13 шаъбон 1446
Давс ва ундан содир бўлган ишларга оид шеър
 

Юқоридаги ишлар бўлиб ўтгач, Яман аҳлидан бир киши улар бошига Давс олиб келган ҳабашларнинг қилган ишлари хусусидаги мана бу шеърни ўқиди:

Давсдек бесоқолбозлик ҳеч кимсада йўқдир.

Мазкур шеър ҳозирги кунга қадар яманликлар орасида зарбул-масалга айланган. Ҳимяарлик Зу Жадан исмли киши ҳам қуйидаги шеърни айтган:

 

Ўзингни бос, зеро кўз ёшларинг қўлдан кетган нарсаларни ортга қайтара олмас.

Ўлган кимсаларга надомат қилиш билан ўзингни ҳалок этма.

Байнун қўрғони вайрон бўлгач, кўз ёши ва надоматдан не фойда?

Силҳин қўрғони ўрнига одамлар энди уйлар қуришар экан.

Шеърда зикр қилинган «Байнун», «Силҳин», «Ғумдон»лар Ямандаги Арёт томонидан бузиб юборилган қўрғонлар бўлиб, бундай қўрғонлар бошқа жойда мавжуд бўлмаган.

  Зу Жадан ушбу шеърни ҳам айтган экан:

Отанг қурғур, сен менга ҳеч тоқат қилолмайсан.

Аллоҳ сени ҳалок қилмагур, менинг сўлакларимни қуритдинг-ку,

Ашулачи аёллар олдида кайфимиз ошиб қолса,

Энг тоза майдан тўйиб ичган пайтимизда,

Май ичиш менга ор эмас.

Менга дўстим шикоят қилмаса бас.

Чунки ўлим келиб қолса, уни ҳар қандай даво ҳам қайтара олмас,

Анқонинг тухумига тегиб турган устун тепасидаги роҳибнинг дуоси ҳам тўхтата олмас.

Сенга ҳикоя қилинаётган Ғумдон қалъаси энг юксак чўққига монанд баланд қилиб қурилган эди,

У роҳиблар маконида жойлашган бўлиб, унинг остида омборлар бор эди.

Унинг тупроғи энг тоза лойдан эди,

Унда кунжут ёғидан ёқилувчи мойчироқлар нур сочар эди.

Оқшом пайти ялт этувчи яшинлар каби порлар эди.

Унда экилган хурмо дарахтларидаги хом хурмолар ҳам шохларин эгиб, синдиргудек эди.

Энди у кулга айланди ва унинг ҳуснини ўт-алангалар йўқ қилди.

     

Зу Нувос хор бўлгани ҳолда таслим бўлди ва ўз қавмини оғир кунлар бошланажаги ҳақида огоҳлантирди.

Бундан ташқари, Ибн аз-Зиъба ас-Сақафий ҳам бу борада қуйидаги шеърни айтган:

 

Умрингга қасамки, ёшу-кекса учун ҳам ўлим келса, қочиб-қутилишнинг иложи йўқ.

 Ҳимяарнинг қанча қабилалари эрта тонгда қайғули ҳолда йўқ қилиндилар,

Улар ёмғирдан олдинги булутли осмон янглиғ минг-минглаб жангчилар томонидан аёвсиз қириб ташландилар.

Уларнинг қичқириқлари жангчи отларнинг қулоқларини ҳам кар қилиб қўйди,

Улар мисли сеҳргар жинлардек ва устидаги экинни қуритувчи шўр тупроқдек эдилар.

Амр ибн Маъдийкариб аз-Зубайдий ўзи билан Қайс ибн Макшуҳ ал-Муродий ўртасида бўлиб ўтган жанжалдан кейин бу тўғрида қилган пўписасини эшитиб, унга Ҳимяр ва қавмининг қандай азиз эканликларини эслатиб қўйиш мақсадида ушбу шеърни ўқиди:

Менга Зу Руайн ёки Зу Нувослар каби яхши ҳаётни ваъда қиласанми?

Сендан илгари одамлар орасида энг яхши неъматлар ва мустаҳкам мулк эгаси менинг аждодларим бўлган эдилар,

Улар қаҳри қаттиқ ва буюк Од қавмидан илгари ҳам мавжуд эдилар.

Сўнг аста-секинлик билан улар ҳалок бўла бошладилар ва ўз ўринларини бошқаларга бўшатиб бердилар.

08:05 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...