16 шаъбон
1447
РАМАЗОН КИРИБ КЕЛДИ
Аллоҳга қил итоат,
Кеча-кундуз ибодат,
Дуолардур ижобат,
Рамазон кириб келди!
Бизга вақтинча меҳмон,
Аллоҳ эрур меҳрибон,
Жаҳаннамдан бўл омон,
Рамазон кириб келди!
Раҳмат ёғилар бу дам,
Еру осмонларга ҳам.
Соғинч ила кўзда нам,
Рамазон кириб келди!
Гуноҳларга тавба қил,
Ишқ ўтида ёнсин дил,
Ҳар кунинг ғанимат бил,
Рамазон кириб келди!
Минг ойдан афзал бу ой,
Қалб тўридан олар жой,
Кундан кун очар чирой,
Рамазон кириб келди!
Унда ажиб тароват,
Ҳар кунида ҳаловат,
Инсон руҳига роҳат,
Рамазон кириб келди!
Тасбиҳу таҳлилга бой,
Нурин сочар кўкда ой,
«Қадрли тун», ҳойнаҳой,
Рамазон кириб келди!
Бизни тарк этмасайди,
Ҳечқачон кетмасайди,
Кўнгил таскин истайди,
Рамазон кириб келди!
Очлик Худо неъмати,
Гуноҳлардан бўл нари
Бу улуғ ой ҳурмати,
Рамазон кириб келди!
Саййид Муҳйиддин махдум номидаги ўрта махсус
Ислом билим юрти 3-босқич талабаси
Бурҳонов Фазлиддин Муҳиддин ўғли.
05:00 / 28.05.2017
3329
Аввалги мақола
ҚУРЪОН ОЙИДА ҚУРЪОН ЎҚИЙЛИК
Мақолалар
4248
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 14 куни
67
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар