30 рабиъус сони 1446
Абдулмутталиб, Ҳунота ва Хувайлид Абраҳа ҳузурида
 

Абдулмутталиб ўз қавми орасида энг чиройли, кўркам ва ҳайбатли киши эди. Абраҳа уни кўргач, ҳурматлаб, пастга ўтказишни хоҳламади. Бироқ ҳабашлар унинг Абдулмутталиб билан бир тахт устида ўтиришини кўришларини ҳам истамади1 Шунинг учун Абраҳа ўз тахтидан тушиб ерга, гилам устига ўтирди ва Абдулмутталибни ёнига ўтқазди. Сўнг таржимонига: «Унга айт, ҳожатини гапирсин»,  деди. Шунда Абдулмутталиб: «Ҳожатим шуки, подшоҳ мендан тортиб олган икки юз туямни қайтариб берсин»,  деди. Абраҳа буни эшитиб: «Мен сени биринчи бор кўрганимда, улуғ киши экан, деб ўйлагандим, сўзларинг эса кўнглимни сендан совутиб юборди. Менга ўзингнинг икки юз туянг ҳақида гапирасанми? Сен ва ота боболаринг динида муқаддас бўлган, мен бузиш учун келган Каъба ҳақида нима учун гапирмаяпсан?» деди. Шунда Абдулмутталиб: «Мен ўз туяларимнинг эгасиман, Байтнинг ҳам ўз Эгаси бор. У ўз байтини ўзи ҳимо қилиб олади»,  деди.

Ибн Исҳоқ: илм аҳлидан бирининг айтишича, Абраҳа ҳузурига Абдулмутталиб билан бирга Яъмар ибн Нуфоса ибн Адий ибн ад-Дуъмий ибн Бакр ибн Манот ибн Кинона (у бану Бакр қабиласининг саййиди эди) ҳамда «Ҳузайл» қабиласи саййиди бўлмиш Хувайлид ибн Восила ал-Ҳузалийлар ҳам бирга борганлар. Абраҳа ортига қайтиб кетиши ва Каъбани бузмаслиги учун унга Тиҳома қабиласи молу мулкининг учдан бирини таклиф қилишди. Абраҳа бунга кўнмади (ушбу гапнинг тўғри-нотўғрилигини Аллоҳнинг ўзи билади). Шундан сўнг Абраҳа Абдулмутталибга туяларини қайтариб берди.

 

  1- Одатда подшоҳлар ҳурматли кишиларга эътибор кўрсатиб, уларни ўз тахтларига ёнма-ён ўтказишган. Абраҳа ҳам Абдулмутталибга мана шундай икром кўрсатишни истаса-да, ҳабашлар олдида обрўсизланиб қолишдан хавфсираган.
08:06 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...