2 жумадис сони 1446
Пайғамбарлар ўз қавми тилида юбориладилар

 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Иброҳим» сурасида марҳамат қилиб:

«Қайси бир Расулни юборган бўлсак, уларга баён қилиб бериши учун, ўз қавми тили ила юборганмиз», дейди (4-оят).

Барча Пайғамбарларни ўз қавми тили ила юбориш ҳам Аллоҳнинг бандаларига берган неъматидир. Чунки бошқа қавмнинг тилини тушуниш қи­йин бўлар эди. Ҳамма пайғамбарлар ўз қавмларига юборилган ва уларга ўз қавмлари тилида ваҳий келган.

Бутун оламларга ва барча қавмларга пайғамбар бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам ўз қавмининг тили – араб тилида ваҳий келди. Бунинг асосий ҳикматларини Аллоҳнинг Ўзи билади. Аммо бу ўринда уламоларимиз мулоҳаза қилган ҳикматлардан баъзиларини айтиб ўтиш жоиздир.

Бошқа пайғамбарлар маълум қавмга ва маълум муддатга келган бўлсалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмларнинг ҳаммасига қиёмат кунига қадар пайғамбар қилиб юборилганлар. У зотнинг умрлари чекланган. Шунинг учун динни ҳамма қавмларга ўзлари етказишлари қи­йин. Шунга биноан, у зот Аллоҳнинг охирги дини таълимотларини ўз қавмларига, қавмлари эса уни бутун дунёга тарқатади. Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Ислом дини араблар яшаб турган жойларга ёйилиб бўлиши билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топдилар. Исломни дунёнинг қолган қисмига у зотнинг қавми етказдилар.

Турли макон ва замонларда яшайдиган турли қавмларга бир пайғамбарни турли тиллар билан юбориб бўлмас эди. Аввало, бу ишни адо этиш жисмонан амри маҳол. Қолаверса, дунёда тилларнинг тури жуда кўп. Ҳозирги тиллар ичида Исломнинг илоҳий Китоби – Қуръони Карим нозил бўлганидан кейин пайдо бўлганлари ҳам бор. Демак, ҳар бир қавмга ўз тилида ваҳий келиши керак бўлса, кейин пайдо бўлган тилларда сўзлашувчилар нима қиларди?

Қолаверса, тилларнинг имконияти ҳам ҳар хил. Шунинг учун Аллоҳ таоло энг бой ва каломининг абадий мўъжиза бўлиб қолишини ҳам кўтара оладиган тилни – араб тилини танлаб, ўша тилда қиёматгача боқий қоладиган Китобини – Қуръони Каримни туширди. Қавмлар, тиллар, лаҳжалар, замонлар алмашаверади, аммо Қуръон мўъжиза бўлиб тураверади. Ундан араб ҳам, ажам ҳам, оқ ҳам, қора ҳам баробар фойда олаверади.

Ҳа, Пайғамбар ўзига келган илоҳий таълимотларни одамларга баён қилиб беради. Шу билан унинг вазифаси тугайди. Қолгани Аллоҳ таолонинг ихтиёрида.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан

13:02 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Анбиёлар
УЛУЛ АЗМ ПАЙҒАМБАРЛАР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Аҳқоф» сурасида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: «Бас, азиймат соҳиби бўлган Расуллар сабр қилгандек сабр қил», д...
04:30 / 27.06.2020 Батафсил...
Анбиёлар
Қуръонда зикри келган пайғамбарлар
   Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар қуйидагилар: Одам алайҳиссалом. Идрис алайҳиссалом. Нуҳ алайҳиссалом. Ҳуд алайҳиссалом. Солиҳ алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссало...
23:28 / 26.06.2020 Батафсил...
Анбиёлар
Пайғамбарларнинг вазифалари
Аллоҳ таоло нима учун одамлар ичига набийларни юборганининг ҳикматини ва уларнинг вазифаларини баён қилиб, «Бақара» сурасида қуйидагиларни айтади: «Одамлар бир уммат эдилар. Бас, Ал...
07:10 / 27.06.2020 Батафсил...
Анбиёлар
Пайғамбарларнинг фазл даражалари
Бу масалада етарли маълумотга эга бўлишимиз учун «Бақара» сурасидаги қуйидаги ояти каримани батафсил ўрганиб чиқишимиз лозим бўлади: «Ана ўшалар Расуллардир. Уларнинг баъзи­лари...
14:07 / 26.06.2020 Батафсил...