22 жумадул аввал 1446
ҚУРЪОН ОЙИДА ҚУРЪОН ЎҚИЙЛИК
Қуръон тиловат қилаётган одам Аллоҳ билан гаплашаётган бўлади. Салафу солиҳлар буни яхши англаб етган эдилар. Шунинг учун Қуръонни жуда кўп тиловат қилар эдилар. Биргина Фотиҳа сурасини олайлик. Ким ушбу сурани намозда қироат қилса, Аллоҳ у билан гаплашади. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган: عن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قال: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «قَالَ اللهُ تَعَالَى: قَسَمْتُ الصَّلاَةَ بَيْنِى وَبَيْنَ عَبْدِى نِصْفَيْنِ، وَلِعَبْدِى مَا سَأَلَ، فَإِذَا قَالَ الْعَبْدُ: الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: حَمِدَنِى عَبْدِي، وَإِذَا قَالَ: الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، قَالَ اللهُ تَعَالَى: أَثْنَى عَلَىَّ عَبْدِي – فَإِذَا قَالَ: مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ، قَالَ: مَجَّدَنِى عَبْدِى، فَإِذَا قَالَ: إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ، قَالَ: هَذَا بَيْنِى وَبَيْنَ عَبْدِي، وَلِعَبْدِى مَا سَأَلَ، فَإِذَا قَالَ: اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلاَ الضَّالِّينَ، قَالَ: هَذَا لِعَبْدِى وَلِعَبْدِى مَا سَأَلَ». رواه مسلم Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ таоло намозни Ўзим ила бандам орасида иккига тақсим қилганман. Ва бандамга сўраган нарсаси бўлур. Шундай экан, қачон банда: «Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламин», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам Менга ҳамд айтди» , дейди. Ва қачон: «Ар-Роҳманир Роҳим», деса, Аллоҳ таоло: «Бандам Менга сано айтди», дейди. Ва қачон: «Малики явмиддин», деса, Аллоҳ: «Бандам Мени улуғлади», дейди. Қачон, «Иййака наъбуду ва иййака настаъийн», деса, Аллоҳ: «Бу – Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур», дейди. Қачон: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззоллин», деса, Аллоҳ: «Бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлур», дейди», деганларини эшитганман, деди». (Имом Муслим ривояти.) Мана кўриб турганингиздек, гарчи биз эшитмасак-да ўқиётган ҳар бир оятимиздан кейин Аллоҳ биз билан гаплашмоқда. Аллоҳнинг каломи бандани Роббисига яқин қиладиган энг улуғ ибодат ҳисобланади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ ўзларида содир бўлган жуда ажиб бир ҳодисани қуйидагича баён қиладилар: عَنْ أَحْمَدَ بْنِ حَنْبَلٍ، يَقُولُ: سَمِعْتُ أَبِي يَقُولُ: «رَأَيْتُ رَبَّ الْعِزَّةِ عَزَّ وَجَلَّ فِي النَّوْمِ فَقُلْتُ: يَا رَبِّ مَا أَفْضَلُ مَا تَقَرَّبَ الْمُتَقَرِّبُونَ بِهِ إِلَيْكَ؟ فَقَالَ: «كَلَامِي يَا أَحْمَدُ» فَقُلْتُ: يَا رَبِّ بِفَهْمٍ أَوْ بِغَيْرِ فَهْمٍ قَالَ «بِفَهْمٍ وَبِغَيْرِ فَهْمٍ» «Бир куни тушимда Аллоҳни кўрдим. Ва Аллоҳдан: «Эй Роббим! Муқарраб бандаларингни сенга яқинлаштирувчи амалларнинг энг афзали нима?» деб сўрадим. Аллоҳ: «Менинг каломим», деди. Мен: «Каломингни тушуниб ўқишми ёки маъноларини тушунмасдан ўқиса ҳам, сенга яқин бўладими», деб сўрадим. Шунда Аллоҳ: «Тушуниб ёки тушунмасдан ўқиса (бунинг фарқи йўқ)», деб жавоб берди». Бу фақат рамазон ойига тегишли эмас. Лекин уламолар ва салафу солиҳинлар ушбу ойда Қуръон ўқишга қаттиқ киришиб янада Аллоҳга муқарраб бўлишга интилганлар. Қуйида уларнинг хатм қилишлари ҳақидаги хабарларни келтирамиз: فعن إبراهيم النخعي قال : كان الأسود يختم القرآن في رمضان في كل ليلتين . "السير" Нахаъий айтадилар: «Асвад раҳматуллоҳи алайҳ рамазонда ҳар икки кунда бир Қуръонни хатм қилар эдилар». Демак, бир кунда ўн беш пора ўқир эканлар. وكان قتادة يختم القرآن في سبع ، فإذا جاء رمضان ختم في كل ثلاث ، فإذا جاء العشر ختم في كل ليلة . "السير" (5/276) . Қатода розияллоҳу анҳу ҳар етти кунда бир марта Қуръонни хатм қилар эдилар. рамазон ойида эса ҳар уч кунда бир хатм қилар эдилар. (Заҳабийнинг сияр китобларидан.) وعن مجاهد أنه كان يختم القرآن في رمضان في كل ليلة . "التبيان" للنووي Имом Нававий «Тибён» китобида айтадилар: «Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳ Рамазонда ҳар куни бир марта Қуръонни хатм қилар эди». Демак, ўттиз кунда ўттиз марта Қуръонни хатм қилганлар. Аллоҳ барчаларимизга ушбу ойни ғанимат билиб Қуръонни бир неча бор хатм қилишни ва унинг оятларини тадаббур, тафаккур ва тааммул қилишни насиб айласин! Асака шаҳар Аҳмад Али Маҳдум  номидаги жоме масжид имом-хатиби Исмоилов Саидуллоҳ.
07:10 / 09.06.2016
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...