12 Рамазон
1447
ҚИРҚ МИНГ АСКАРНИНГ ИСЛОМНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШИГА САБАБ БЎЛГАН ВОҚЕА
Бу воқеани Ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг машҳур «Ад-дурарул комина» асарларида келтириб ўтганлар:
«Мўғуллар империясида насроний динини янги қабул қилган подшоҳ бор эди. Роҳиблар подшони муборакбод этиш учун унинг ҳузурига келдилар. Суҳбат асносида роҳиблардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сўка бошлади. Саройда занжир билан боғланган овчи ит бор эди. Роҳиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкишни бошлаши билан у занжирни узиб, унга ташланди. Атрофдаги кишилар итни роҳибдан зўрға ажратиб олишди. Роҳиблардан бири Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сўккан шеригига: «Муҳаммад ҳақида ёмон гапирганинг учун ит сенга ташланди», деди. У эса: «Йўғе? Подшоҳга қўлларим билан ишора қилиб гапирганим учун, подшоҳни урмоқчи бўлди, деб ўйлаб ташланди. Эгасига содиқ экан», деди ва яна ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламни сўка бошлади. Бу сафар олдингисидан ҳам ёмонроқ сўзлар билан сўкди. Ходимлар ҳалиги итни боғлашга улгуришган эди. Роҳиб иккинчи марта сўкишни бошлагач., ит яна занжирни узиб, роҳибга ташланди ва бу сафар унинг бўйнидан қаттиқ тишлаб олди. Атрофдагилар ҳарчанд уринмасин, итни ундан ажрата олмадилар. Роҳибнинг жони узилгач, ит тишлаган жойини ўзи қўйиб юборди. Бу воқеадан сўнг подшоҳ ва у билан бирга қирқ минг мўғул аскарлари Исломга киришди» («Ад-дурарул комина» китоби, 3-жуз, 202-бет).
Абдулазиз Мансурхўжа.
14:34 / 26.06.2020
4871
Аввалги мақола
ФУЗАЙЛ ИБН ИЁЗНИНГ ТАВБАСИ
Мақолалар
11663
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
142
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар