Ҳазрат Сарвари коинот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинаи мутаҳҳараға ташрифи қудумлари

1 ўн йил аввал 2508 siyrat.uz

Мадинаи мунаввара аҳллари Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккаи мукаррамадин Мадина тарафлариға мутаважжиҳ бўлғонликларин эшитуб, ҳар кун йўллариға чиқуб, қудуми мубораклариға интизорда турур эрдилар. Ҳаво қизиганча турушуб, кейин ёнушуб кетушур эрдилар. Бир кун узоқ интизордин кейин шаҳарға қайтуб кирган соатларида бир яҳудий ўз иши учун бир баланд маҳалға чиқуб эрди, кўзи бир неча йўловчиға тушдики, қоралари гоҳо кўрунур, гоҳо кўрунмас. Бирдин ниҳоятда баланд овоз ила нидо қилдики: «Ё маъшарал араб, мана орзуларида мунтазир турган мақсуд ва маҳбубларингиз етиб келдилар». Бу овозни эшитган аҳли Мадина ҳаммалари силоҳларин тақинуб, истиқболлариға чиқдилар. Мадинанинг Макка тарафидаги ҳудудида зиёрат саодатиға мушарраф бўлдилар. Бу мухталиф жамоаларнинг ҳар бир фардлари Ҳазрат Расули маъсум соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз хоналариға меҳмон қилмак орзусида эрдилар, лекин Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам туяларидин тушмай, тизгинини бўш қўюб бердилар. Қайси тарафға бурулса тўсмадилар. Ҳар ким тўхтатмакчи бўлса ва ўз уйиға тушурмакчи бўлса: «Туяни ўз ҳолиға қўюнгларки, бу жонивор Аллоҳ таоло тарафидин маъмурдур. Ул амр қилган ерда ўзи тўхтаб, чўкур», дедилар. Кейин туя юра-юра бир ерға етуб тўхтади ва ўшал ерға чўкди. Бу ер ҳазрат Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйларин муқобилида бир холи ер эрди. Тоға жамоалари бўлғон бани Нажжордин икки етим боланинг ерлари эрди. Ҳозирғи Масжиди Набавий қадимнинг ва ҳужраи саодат, қабри шарифнинг ўрунлари шул ердур. Туяни шул ерға чўкғонин кўруб, Ҳазрат Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шул ер бизнинг манзилимиздур», дедилар ва бу дуони ўқудилар:

رَبِّ أَنْزِلْنِي مُنْزَلًا مُبَارَكًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْمُنْزِلِينَ

Таржима: Эй Раббим, мени бир муборак манзилға тушургил ва Сендурсан ҳаммадин яхши Меҳмоннавоз.

Кейин жаноб ҳазрат Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу туя устидаги юкларни ўз уйлариға олуб кирдилар ва туяни жаноб Асъад ибн Зурора ўз уйларида сақладилар. Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Айюб Ансорий уйларида меҳмон бўлуб турдилар. Ҳар кеча ансори киром буюкларин хоналаридин зиёфат дастурхонлари келуб турди. Муҳожирини киром розияллоҳу анҳум Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам хизматлариға жамъ бўла бошладилар. Бу Ҳазратни ўз уйларида меҳмон сақламак учун ансори киром розияллоҳу анҳум ўз ўрталарида тортишдилар. Кейин Ҳазрат Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам қуръаға амр қилдилар. Қуръада қайси ансор номлариға чиқса, ани олуб кетур эрдилар. Мадиналик ансори киром розияллоҳу анҳум диний биродарлари бўлғон муҳожирини киром розияллоҳу анҳум ҳақларида тарихи башар кўрмаган ва эшитмаган бир тариқада ҳамдардлик ва жонфидоликлар қилдиларки, тиллар ани баёнидин ва қаламлар ани китобатидин ожиздур. Аллоҳ ҳар икки жамоани бир-бирлариға шул қадар меҳрибон айладики, бу қадар меҳру муҳаббат насабий биродарларда бўлуши номумкиндур. Ана шул муҳаббат ва иттифоқларин баракатидин алар оламға молик бўлдилар. Бутун дунё борича муборак номлари ва муқаддас авсофлари зинда қолди. Бизнинг замонамиздаги мусулмонлар, бечоралар бу таълимотдин маҳрум бўлғон сабабларидин ака-укасин қониға ташнадур ва бола отасин жон душманидур. Кошки, биз мусулмонлар ҳам ўтган салафларимиз сийратларидин ибратлар олуб, ҳақиқий мусулмонлардин бўлсак, ҳозирғи ялқовлик, роҳатпарастлик (?)идин қутулсак. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшал туялари чўккан ерни эгаларидин сотуб олдилар, анга Масжиди шарифни, ҳужуроти муборакани бино қилдилар, ўшал ерда қолғон умрларини ўткардилар ва ўшал ерға муборак жасадлари дафн этулди, соллаллоҳу алайҳи ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.

ФОЙДА

Ҳар бир мусулмон учун билмак лозимдурки, Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти муборакалари икки даврға бўлунур:

Биринчи: ҳаёти маккияларики, анинг ўн уч санаси нубувват ва рисолат замонасидур.

Иккинчи: ҳаёти маданияларики, бу тамом ўн санадин иборатдур, тамоми нубувват ва рисолат замонасидур.

Қуръони карим сувари карималари ҳам шул муносабат ила икки навға тақсим этулур: Ҳижрати шарифаларидин илгари нозил бўлғонларини «Маккия» дейилур ва ҳижратдин кейин нозил бўлғонларин «Мадания» дейилур.

Суралар мажмуи бир юз ўн тўрт сура бўлуб, мундин йигирма учи мадания суралардур, номлари будур: Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анфол, Тавба, Ҳаж, Нур, Аҳзоб, Қитол, Фатҳ, Ҳужурот, Ҳадид, Мужодала, Мумтаҳана, Соф, Жума, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Наср.

Мана бу суралардин бошқа суралар маккиядурлар. Маккий суралар ҳаммалари икки муҳим мазмунға иршод этур.

Биринчи: ибодат Аллоҳ таолонинг ҳаққидур, ани танҳо Аллоҳ таолоға қилмак лозимдур. Аллоҳ таолодин бошқа маъбудлар ҳаммаси ботилдур. Аларға ўзлариға мустақил ҳам ибодат қилуб бўлмас ва Аллоҳ таолоға шерик қилуб туруб ҳам ибодат мамнуъдур.

Иккинчи: бу дунёдин бошқа алоҳида бир кун бордурки, анда ўлган инсон тиргузулур, маҳшарға ҳозир этулур ва муҳосаба учун Худо ҳузурида тўхтатилур. Иймони ва яхши амаллари бўлса, азобдин нажот берилуб, жаннатға дохил қилунур. Худо қилмасун, иймон ва амали солиҳдин дафтари холи бўлса, ул ҳолда жаннатдин бенасиб бўлур ва азоб учун дўзахға ташланур.

Маккий сураларда бу икки мазмунға мутааллиқ ниҳоятда равшан ва мудаллил баёнлари бордур. Маданий сураларда бу мазмунлардин бошқа Ислом динин зарурий аҳкомлари ҳам бордур. Ғараз қиёмат куниғача мусулмонлар учун диний, ахлоқий, сиёсий, ижтимоий ва инфиродий заруриётлари ижмолу тафсил ила мукаммал Қуръони каримда алҳамдулиллаҳ, мавжуддур. Мусулмонлар ҳеч бир замон ва иқлимда Қуръони каримдин бошқа бир осмоний ё инсоний китобға муҳтож эмасдурлар.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ