7 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.


НУРЛИ ОЛАМ
Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлиб келганларидан кейин Ислом таълимотлари туфайли олам худди об-ҳаво ўзгаргандек бутунлай ўзгариб кетди. Инсоният қурғоқчилик, куз, иссиқ шамол ва қисир бир фаслдан баҳор, гуллар, дарахтлари остидан анҳорлар оқиб турган боғлар фаслига ўтди. Одамларнинг табиатлари ҳам ўзгарди. Қалблар Роббининг нури ила мунаввар бўлди. Аллоҳга юзланиш умумий бўлди. Инсон ўзи аввал билмаган янги таъм, татиб кўрмаган завқ ва олдин билмаган ҳузурни топди. Бўшаб, совиб ва қуриб қолган қалблар иймон ҳарорати ва меҳр қуввати ила жонланди. Ақллар янги нур ила нурланди. Қалблар янги ҳузур ила ҳузурланди. Инсоният гуруҳ-гуруҳ бўлиб чиқиб янги йўлни, ўзининг янги мақомини излай бошлади. Қай бир халқни ёки юртни кўрсанг, мазкур соҳада мусобақа қилаётган бўлди. Араблару ажамлар, Мисру Шом, Туркистону Эрон, Ироқу Хуросон, Шимолий Африқою Андалус, Ҳиндистону Жазоир – барча-барчаси олий муҳаббат ва самовий файздан сармаст бўлдилар. Олий мақсаднинг ошиқлари бўлдилар. Ҳа, инсоният асрлар бўйи давом этган қаттиқ уйқудан кўз очиб, уйғониб ўзига келган эди. У энди авваллари қўлдан чиқарган имкониятларни ҳам қайтариб олишга уринар эди. Оламнинг барча томонлари мухлислар, мужоҳидлар, муслиҳлар, мураббийлар, орифлар ва роббоний даъватчиларга тўлди. Улар Аллоҳнинг халқи учун куйиб-ёндилар. Инсоният хайри учун бору будларини ва жонларини тутдилар. Улар фаришталарнинг ҳасадини келтирадиган кишилар эдилар. Улар совуқ қалбларда ишқи илоҳий оловини ёқдилар. Илоҳий муҳаббат шуъласини покладилар. Илмлар, адаблар, ҳикматлар ва маърифатлар анҳорларини отилтирдилар. Илму ирфон ва иймону ҳанон булоқларининг кўзини очдилар. Одамлар кўнглида зулм, жабр, душманлик ва кўролмасликка қарши қаҳру ғазаб уйғотдилар. Хорланган халқларга тенглик ҳақида дарслар ўтдилар. Эътибордан четда қолган, ҳаёт четига улоқтирилганни меҳру муҳаббатга тўла бағирларига босдилар. Дунёнинг қай бурчагига борсанг, уларнинг меҳнати самарасини кўрасан. Сен улар қилган ишларнинг сонига эмас, сифатига назар сол, фикрларининг олийжаноблигига ва юқори уфқларда қанот қоқишига қара. Уларнинг ҳассос сезгиларига, латиф ва рақиқ руҳларига, ўткир зеҳнларига ва соғлом табиатларига назар сол. Уларнинг нафслари ва руҳлари халойиққа меҳр-шафқат ўти алангаси ила ёнар эди. Улар халойиққа фойдали бўлган нарсаларга ҳарис эдилар. Улар одамларни қутқариш, улардан балоларни даф қилиш учун ўзларини бало-офатларга урар эдилар. Уларнинг ҳокимлар ва волийлари масъулиятни ҳис қилар, кечалари тиним билмай халқ хизматида бўлар эдилар. Халқ эса улар билан жипслашган ва уларга итоат қилган эди. Шунингдек, уларнинг ибодатлари, зоҳидликлари ва дуо қилишдаги ҳолатлари, ахлоқларининг олиймақомлиги, ўзларига қарши бўлса ҳам, ҳақ шаҳодат беришлари, кичикларга ва заифларга меҳрлари, дўстлар ва оғайниларга муҳаббатлари, душманларга бўлган карамлари, афвлари ҳақидаги хабарларни ўқиб кўр. Ана ўшанда шоирлару адиблар хаёли ҳам аввалги мусулмонлар эришган олий чўққиларга ета олмаслигини кўрасан. Бу ҳақдаги хабарлар дўсту душман бирдек кўрган, гувоҳ бўлган воқеъликдаги улкан ҳақиқат бўлмаганида, тарихнинг ишончли гувоҳлиги бўлмаганида афсона деб ўйлаш мумкин эди. Албатта, ушбу буюк инқилоб Муҳаммад алайҳиссаломнинг мўъжизаларидан бир мўъжизадир, у Зот қолдирган излардан бир издир. Барча замонлар ва маконларни қамраб олган илоҳий раҳматнинг файзидир. Улуғ Аллоҳ тўғри айтади: «Биз сени оламларга раҳмат қилиб юбордик».
06:56 / 20.12.2015
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
«Rasulullohning ﷺ dushmanlar bilan muomalalari» | Abdulhamid Juman domla
Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, «Dorulomon» jomeʼ masjidi imom-xatibi Abdulhamid Juman domla Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldiri...
00:07 / 14-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Muhammadiya tongining otishi» | Hasan domla Qodirov
Toshkent shahar, Olmazor tumani, «Siroj Solih» jomeʼ masjidi imom-xatibi Hasan domla Qodirov Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz...
22:17 / 06-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Siyratda rabi'ul avval oyi» | Ustoz Abdul Azim Ziyouddin
Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti «Hadis va islom tarixi fanlari» kafedrasi katta o‘qituvchisi, siyrat fani ustozi Abdul Azim Ziyouddin Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Tak...
02:04 / 31-январь Батафсил...
Мақолалар
«Rasululloh—goʻzal xulq sohibi» | Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Qur'oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz mumkin. InshaAlloh ko'rib chiqib javob beramiz. Mun...
21:02 / 25-январь Батафсил...