14 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 14-куни

  • Ҳижрий 3-йил, 14-рабиъул аввал куни (милодий 624-йил 3-сентябр) Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, Бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кучли, у Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).
  • Ҳижрий 64-йил 14-робиъул-аввал куни Язид ибн Абдулмалик вафот этди.


БИРОДАРЛАРИМНИ КЎРГИМ КЕЛЯПТИ
Оиша онамиз шундай ривоят қиладилар. Бир куни кечаси ўрнимдан турдим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнимда йўқ эдилар. Ҳолбуки, бу кеча навбатим эди, мен, балки, бошқа хотинлариникига кетиб қолганмиканлар деб барча хоналарни қидирдим. У ерда ҳам йўқ эдилар. Шу пайт саҳобалар келиб қолишди: муҳим хабар олиб келишган эди. —Биз ул Зотни топа олмадик,– деганимиздан сўнг улар ҳам Расулуллоҳни қидиргани йўлга чиқишди. Биз ҳам ортларидан бордик. Сал нарида бир қабристон бўлиб, у ерда бир ёруғлик балқиб турар эди. Саҳобалар бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нурлари дейишди ва ўша томонга юришди. Борганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерда ўтириб, кўзёши тўкар, «Эҳ, биродарларим! Қанийди, сизларни кўра олсам?», – дер эдилар. Шунда саҳобалар: —Ё Расулуллоҳ ( соллаллоҳу алайҳи васаллам), биз сизнинг биродарларингиз эмасми? – деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: — Йўқ, сизлар менинг дўстларимсиз. Чунки мени кўриб, иймон келтирдингиз. Аммо шундай замонлар келадики, Яратган менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрсатса, молимни, жонимни ва ота-онамни фидо қилар эдим, дейдиган умматларим бўлади. Ана ўшалар менинг биродарларимдир. Оҳ, қанийди, ўша биродарларимни кўрсам! - деб жавоб бердилар. Ҳа, биз Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қанчалик севсак, шунча оз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан 1400 йил аввал бизни кўрсайдим, деб шундай ҳасрат чеккан эдилар. Кўрмай туриб иймон келтириш қанчалар буюк неъмат, улуғ мартаба! Ҳақ таоло буни бизга насиб этди. Бунинг учун қанча шукр қилсак, шунча кам. Алҳамдулиллаҳ, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадиси шарифлари маъносига мансуб бўлиб турибмиз. Чунки биз – мусулмонлар – кўзларимиз кўрганидан ортиқ ишонамизки, Ҳақ таоло яккаю ягонадир. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Унинг Расулидир. Ҳар бир шуурли инсон Парвардигор яратган оламларга боқиб, бунга иқрор бўлади.
07:24 / 27.06.2020
Кейинги мақола
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...
Мақолалар
Сиз эмасми, ё Расулуллоҳ?
Сизнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ қилмай мусулмон бўла олмайман, ё Расулуллоҳ! Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳга ҳамда Унинг уммий Набийсига иймон келтиринг!”, (Аъроф сураси, 15...
03:13 / 20.10.2022 Батафсил...
Мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг хурмо ейишлари
 حَدَّثَنَا هَارُونُ بْنُ إِسْحَاقَ الْهَمْدَانِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدَةُ بْنُ سُلَيْمَانَ، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنِ ابْنٍ لِكَعْبِ بْنِ مَالِكٍ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ...
00:59 / 27.06.2020 Батафсил...
Мақолалар
Ёлғон гапириш гуноҳи кабирдир
حَدَّثَنَا عَبَّاسُ بْنُ مُحَمَّدٍ الدُّورِيُّ الْبَغْدَادِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، عَنِ إِسْرَائِيلَ، عَنْ سِمَاكِ بْنِ حَرْبٍ، عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ، قَالَ: رَأَيْتُ رَس...
06:42 / 27.06.2020 Батафсил...