шу билан бирга, баъзи йиғинлар ва мактабларда манфаат берадиган бошқа фикрларни ҳам сизларга ҳавола қиламан.

Бадиий ишлар.

Фикрлаш маҳорати.

Мусобақалар.

Ўйинлар.

Умумий мусобақалар учун фикрлар.

Бадиий амаллар.

1. Рангли қоғоздан бўлган кичкина юракчаларни ....?

Сўнгра елим билан бир-бирининг атрофларига ёпиштиринг. Кейин бу иборани: «Сиз менинг қалбимдасиз, ё Расулуллоҳ», кесиб олиб пахтанинг устига ёпиштиринг.

 Сиз менинг қалбимдасиз, ё Расулуллоҳ

 Кес ва ёпиштир

Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бутун олам

болаларига ҳадя қилган раҳматидир

2. Зар қағоздан доира ясаб, уни ............. сўнг чизилган чизиқларга зар қағоздан бўлак ёпиштиргин.

3- Атрофингдагиларга Пайғамбарингни улуғ ва мукаррам сифатларини зикр қилиш билан дўстларингга таништиргин. Қуйида чизилган гулларни кесиб, уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари атрофига чиройли шаклда ёпиштириб чиққин ва турли гўзал ранглар билан уларни бўягин.

 Муҳаммад алайҳиссалом  мислидек Зотни

на кўзим кўрди ва на қулоғим эшитди.

Ростгўй. Саховатли.  Меҳрибон дўст.  Шижоатли.  Покиза.  Тартибли.  Содиқ.  Ҳамд айтувчи.Шукр қилувчи.Обид.

4.- Қуйидаги катаклар  ичига бу ибораларни чиройли хат билан ёз. Сўнгра уни текис, чиройли қилиб кесиб ол ва уларнинг ҳар бирини махсус целлофан конвертларга алоҳида-алоҳида солиб чиқ. Сўнгра конверт оғзини елимла. Сен улардан қуйидаги ўринларда фойдаланишинг мумкин:

1. Уларни қуриган ёғоч тахтачаларга ёпиштир. Уларнинг ҳар учтасини ип билан бирлаштириб, ётоқхонангга ёки мадрасангга осиб қўй.

2. Ёзиб кесилган қоғозларни ўз ҳолича қолдиргин ва такрорлаб туришинг учун уларни китобларингнинг ичларига ёки мусхафингнинг ичига белгилаш мақсадида қўйгин. Ҳар сафар китобни очганингда уларга кўзинг тушади.

У иборалар қуйдагилар:

- Фақат сиз, эй Расулуллоҳ.

- Бизлар сизнинг суюклиларингизмиз, ё Расулуллоҳ.

- Сизга эргашиш бизнинг йўлимиз.

- Жаннатда сизга ҳамроҳ бўлиш яккаю ягона мақсадим,  ё Расулуллоҳ.

- Аллоҳим, ҳидоят Пайғамбари Муҳаммадга саловат, тинчлик ва баракотларингни йўлла.

- Аллоҳим, мухлуқларингнинг энг афзали Муҳаммадга саловат йўлла.

-  Аллоҳим, жаннатда бизларни Пайғамбаринг билан бирга қилгин.

- Аллоҳим, бизларни унинг ҳавзидан баҳраманд қилгин.

- Аллоҳим, бизларни унинг суннатида собит қилгин.

- Менинг тилим Аллоҳдан бўлган неъматдир. У билан Аллоҳ рози бўладиган нарсаларни сўзлайман.

- Бу дунёда Муҳаммаддек қаҳрамонни бирон бир киши биладими ёки шоҳид бўлдими?

- «Сизни фақат оламлар учун раҳмат қилиб юбордик».

- «Албатта, сиз буюк хулқ соҳибисиз».

- «Муҳаммад Аллоҳнинг Пайғамбаридир.  У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли ва ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар». (Фатҳ, 29)

- Расулуллоҳга бўлган муҳаббатимиз ва шавқимиз қадар У Зотнинг суннатларини тирилтирамиз

- Сен ер юзида Муҳаммаднинг мислидек кишини кўрмагайсан.

- Агарда мендан Пайғамбарим ҳақида сўрасангиз, билингки, у буюк инсондир

Муҳаммад алайҳиссаломнинг яқинлари:

 Боболари – Абдумуттолиб.

Оталари – Абдуллоҳ.

Амакилари: Ҳамза ,Абу Толиб , Абу Лаҳаб, Аббос,

Аммалари: Барро ,Отика , Умайма , Арво , София

Ўғиллари: Абдуллоҳ, Қосим ,Иброҳим.

Қизлари: Зайнаб, Руқайя , Умму Кулсум, Фотима.

Набиралари: Умома , Ҳасан,Ҳусайн,Зайнаб, Умму Кулсум.

 6. Бир дона варақни олгин. Сўнгра уни яхшилаб ғижимлаб, кейин уни йиртирилиб кетмаслиги учун секинлик билан  теккисла. Унинг атрофини нотекис қилиб қирқиб чиқ. Сўнгра уни акварель бўёқлари ёрдамида оч ранглар билан бўяб чиққанингдан сўнг қуриши учун офтобга қўйиб қўй. Шундан сўнг у қадимий китобнинг сахифасига ўхшаш саҳифага айланади..

Юқоридаги ишни бошқа қағозларда такрор қил. Қадим шаклидаги варақлари бор бўлган китоб ҳосил қилиш учун сахифаларни бир-бирларига ёпиштириб чиқ. Китобга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини ёзгин ҳамда унга ўзингнинг ака-укаларинг, дўстларинг ёдида сақланиб қолиши осон бўлган баъзи ҳадисларни ёзиб чиқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ким Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирган бўлса, қўшнисига озор бермасин». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кичикларимизга раҳм қилмаган, катталаримизнинг ҳурматини билмаган киши бизлардан эмас». Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч ҳам таомни айбламаганлар. Истасалар, ундан еганлар ва агар уни ёқтирмасалар, емаганлар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг ҳурматини билмаган киши бизлардан эмас». 7. Қуйдаги шаклни кес. Уни ундан каттароқ бўлган бешта оқ қоғоз устига қўй. Ундан кейин худди ўша шаклда варақларни кесгин. Олтита варақни {бир ғилоф ва бешта варақ) тўноғич ёки елим билан бирлаштир. Энди юрак шаклини ҳар бирини иккинчисидан кичикроқ қилиб рангли қоғозлардан кес. Қизил, сариқ, яшил, оловранг. ** Юракларни бир-бирларига ёпиштир ва уларни аввалда қирққан юрак шаклидаги қоғоз устига ёпиштир. Турли ранглар билан гўзал шаклга келган ғилофнинг устига «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлган муҳаббатимиз ва шавқимиз қадар у Зотнинг суннатларини тирилтирамиз», иборасини ёз. Рангли қоғозлардан гўзал шаклни кесиб, китобчанинг ичидаги ҳар бир вараққа ёпиштириб чиқ. Ҳар бир саҳифага алоҳида-алоҳида мавзу ёз. Масалан: - Муҳаммад алайҳиссаломнинг аёллари. - Муҳаммад алайҳиссалом)нинг ўғил-қизлари. - Муҳаммад алайҳиссаломнинг отаси, бобоси ва қабиласининг исми Муҳаммад алайҳиссаломнинг Ўғиллари: Қизлари: Муҳаммад  алайҳиссаломнинг Аёллари: У Зотнинг сифатларидан қайсиларини билдинг У Зот алайҳиссалом: Сўнг сифатларидан бирини ёзгин ва уни далил қилиб, ўзинг билган ҳадисни ёки қиссани келтиргин. Ана шунда сен ясаган ушбу кичкинагина китобча Пайғамбаринг алайҳиссалом билан таништириш китоби бўлади. Журнални дўстларинг, муаллимларинг ва ота-онанг ўқишлари учун уни хонангда, синфингда ва мадрасангда осилиб туришини таъминлаш учун унга тасма (лента, боғич) ўрнатгин. Яна уннинг ҳажмини каттароқ қилиб,   варақлар сонини эса ўнтагача кўпайтиришинг мумкин. Бу сенинг китобча ичига қанча қиссаю ҳадислар ёзмоқчи эканингга боғлиқ. Расм Фикрлаш маҳоратинг. Тасаввур қилиш, мақсадни ифодалаш ва сўзлаган нарсангга бировни ишонтира олиш! Мактуб ёзгин, унда сен дугонангга Муҳаммад алайҳиссаломни таништир ва у Зотнинг суннатларини ушлашга чорлагин. 1.Сен ҳам, эй ўғилчам, дўстингга бир хат ёзиб, унга Муҳаммад  алайҳиссалом ким эканликларини таништиргин ва уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ушлашга даъват этгин. Расм 2- Фараз қилиб кўргин: сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни  жаннат дарвозалари ёнида учратдинг. У Зотга нима деган бўлардинг?   Исминг:   3. «Кимда ким менинг қиссамни эшитса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриб қолади» деган ниятда ўзингнинг услубинг билан бир қиссани ривоят қилгин ва унда у Зотининг сифатларини зикр қилгин. (Бу оғзаки мавзу) Расм   4.Болалар ҳаётидан бир кўриниш ёзгин. Унда бола бир ишда ҳато қилади, сўнг унга дўсти( онаси, отаси, муаллими) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадислари билан насиҳат қилади. Сўнгра у ўзининг ўша ишидан тийилади. Чунки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўради, унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиши у Зотга бўлган муҳаббати қадар бўлади.    
01:57 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...