Робиъул-аввал ойининг 24-куни
- Ҳижрий 655-йил 24-робиъул-аввал куни (милодий 1257-йил 11-апрел) Мамолик давлатининг илк султони Иззуддин Ойбек вафот этди.
- Ҳижрий 1343-йил 24-робиъул-аввал куни (милодий 1924-йил 15-октябр) Сурия Респебликасининг биринчи президенти Муҳаммад Али Обиднинг отаси Аҳмад Иззат Обид вафот этди.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Отам вафот қилди. Унинг зиммасида қарзи бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Отам ўз зиммасидаги қарзни қолдирди. Менда унинг хурмосидан чиқадиган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ. Унинг йиллар бўйи чиқаргани ҳам зиммасидаги қарзга етмайди. Мен билан борсангиз, ҳақдорлар менга қаттиқ тегмасалар», дедим. У Зот мен билан хурмо хирмонларидан бир хирмон атрофида юрдилар-да, Аллоҳга дуо қилдилар. Кейин бошқасини ҳам шундоқ қилдилар ва унинг устига ўтириб олиб: «Уни ўлчаб олинглар», дедилар. Уларга ҳақларини тўлиқ қилиб бердилар. Яна уларга берган нарсаларича ортиб қолди».
Бухорий ривоят қилган.