24 жумадул аввал 1446
Кимни севасиз?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Оламлар Роббиси Аллоҳ ҳақ субаҳанаҳу ва таолога Ўз улуғлигига лойиқ ҳамду санолар бўлсин. Бутун борлиқда унга тинимсиз салавотлар айтиладиган Зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у Зотнинг оила азолари, асҳоби киромларига дуруду салавотлар бўлсин. Ҳозирги даврга келиб одамлар орасида , асосан, бир-бирини сўроққа тутадиган савол қуйидагича тус олди : 1. Нимага қизиқасиз? 2. Қайси таниқли шахсни ёқтирасиз? 3. Ҳаётда кимга тақлид қиласиз ? Агар сизни ҳам шундай сўроққа тутишса, қандай жавоб берган бўлар эдингиз? Ер юзига раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга юборилган Ислом дини қандай юксаклигини кўрингки, юқоридаги саволга қандай жавоб беришни ҳам ўргатиб қўйибди. Аллоҳ таоло Ўзининг хатолардан холи, беназир каломида «Пайғамбар мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса уларнинг оналаридир», дея марҳамат қилган (Аҳзоб сураси, 6-оят). Зуҳра ибн Маъбад розияллоҳу анҳунинг боболаридан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У Зот Умар ибн Хаттобнинг қўлларидан тутиб турар эдилар. Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, Сиз менга ўзимдан бошқа ҳаммадан севимлисиз», деди. Шунда Расули акрам: «Мен сизларнинг бирортангизга ўзидан ҳам севимли бўлмагунимча, у мўмин бўлолмайди», дедилар. Ҳазрати Умар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга қасамки, энди Сиз менга ўзимдан ҳам севимлисиз», деди. Расулуллоҳ: «Ана энди тўғри бўлди, эй Умар!» дедилар… (Имом Аҳмад ривояти). Мана, саволга жавоб тайёр:«Мен икки олам сарвари, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматиман, у Зотдек суюкли бирор киши йўқдир…! Жавобни топишга-ку топдик. Лекин энг асосийси бундай саволнинг жавоби чин кўнгилдан, самимий айтилади ва албатта, тилдагиси амалда намоён бўлади. Шундагина савол ўз жавобин топган бўлади. Агар сиз шундай қила олаётган бўлсангиз – Аллоҳ рози бўлсин – улуғ инсон экансиз. Чунки сиз уммати учун жонини тиккан, ўз асҳобинининг заифию қувватлисини тенг кўрган, бойдан камбағални ажратмайдиган, ҳақгўй, адолат бобига тамал тошини қўйиб, биносининг қаддини тиклаган, мурувватда унга ҳеч ким тенг кела олмайдиган Зотга муҳаббат изҳор қилиб, ўз ҳаёт йўлингизда мана шундай буюк Зотнинг йўриғини тута олибсиз. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا» «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар ва Аллоҳни кўп зикр (ёд ) қилганлар учун– Расулуллоҳда гўзал ўрнак бордир», дея марҳамат қилган. Ҳа, барчамизнинг қалбимизда қандайдир шахслар ёки нарсаларга нисбатан бир туйғу ғалаён қилади. Кимгадир ёки нимагадир севинч, ғазаб деганларидек, лекин икки олам сарвари, ўзидан кейин келиб кўрмасдан туриб ҳам муҳаббат қиладиган умматига муштоқ Зотга нисбатан энг юксак туйғуларни қалбда шакллантириб, шу муҳаббат натижаси ўлароқ яшаш сизу бизнинг вазифамиздир. Аллоҳ барчаларимизни  Ўз ҳабибининг муҳаббатига мушарраф айласин. (Омин) Андижон «Саййид Муҳйиддин махдум» ўрта махсус И.слом билим юрти 4-курс талабаси Қурбонов Салоҳиддин.
20:03 / 26.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...