14 шаввол
1446

Сиз – буюк муаллим бутун умматга!
Сиз шундай Султонсиз жуфтингиз учун,
Бутун олам сиздан андоза олди.
Сиз шундай Ҳабибсиз Оишангиз учун,
Бутун олам уни Сизга илинди.
Сиз шундай мардсизки мард ўғлонларга,
Аҳли уммат Сизга эргашар сўзсиз.
Сиз шундай оламсиз Хадижангизга,
Бутун олам қурбон Сизгадир,сўзсиз.
Сиз шундай мақомсиз Зайнабингизга,
Сизга эргашишлик шарфдир буюк.
Сиз – шундай муаллим Софиянгизга,
Бутун башар Сиздан олган кенгликни.
Сиз шундай борлиқсиз Саламангизга,
Бутун борлиғида Сизнинг ишқингиз.
Сиз шундай танҳосиз аҳли ошиққа,
Бутун борлиғида Сизнинг сўзингиз.
Сиз – буюк саодат аҳли байтга,
Бутун мўминларга саодат бериб.
Сиз шундай ҳалимсиз аҳли умматга,
Ҳалимликдан бизга таълим бердингиз.
Шарафга бурканди Мадина Сиз деб,
Бутун ер юзини қолдириб рашкда.
Ансорлар шарафга эришди Сиз деб,
Бутун башариятни қолдириб ортда.
Сиз шундай кенгликсиз бутун оламга,
Бутун борлиғида олам асраган.
Сиз шундай Султонсиз барча умматга,
Бутун муаммолар йўлингизда ҳал..!
Сиз ажиб Султонсиз, эй Расулаллоҳ.
Тошкент Ислом Институти 2-«Б»курс талабаси
Орифахон Юнусхўжа.
14:05 / 26.06.2020
3577
Аввалги мақола
Кимни севасиз?
Мақолалар
2585
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
7489
Саловотлар
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар