Саҳобалар ичида энг кўп учрайдиган исмлардан бири «Абдуллоҳ»дир. Қуйида шу номга эга бўлган саҳобаларни келтирамиз.
1. Абдуллоҳ ибн Усмон (Абу Қуҳофа) ибн Омир ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тайм ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб Абу Бакр Сиддиқ ат-Таймий ал-Қуроший, машҳур саҳобий, хулафои рошидинлардан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин дўстлари. Унинг Исломдан олдинги исми «Абдулкаъба» бўлган, насаби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мурра ибн Каъбда бирлашади. Абу Бакр Сиддиқ, унинг отаси Абу Қуҳофа, Абу Бакрнинг икки ўғли Муҳаммад ва Абдураҳмон ва набираси Абу Атийқлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлишган. 2. Абдуллоҳ ибн Масъуд ибн Оқил ибн Ҳабиб ибн Фор ибн Шамх ибн Махзум ибн Соҳила ибн Коҳил ибн Ҳорис ибн Тамим ибн Саъд ибн Ҳузайл ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музар Абу Абдураҳмон ал-Ҳузалий, машҳур саҳобий, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яқин сирдошларидан эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан сўнг Куфа байтул молига раҳбарлик қилган. 3. Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмуттолиб ибн Ҳошим Абул Аббос ал-Қуроший ал-Ҳошимий, машҳур саҳобалардан. Онасининг исми Лубоба бинти Ҳорис ибн Ҳазн ибн Бажийя ибн Ҳазм ибн Рувбийя ибн Абдуллоҳ ибн Ҳилол ибн Омир ибн Соъсоъа ал-Ҳилолийя Хадижа розийаллоҳу анҳодан кейин Исломни қабул қилган иккинчи аёлдир. Ибн Аббос ҳижратдан уч йил аввал туғилган. Туғилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак сўлаклари билан унинг танглайини кўтарганлар. Ибн Аббос илми кўплиги, фаҳми ўткирлиги сабабидан «умматнинг олими»,«илмда денгиз каби», «Қуръоннинг таржимони» (яъни муфассири) деб чақирилар эди. У динда фақиҳ, таъвил илмининг билимдони эди. Абдуллоҳ ибн Аббос ҳозиржавоб ва зийрак бўлган. Унинг юзи нурли, ранги оқ, бўйи узун ва танаси гўштдор эди. Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 1660га яқин ҳадис ривоят қилган. Унинг ривоятлари сиҳоҳи ситта соҳиблари томонидан келтирилган. Ибн Аббос розиаяллоҳу анҳу 68 йилда Тоифда вафот этган. Унинг жанозасини Муҳаммад ибн Ҳанафия ўқиган ва уни «Бу умматнинг раббонийси», деб атаган. 4. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб Абу Абдураҳмон ал-Адавий, машҳур саҳобий. Ибн Умар отаси Умар розияллоҳу анҳумо билан ҳижрат қилган. У Қурайш ёшлари ичида дунёдан ўзини тийиб туришда энг кучлиси эди. Унга ибодат қилишда кўп куч-қувват берилганди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини маҳкам ушлаган, охиратни таниган ва уни дунёдан устун қўйганди. Дунё ва ундаги нарсалар уни чалғитолмас, фитнага сола олмасди. Ибн Умар ибодатларини хушуъ билан бажарар, кўп йиғларди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни солиҳ кишилардан ҳисоблаганлар. Ёши кичиклиги сабаб Бадрда қатнашишга рухсат берилмаган ва жуда хафа бўлиб, кўп кўз ёш тўккан. Кейин Хандақ ғазотида қатнашган. Унинг узугига «Абдуллоҳ Аллоҳ учундир», деб ёзиб қўйилган эди. Олтмиш йил давомида одамларга фатво берган, Абдуллоҳ ибн Умар 73/74 йилда саксон олти ёшида оёғидаги жароҳат сабабли вафот этган. У Маккада энг охирги вафот этган саҳобийдир. 5. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос ибн Воил ибн Ҳишом ибн Саид ибн Саъд ибн Саҳм ибн Амр ибн Ҳусойс ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб Абу Муҳаммад, Қурайш қабиласидан бўлган машҳур саҳобий. У солиҳ амалларда серғайратлиги билан машҳур бўлган. Абдуллоҳ ибн Амр кундузлари рўза тутар, кечалари намозда бардавом бўлар, Қуръонни ҳар куни бир марта хатм қиларди. Бу йўлда ҳатто таркидунёчилик даражасига етганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бу ишдан қайтарганлар ва кунора рўза тутишга, Қуръонни камида етти кунда бир марта хатм қилишга, ҳам ибодат қилиб, ҳам ўзгалар ҳаққини адо қилишга чақирганлар. Онасининг исми Райта бинти Мунаббиҳ ибн Ҳажжож ибн Омир ибн Ҳузайфа ибн Саъд ибн Саҳмдир. У билан отаси ўртасида йигирма йил бор эди. Абдуллоҳ ибн Амр 63 йилда вафот этган. Абдуллоҳ ибн Амрдан саҳобалардан Абу Умома Боҳилий, Суфён ибн Авф ал-Қорий, Мисвар ибн Махрама, Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф, Соиб ибн Язид, Абу Туфайл, тобеъинлардан Саид ибн Мусаййаб, Қосим ибн Муҳаммад, Урва, Абу Салама ибн Абдураҳмон, Ҳумайд ибн Абдураҳмон, Исо ибн Талҳа ибн Убайдуллоҳ ва Икрималар ривоят қилишган. 6. Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом Абу Бакр ал-Қуроший ал-Асадий, машҳур саҳобий, Зубайр ибн Аввом ва Асмоъ бинти Абу Бакр розияллоҳу анҳумоларнинг ўғли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша розияллоҳу анҳо бу кишига хола бўладилар. Унинг бобоси Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудир. Ота тарафдан бувиси Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аммалари София бинти Абдулмуттолибдир. Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳижратдан сўнг Мадинада биринчи туғилган саҳоба саналади. Туғилганида унинг танглайини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўтарганлар ва унга «Абдуллоҳ» деб исм қўйганлар. Унинг туғилиши мусулмонларга чексиз қувонч ва шодлик бахш этган. Саккиз ёшида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат берган. У кундузлари рўза тутар, кечалари ибодатда қоим бўларди. У тўғри сўзлар, қариндошлари билан яхши муносабатда бўлар ва фожир кишиларга қаттиқ турар ва тақводорларга ўзини хокисор тутарди. Абдуллоҳ ибн Зубайрни 73 йилда Ҳажжож ибн Юсуф қатл қилдирган. Туғилганида улуғ саҳобалар хурсанд бўлиб такбир айтган бўлсалар, вафот этганида Шом аҳлининг фожир кимсалари такбир айтганлар. Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин. 7. Абдуллоҳ ибн Қайс Абу Мусо ал-Ашъарий, машҳур олим, қори ва фақиҳ саҳобалардан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Муоз ибн Жабал билан Яманга юборганлар. У Маккада мусулмон бўлган, Ҳабашистонга ҳижрат қилган, икки ҳижрат – Ҳабашистон ва Мадина ҳижрати соҳиби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни омил қилиб тайинлаганлар. Абу Мусо Қуръонни чиройли овоз билан қироат қилишда машҳур бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни мақтаб, «Сенга Довуд алайҳис саломнинг чиройли овози берилган экан», деганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Автос куни унинг ҳақига дуо қилиб, «Эй Аллоҳим, унинг гуноҳини мағфират қил ва уни ҳурматли жойга (жаннатга) киритгин!» деганлар. Абу Мусо кўп юртларни фатҳ қилишда иштирок этган ваволийлик қилган. Абу Мусо Умму Кулсум бинти Фазл ибн Аббос ибн Абдулмуттолибга уйланган ва улардан Мусо ибн Абу Мусо туғилган. Абу Мусо онасининг исми Забя бинти Ваҳб ибн Акк бўлган. У Исломни қабул қилган, Мадинада вафот этган. Вафоти ва қабри қаерда экани борасида ихтилофлар бор. Баъзилар айтишича, Абу Мусо 52 йилда вафот этган ва Маккага дафт қилинган. Бошқа ривоятда келишича, 44 йилда вафот этган ва Куфадан икки мил узоқликдаги Тавба деган жойга кўмилган. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан саҳобалардан Абу Саид, Абу Ҳурайра, Анас ибн Молик, Абу Дардо, Абу Умома, Усома ибн Шарийк ва Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳумлар, тобеъинлардан Саид ибн Мусайяб, Товус, Абу Усмон ан-Наҳдий раҳматуллоҳи алайҳимлар ривоят қилишган. 8. Абдуллоҳ ибн Абдулъасад ибн Ҳилол ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум Абу Салама, саҳобий, илк имон келтирганлардан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аммалари Барра бинти Абдулмуттолиб ибн Ҳошимнинг ўғли, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмикдош биродарлари, Умму Салама онамизнинг аввалги завжаси, икки ҳижрат соҳиби – Ҳабашистон ва Мадинага ҳижрат қилган. У Ҳабашистондалигида ўғли Умар ибн Абу Салама туғилган. Абу Салама Бадр ва Уҳуд жангларида қатнашиб, жароҳат олган ва ҳижрий тўртинчи йилда вафот этган. 9. Абдуллоҳ ибн Равоҳа ибн Имрулқайс ибн Саълаба ибн Абд ибн Амр ибн Имрулқайс ибн Саълаба ибн Каъб ибн Хазраж, машҳур саҳобий, Ақаба ва Бадрда иштирок этган. Саккинчи йилда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Жаъфардан кейин амир қилиб тайинлаганлар. Ибн Равоҳа Муъта куни шаҳид бўлган. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўриқчилари ва шоирлари эди. Анас ибн Молик ундан ҳадис ривоят қилган. 10. Абдуллоҳ ибн Арқам ибн Абдуяғус ибн Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ал-Қуроший, Умар ибн Хаттоб уни халифалиги даврида байтул молга бошлиқ қилган. Онасининг исми Умра бинти Арқам ибн Ҳишом ибн Абдуманофдир. Ибн Арқам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам котибларидан бири бўлган. Кейинчалик Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумоларга котиблик қилган. 11. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа ибн Қайс ибн Адий ибн Саид ибн Саҳм ибн Амр ибн Ҳусойс ибн Каъб ибн Луай ас-Саҳмий, Хорижа ибн Ҳузофанинг туғишган биродари, Урва, Ибн Шиҳоб ва Ибн Исҳоқлар уни Бадрда қатнашганлар қаторида зикр қилишмаган. Ибн Исҳоқ: «У Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан», деган. Баъзи хабарларда келишича, Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Бадрда қатнашган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳажжатул вадоъда Абдуллоҳ ибн Ҳузофага Мино кунлари еб-ичиш кунлари эканини эълон қилишни буюрганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Кисро олдига элчи қилиб юборганлар. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Усмон розияллоҳу анҳу халифалиги даврида Мисрда вафот этган. 12. Абдуллоҳ ибн Зоида (Ибн Умму Мактум), кўзи ожиз саҳоба, унинг исми борасида ихтилофлар бор. Баъзилар унинг исмини Амр, яна баъзилар Абдуллоҳ, бошқалар Ибн Исҳоқ, деб келтиришган. Аслида у Абдуллоҳ ибн Амр ибн Шурайҳ ибн Қайс ибн Зоида ибн Асоммдир. Мусъаб Зубайрий айтади: «Умму Мактумнинг исми Отика бинти Абдуллоҳ ибн Анкаса ибн Омир ибн Махзумдир». Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу Абаса сурасининг аввалги оятлари нозил бўлишига сабабчи бўлган. У Мусъаб ибн Умайрдан сўнг Мадинага биринчи борганлардандир. Абдуллоҳ ибн Умму Мактум Қодисияда иштирок этган ва ўшанда байроқни кўтариб юрган. 13. Абдуллоҳ ибн Муғаффал ибн Абдунаҳм ибн Афиф ибн Усуҳайм ибн Рабиъа ибн Адий ибн Зуайб ибн Саъд ибн Идод ибн Усмон ибн Амр ибн Адд ибн Тобиха ибн Илёс ибн Музар Абу Саид ал-Музаний, онасининг исми Айла бинти Муовия ибн Муовиядир. Абдуллоҳ ибн Муғаффал Басрада яшаган. Унинг уйи Басрада, жомеъ масжиди олдида бўлган. у Ҳудайбияда дарахт остида байъат берганлардан. Абдуллоҳ ибн Муғаффал 60 йилда Басрада Муовия ҳукмронлигининг охирларида вафот этган. Унга Оиз ибн Амр (бошқа ривоятда Абу Барза дейилган) жаноза ўқиган. 14. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо Абу Муовия ал-Асламий, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ғазотда иштирок этган, Ҳунайн куни қўлидан жароҳатланган. У соч ва соқолини ҳинага бўяб юрарди. Умрининг охирида кўзи ожиз бўлиб қолган, у ҳижрий 86 йилда, баъзи манбаларда айтилишича, 87 йилда Куфада вафот этган. У Куфада вафот этган саҳобаларнинг энг сўнггиси саналади. 15. Абдуллоҳ ибн Буср Абу Сафвон ас-Суламий ал-Мозиний, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга икки қиблага қараб намоз ўқиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг бошига муборак қўлларини қўйиб, унга барака сўраб дуо қилганлар. У, ота-онаси, туғишган биродари Атийя ва синглиси Саммоъ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган ва суҳбатларида бўлган. У 96 йилда, баъзи манбаларда айтилишича, 88 йилда Сулаймон халифалиги даврида юз ёшида вафот этган, Абдуллоҳ ибн Буср Шомда охирги вафот этган саҳоба ҳисобланади. 16. Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб Абу Жаъфар ал-Ҳошимий, онасининг исми Асмоъ бинти Умайс ибн Нуъмон ибн Каъб ибн Молик ибн Қуҳофа ибн Хосъас, у Ҳабаш ерида туғилган, у етти ёшида Абдуллоҳ ибн Зубайр билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган. Қачон вафот этгани борасида турли маълумотлар бор. Баъзи китобларда у 80 йилда Мадинада вафот этгани айтилса, Мадоинийнинг таъкидлашича, у 84 йилда вафот этган. Ундан Урва ибн Зубайр, Қосим ибн Муҳаммад, Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толиб, Шаъбий, Ибн Абу Мулайка, фарзандлари Исмоил, Муовия ва Исҳоқлар ривоят қилишган. 17. Абдуллоҳ ибн Салом ибн Ҳорис Абу Юсуф ал-Хазражий, бани қайнуқоълик саҳобий, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Абдуллоҳ» деб исм қўйганлар, аввалги исми «Ҳусайн» эди. Абдуллоҳ ибн Салом 43 йилда Мадинада вафот этган. Ундан Абу Ҳурайра, Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Муғаффал, ўғиллари Юсуф ва Муҳаммад, Ҳубайш ал-Ғифорий, Қайс ибн Аббод, Рибъий ибн Ҳирош, Зурора ибн Авфо, Хараша ибн Ҳурр ва Бишр ибн Шиъофлар ривоят қилишган. 18. Абдуллоҳ ибн Жаҳш Абу Муҳаммад ал-Асадий, онасининг исми Умайма бинти Абдулмуттолиб ибн Ҳошимдир. Абдуллоҳ ибн Жаҳш Бадрда қатнашган, Уҳудда шаҳид бўлган, Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан. У Аллоҳдан шаҳид бўлишни сўраган эди ва дуоси қабул қилинган. Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг синглиси Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо мўминлар онаси ҳисобланади. 19. Абдуллоҳ ибн Абдунаҳм ибн Афиф ибн Усайфиъ ибн Робийъа ибн Адий ибн Зуайб ибн Саид ибн Усмон ибн Музайна Зулбижодайн ал-Музаний, аввалги исми «Абдулъуззо» бўлган, кейин « Абдуллоҳ»га ўзгартирилган. У Абдуллоҳ ибн Муғаффалнинг амакисидир. Зулбижодайн Абдуллоҳ ибн Масъуд ва Амр ибн Авфлар ҳадисида зикр қилинган. Унин г«Зулбижодайн» деб аталишига сабаб шуки, унинг амакиси бор мол-мулкини тортиб олади. Мусулмон бўлганида, онаси унга бижод (жундан тўқилган либос)ни беради. У ўша либосни иккига бўлиб кийиб олади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни «Зулбижодайн» (икки либос эгаси) деб атаганлар. Абдуллоҳ ибн Абдунаҳм вафот этганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қабрига тушганлар, дафн қилганлар ва уни мақтаб, “У Аллоҳга кўп дуо қилар ва доимий тарзда Қуръон ўқир эди», деганлар. 20. Абдуллоҳ ибн Унайс ибн Ҳаром Абу Яҳё ал-Жуҳаний , ансорларнинг мулозим ва ёрдамчиси бўлган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам топшириқлари билан бир неча жойга юборилган ва жангларда фаол иштирок этган. Ундан Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абу Умома Ансорийлар ҳадис ривоят қилишган. 21. Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ (Абу Бакр Сиддиқ) ибн Усмон ибн Омир, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ғорга яширинганларида ҳар тунда у ерга озиқ-овқат ва Маккадан хабар олиб борган. Тоиф куни яраланган ва отаси Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалик қилган йилларнинг бошида Мадинада вафот этган. 22. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳаром Абу Жобир ал-Ансорий ас-Суламий, Ақаба ва Бадрда қатнашган, Уҳуд жанги куни шаҳид бўлган ва Амр ибн Жамуҳ билан бирга дафн қилинган. 23. Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Убай ибн Молик ибн Ҳорис ибн Убайд ибн Молик, Бадрда қатнашган. 24. Абдуллоҳ ибн Аъвар ал-Мозиний. 25. Абдуллоҳ ибн Ақрам Абу Маъбуд ал-Хузоъий. 26. Абдуллоҳ ибн Авс ибн Вақш ибн Хазраж , Бадрда иштирок этган. 27. Абдуллоҳ ибн Асъад ибн Зурора ал-Ансорий. У ва ўғли саҳобийдир. 28. Абдуллоҳ ибн Исҳоқ Аъраж. Баъзилар таъкидлашича, у Ҳожиб ибн Абон Аърожнинг бобосидир. 29. Абдуллоҳ ибн Асвад ас-Садусий. У Бани Садус қабиласидан келган элчилардан бири. 30. Абдуллоҳ ибн Абу Умайя ал-Махзумий. Умму Саламанинг туғишган биродари. Макка фатҳ қилинган йилда мусулмон бўлган. Абу Умайянинг исми Ҳузайфа ибн Муғийрадир. 31. Абдуллоҳ ибн Анас. 32. Абдуллоҳ ибн Асқоъ ал-Лайсий. Унинг ҳадисини Ибн Шиҳоб Муғийра ибн Зиёддан, у эса Макҳулдан мурсал тарзда ривоят қилган. 33. Абдуллоҳ ибн Умму Ҳаром бинти Милҳон Абу Убай ибн Имроати Убода ибн Сомит, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан икки қиблага қараб намоз ўқиган. Ундан Иброҳим ибн Абу Абла ривоят қилган. 34. Абдуллоҳ ибн Абу Ҳабиба ал-Ашҳалий ал-Ансорий. Абу Ҳабибанинг исми Адроъ ибн Азъар ибн Зайд ибн Аттоф ибн Зубайъадир. У Ризвон байъатида иштирок этган. Абу Ҳабиба эса Бадрда қатнашган. 35. Абдуллоҳ ибн Абу Аҳмад ибн Жаҳш, туғилганида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб келинган ва у зот унга “Абдуллоҳ” деб исм қўйганлар. Ибн Абу Аҳмад ва ўғли Муовия Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган. 36. Абдуллоҳ ибн Бадр Абу Баъжа ал-Жуҳаний, мадиналиклардан саналади. 37. Абдуллоҳ ибн Бадр, насаби маълум эмас, Сулаймон ибн Аҳмад «Муъжам»да ва Ҳазрамий «Мафорид»да уни зикр қилган. 37. Абдуллоҳ ибн Бурайр ибн Рабиъа, ундан Абу Абдураҳмон Жабалий ҳадис ривоят қилган, у мисрликлардан саналади. 39. Абдуллоҳ ибн Будайл ибн Варқоъ. 40. Абдуллоҳ ибн Собит Абу Робийъ аз-Зафарий ал-Ансорий. 41. Абдуллоҳ ибн Собит ал-Ансорий, куфаликлардан саналади. 42. Абдуллоҳ ибн Собит Абу Усайд ал-Ансорий. 43. Абдуллоҳ ибн Саълаба ибн Хазма ал-Ансорий, Хазраж қабиласидан, Бадрда қатнашган. 44. Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Саълаба ибн Абдуроббиҳ ибн Зайд ибн Ҳорис ибн Хазраж Абу Муҳаммад, Ақаба ва Бадрда иштирок этган, у ва отаси саҳобий саналади. Ундан ўғли Муҳаммад, Саид ибн Мусайяб, Абу Бакр ибн Амр ибн Ҳазм, Абдураҳмон ибн Абу Лайлолар ривоят қилишган. У 32 йилда Мадинада олтмиш тўрт ёшидан вафот этган. Зуҳрийнинг айтишича, унга Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу жаноза ўқиган. 45. Абдуллоҳ ибн Саълаба ибн Суъайр (ёки Ибн Абу Суъайр) ибн Умар ибн Зайд ибн Синон ибн Муҳтажир ибн Саломон ибн Адий ибн Соғийр ибн Хаззоз ибн Коҳил ибн Адий ибн Шоир Абу Муҳаммад, 89 йилда вафот этган, ундан ўғли, Муҳаммад ибн Муслим Зуҳрий ривоят қилган. Абдуллоҳ ибн Саълаба Макка фатҳ қилинган йилда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрган. У Зот унинг юзини силаб, ҳақига дуо қилганлар. 46. Абдуллоҳ ибн Жубайр ал-Ансорий ал-Авсий, Ақаба, Бадр ва Уҳудда қатнашган, Хаввот ибн Жубайрнинг туғишган биродари, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Уҳудда камон отувчиларга бошлиқ қилиб қўйганлар, у ўша жангда шаҳид бўлган. 47. Абдуллоҳ ибн Жобир ал-Абдий, Абдулқайс гуруҳи вакилларидан бири, у отаси билан бирга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келган. 48. Абдуллоҳ ибн Жобир ал-Баёзий, ансорийлардан, у юқорида зикр қилинган ал-Абдий эмас, Аҳмад ибн Ҳанбал уни саҳобалар қаторида зикр қилган. 49. Абдуллоҳ ибн Жуҳайм Абу Жаҳм ал-Ансорий. 50. Абдуллоҳ ибн Жарод ал-Хафожий, Тоиф аҳлидан. 51. Абдуллоҳ ибн Жадд ибн Қайс ибн Сохр ибн Хонсаъ ал-Ансорий, Хазраждан, Бадрда қатнашган. 52. Абдуллоҳ ибн Жузъ ибн Анас ибн Омир ибн Али ас-Суламий, басралик саналади, уни кейинги уламолардан баъзилари зикр қилишган ва улар айташича, у Ноил ибн Муторрифнинг бобосидир. 53. Абдуллоҳ ибн Абу Жадъо, басралик саналади. 54. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Навфал ибн Ҳорис ибн Абдулмуттолиб, у ва отаси саҳобий саналади . 55. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Абу Зирор. 56. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Жузъ ибн Маъдийкариб ибн Амр ибн Аср ибн Амр ибн Увайж ибн Амр ибн Зубайд Абу Ҳорис аз-Зубайдий, Зубайд Мазҳиждандир, Мазҳиж эса Каҳлондандир. Кейинги уламолардан баъзилари таъкидлашича, у Бадрда иштирок этган. Абдуллоҳ ибн Ҳорис аз-Зубайдий Мисрда яшаган ва 86 йилда ўша ерда вафот этган. 57. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Қайс ибн Адий ас-Саҳмий, Соибнинг туғишган биродари, Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан, Тоиф куни шаҳид бўлган. 58. Абдуллоҳ ибн Ҳорис Абу Рифоъа ал-Адавий. 59. Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Уваймир ал-Ансорий, Муҳаммад ибн Нофеъ ибн Ужайр ундан ривоят қилган. 60. Абдуллоҳ ибн Ҳавола Абу Ҳавола ал-Аздий, Иорданияда яшаган. 61. Абдуллоҳ ибн Ҳубший ал-Хасъамий, ундан Саид ибн Муҳаммад ибн Жубайр ибн Мутъим, Убайд ибн Умайрлар ривоят қилишган. 62. Абдуллоҳ ибн Ҳориса ибн Нуъмон, мадиналик саналади. 63. Абдуллоҳ ибн Абу Ҳадрад Абу Муҳаммад ал-Асламий, 71 йилда саксон бир ёшида вафот этган. 64. Абдуллоҳ ибн Абу Ҳамсоъ, басралик саналади, унинг ҳадисини Шақиқ ибн Салама Абу Абдуллоҳ ривоят қилган. 65. Абдуллоҳ ибн Ҳармала ал-Мудлижий, ундан Абу Бакр ибн Абдураҳмон ибн Ҳорис ибн Ҳишом ривоят қилган. 66-67. Абдуллоҳ ибн Ҳузоба ва Абдуллоҳ ибн Ҳакл, баъзилар у иккисини саҳобалар қаторида зикр қилишган, улар Шом аҳлидандир, Холид ибн Маъдон иккисидан ривоят қилган. 68. Абдуллоҳ ибн Хубайб ал-Жуҳаний ал-Ансорий, мадиналик ҳисобланади. 69. Абдуллоҳ ибн Хумайр, бани Убайд ибн Адий ибн Ғонм ибн Каъб ибн Салама, Хорижа ибн Хумайрнинг туғишган биродари, Бадрда қатнашган. 70. Абдуллоҳ ибн Хаббоб ибн Аротт, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида яшаган, саҳобий эканида ихтилоф бор, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган, отаси эса саҳобий саналади. Уни хаворижлар ўлдиришган. У отаси Хаббоб ибн Аротт ва Убай ибн Каъбдан ривоят қилган. 71. Абдуллоҳ ибн Рабиъа ас-Суламий, Мансур ибн Муътамирнинг амакиларидан бири бўлган. Айтилишича, у Амр ибн Утба ибн Фарқоднинг тоғасидир. Ибн Абу Лайло ундан ривоят қилган. 72. Абдуллоҳ ибн Робийъа ибн Масруҳ ибн Муовия. 73. Абдуллоҳ ибн Робийъа Абу Язид ан-Нумайрий, Ҳазрамий уни «Ал-Вуҳдон» да зикр қилган. 74. Абдуллоҳ ибн Робийъа ибн Ҳориса ибн Муттолиб ал-Қуроший, Урва ибн Зубайр ва Фазл ибн Ҳасан аз-Зомрийлар ундан ривоят қилишган. 75. Абдуллоҳ ибн Рифоъа ибн Рофеъ аз-Зурақий, Ҳасан ибн Суфён уни «Ал-Вуҳдон» да зикр қилган. 76. Абдуллоҳ ибн Рабиъ ибн Қайс ибн Бани Абжар ибн Авф, Бадрда қатнашганлардан. 77. Абдуллоҳ ибн Абу Рабиъа Абу Суфён ас-Сақафий. 78. Абдуллоҳ ибн Абу Рабиъа ал-Махзумий, Абу Рабиъанинг исми Амр ибн Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум. 79. Абдуллоҳ ибн Замъа ибн Асвад ибн Муттолиб ибн Асад ибн Абдулъуззо ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб, онасининг исми Қурайба бинти Абу Умайя ибн Муғийра ибн Абдуллоҳ ибн Умар. 80. Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим Абу Муҳаммад ал-Мозиний ал-Ансорий ал-Хазражий, бани нажжорлик саҳобалардан, Бардда иштирок этган, 33 йилда Ҳарро куни қатл қилинган. 81. Абдуллоҳ ибн Зайд (Ибн Абу Талҳа) ибн Саҳл ибн Асвад ибн Ҳаром Абу Яҳё ал-Ансорий ан-Нажжорий, Форс ўлкасида шаҳид бўлган. Айтилишича, у Валид ибн Абдулмалик даврида Мадинада вафот этган. Унинг онаси Анас ибн Моликнинг онаси бўлмиш Умму Сулаймдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга «Абдуллоҳ» деб исм қўйганлар ва танглайини хурмо билан кўтарганлар. 82. Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Амр ибн Мозин. 83. Абдуллоҳ ибн Зайд ал-Жуҳаний. 84. Абдуллоҳ ибн Зимл ал-Жуҳаний. 85. Абдуллоҳ ибн Зибаъро ибн Қайс ибн Адий ибн Саҳм ал-Қуроший, мушриклигида мусулмонларни ҳажв қилиб шеърлар ёзган, Макка фатҳидан кейин мусулмон бўлди. 86. Абдуллоҳ ибн Саҳл ибн Зайд ал-Ансорий. 87. Абдуллоҳ ибн Саҳл ибн Ҳунайф ибн Воҳиб ибн Ҳаким, баъзи уламолар зикр қилишича, у Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида туғилган, унинг онаси Умайма Ҳассон ибн Даҳдоҳнинг қўл остида бўлган. 88. Абдуллоҳ ибн Саҳл ибн Рофеъ ал-Ансорий, Авс қабиласидан, Бадрда иштирок этган. 89. Абдуллоҳ ибн Суҳайл ибн Амр ибн Абдушамс, Абу Жандал ибн Суҳайлнинг туғишган биродари, отаси билан Бадрда мушриклар қаторида иштирок этган, сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига қочиб келиб, мусулмонлар қаторида ушбу жангда қатнашган. 90. Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Хайсама, у ва отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суҳбатларида бўлган, отаси билан Бадрда иштирок этган. Отаси Саъд Бадрда, Хайсама эса Уҳудда ҳалок бўлган. 91. Абдуллоҳ ибн Саъд ал-Ансорий, Ҳаром ибн Муовиянинг амакиси. 92. Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ ибн Ҳабиб ибн Ҳорис ибн Жазима Абу Яҳё, Усмон ибн Аффоннинг эмикдош биродари, у аввал ваҳийни ёзарди, кейин муртад бўлди. Макка фатҳ қилинган куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жазоламоқчи бўлганларида Усмон ибн Аффон уни ҳимоясига олган, кейин у яна мусулмон бўлган. Усмон ибн Аффон уни Мисрга закот йиғувчи қилиб тайинлаган. Усмон ибн Аффон қатл қилинганида у Мисрда эди, сўнг Фаластинга кўчиб ўтди ва 33 йилда Асқалонда вафот этди . 93. Абдуллоҳ ибн Саид ал-Умавий, унинг аввалги исми «Ҳакам» эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни «Абдуллоҳ»га ўзгартирганлар. 94. Абдуллоҳ ибн Саъдий ал-Қуроший. Унинг тўлиқ насаби қўйидагича: Абдуллоҳ ибн Абд ибн Вақдон ибн Абдушамс ибн Абдувадд ибн Наср ибн Молик ибн Ҳисл ибн Омир ибн Луай ибн Ғолиб, у «Ибн Саъдий» деб чақириларди. 95. Абдуллоҳ ибн Суроқа ибн Муътамир ибн Анас ибн Адот ибн Разоҳ ибн Адий ибн Каъб ибн Луай, у ва биродари Амр Бадрда қатнашган. 96. Абдуллоҳ ибн Соиб ибн Абу Соиб (Оиз) ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум Абу Абдураҳмон ал-Махзумий ал-Оизий, Маккада яшаган, Абдуллоҳ ибн Зубайр даврида вафот этган. 97. Абдуллоҳ ибн Салама ибн Молик ибн Ҳорис ибн Адий ибн Ажлон, Бадрда қатнашган, Уҳудда шаҳид бўлган, онасининг исми Унайса бинти Адийдир. 98. Абдуллоҳ ибн Саржис ал-Музаний. 99. Абдуллоҳ ибн Суфён ал-Аздий, ундан Усома ибн Қайс ривоят қилган. 100. Абдуллоҳ ибн Суфён ибн Абдулъасад ибн Ҳилол ибн Абдуллоҳ ибн Умар ибн Махзум, Муҳаммад ибн Исҳоқдан ривоят қилинишича, у Ҳаббор ибн Суфённинг туғишган биродари. 101. Абдуллоҳ ибн Сабра ал-Жуҳаний. 102. Абдуллоҳ ибн Сабра ал-Ҳамдоний. 103. Абдуллоҳ ибн Сийлон, куфаликлардан саналади. 104. Абдуллоҳ ибн Сулайм ибн Укайма ал-Лайсий ал-Ҳижозий. 105. Абдуллоҳ ибн Сувайд ал-Ҳорисий, ансорийлардан, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган. 106. Абдуллоҳ ибн Соиъда ал-Ансорий, ундан Муслим ибн Жундуб ривоят қилган. 107. Абдуллоҳ ибн Сандар ал-Жузомий, у ва отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суҳбатларида бўлган, ундан ўғли, Абулхайр, Рабиъа ибн Лақийт ривоят қилган, отаси Сандар Зинбоъ ибн Саломанинг мавлоси саналади. 108. Абдуллоҳ ибн Шиххийр ибн Авф ибн Каъб ибн Вақдон ибн Ҳарийш ибн Муовия ибн Каъб ибн Робийъа ибн Омир ибн Соъсоъа ал-Омирий, Басрада яшаган. 109. Абдуллоҳ ибн Шаййоб, Ҳимс аҳлидан. 110. Абдуллоҳ ибн Шибл ал-Ансорий, Ибн Абу Осим уни «Ал-оҳод»да зикр қилган. Айтилишича, у Абдураҳмон ибн Шиблнинг туғишган биродаридир. 111. Абдуллоҳ ибн Сафвон ибн Қудома, Абдураҳмоннинг туғишган биродари, у, биродари ва отаси Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган. 112. Абдуллоҳ Замра ибн Молик ибн Салама ибн Абдулъуззо ал-Бажалий, басралик саналади. 113. Абдуллоҳ ибн Ториқ аз-Зафарий, Зуҳрийнинг айтишича, у Бадрда қатнашган. 114. Абдуллоҳ ибн Таҳфа ал-Ғифорий. 115. Абдуллоҳ ибн Абдуҳилол , Қубо аҳлидан бўлган ансорийлардан. 116. Абдуллоҳ ибн Абд Абул Ҳажжож ас-Сумолий, шомликлардан саналади. 117. Абдуллоҳ ибн Усмон ибн Аффон, Ҳабашистонда туғилган, унинг онаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Руқайядир. Мана шу фарзанд туфайли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни «Абу Абдуллоҳ» куняси билан чақирар эдилар. Абдуллоҳ ибн Усмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида олти ёшида вафот этган. Расулуллоҳнинг ўзлари уни қабрга қўйганлар. 118. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ваҳб ибн Саълаба ибн Вақш ибн Саълаба ибн Торийф, Саъд ибн Убода гуруҳидан бўлиб, Уҳудда шаҳид бўлган. 119. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳилол Абу Алқама ал-Музаний, Бакр ва Алқамаларнинг отаси. 120. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Умму Ҳаром ал-Ансорий. 121. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳазм, Умора ибн Ҳазмнинг туғишган биродари. 122. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ҳалҳала. 123. Абдуллоҳ ибн Омир. 124. Абдуллоҳ ибн Омир ибн Рабиъа ал-Адавий ал-Аназий, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у тўрт-беш ёшли бола бўлган. Ҳайсам ибн Адийнинг айтишича, Абдуллоҳ ибн Омир Валид ибн Абдулмалик замонида вафот этган. 125. Абдуллоҳ ибн Омир ибн Кариз ибн Ҳабиб ибн Абдушамс ал-Қуроший, уч ёшли пайтида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг танглайини кўтарганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида у ўн уч ёш бўлган. Ибн Омир ал-Қуроший Нишопурни фатҳ қилган. У 60 йилда вафот этган. 126. Абдуллоҳ ибн Омир ибн Унайс ибн Мунтафиқ ибн Омир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига элчи бўлиб келган. Ундан Абдуллоҳ ибн Жаррод ва Муғийра ибн Абдуллоҳ ал-Яшкурийлар ривоят қилишган. 127. Абдуллоҳ ибн Атийк ал-Ансорий, авслик Жобир ва Жабрнинг туғишган биродари. 128. Абдуллоҳ ибн Адий ибн Хиёр ибн Адий ибн Навфал ибн Абдуманоф ал-Ансорий. 129. Абдуллоҳ ибн Адий ибн Ҳамро Абу Амр Зуҳрий, ҳижозликлардан саналади. 130. Абдуллоҳ ибн Умайр ал-Ансорий, Бадрда қатнашган. 131. Абдуллоҳ ибн Умайр ас-Садусий. 132. Абдуллоҳ ибн Умайр ал-Хотмий, Бани Хотма масжиди имоми, кўзи ожиз бўлишига қарамай Ислом ривожи учун кўп ишларни амалга оширган. 133. Абдуллоҳ ибн Умайр ал-Ашжаъий. 134. Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Масъуднинг жияни. 135. Абдуллоҳ ибн Арфажа ал-Ансорий ас-Солимий, Авс қабиласидан, Бадрда қатнашган. 136. Абдуллоҳ ибн Абс ал-Ансорий ал-Хазражий, Бадрда қатнашган. 137. Абдуллоҳ ибн Урфута ал-Ансорий ал-Худрий, Бадрда қатнашган. 138. Абдуллоҳ ибн Абдуманоф ибн Нуъмон ибн Синон ал-Ансорий, Бадрда қатнашган. 139. Абдуллоҳ ибн Айёш ибн Абу Рабиъа ал-Махзумий, Ибн Оизнинг айтишича, у Ҳабашистонда туғилган. Онасининг исми Умму Салама бинти Махрама ибн Жандал ибн Наҳшал ибн Доримдир. 140. Абдуллоҳ ибн Авф. 141. Абдуллоҳ ибн Араба ал-Жуҳаний. 142. Абдуллоҳ ибн Акбара. 143. Абдуллоҳ ибн Инаба Абу Инаба ал-Хавлоний, шомликлардан саналади. 144. Абдуллоҳ ибн Удайс ал-Балавий, Абдураҳмоннинг туғишган биродари, Мисрни фатҳ қилишда қатнашган. 145. Абдуллоҳ ибн Увайм ибн Соида ибн Салъажа ибн Амр ибн Ҳориса ибн Авс ибн Молик, Бадр ва Ақабада иштирок этган. 146. Абдуллоҳ ибн Ғанном Бадрий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан суҳбатлашган. 147. Абдуллоҳ ибн Ғасийл. 148. Абдуллоҳ ал-Ғифорий. 149. Абдулоҳ ибн Қайс ал-Хузоъий. 150. Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Ансорий. 151. Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Асламий. 152. Абдуллоҳ ибн Қайс ибн Махрама ибн Муттолиб. 153. Абдуллоҳ ибн Қайс ибн Сохр ибн Ҳаром ибн Рабиъа ибн Адий ибн Ғонм ибн Каъб ибн Салама ал-Ансорий, Бадрда қатнашган. 154. Абдуллоҳ ибн Қайс ал-Утақий, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган, Миср ва Ироқ фатҳида қатнашган. 155. Абдуллоҳ ибн Қурт ал-Аздий ас-Сумолий. Унинг аввалги исми «Шайтон» эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни «Абдуллоҳ»га ўзгартирганлар. У ва биродари Абдураҳмон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган. Абдуллоҳ ибн Қурт Муовия томонидан Ҳимсга амир этиб тайинланган. У 56 йилда Румда ғазот вақтида шаҳид бўлган. 156. Абдуллоҳ ибн Қораб ас-Сақофий. 157. Абдуллоҳ ибн Қумома, Ваққос ибн Қумоманинг биродари, иккиси ҳам Суламийдир. 158. Абдуллоҳ ибн Курз ал-Лайсий, Оиша розийаллоҳу анҳо томонидан қилинган ривоятда унинг зикри келган. Оиша Ибн Курзнинг шеъри ҳақида хабар қилган. 159. Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Амр ибн Авф ибн Мабзул ибн Амр ибн Ғонм ибн Мозир ибн Нажжор, Бадрда қатнашган. 160. Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Зайд ибн Осим Абул Ҳорис ал-Ансорий, Бадрда қатнашган. Бадрда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ўлжаларни ҳимоя қилишга тайинлаганлар. 161. Абдуллоҳ ибн Латбия, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни омил (закот йиғувчи) этиб тайинлаганлар. 162. Абдуллоҳ ибн Молик ибн Саъд ибн Қишб ал-Аздий, азду шануалик, ундан Абдураҳмон Аърож, Ато ибн Ясор, Муҳаммад ибн Абдураҳмон ибн Савбон, унинг ўғли Али ибн Абдуллоҳ ибн Молик ва Ҳафс ибн Осим ривоят қилган. 163. Абдуллоҳ ибн Молик ал-Авсий, ҳижозлик саҳоба. 164. Абдуллоҳ ибн Молик Абу Мусо ал-Ғофиқий, мисрлик саҳоба, ундан Саълаба ибн Абу Кануд ривоят қилган. 165. Абдуллоҳ ибн Молик Абу Коҳил ал-Аҳмасий. 166. Абдуллоҳ ибн Молик ибн Абулқайн Абу Каъб ибн Молик ал-Хазражий. 167. Абдуллоҳ ибн Молик, бани муътамирлик саҳоба, Қодисия фатҳида қатнашган. 168. Абдуллоҳ ибн Мутиъ ибн Асвад ал-Қуроший, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида туғилган, у Зот Ибн Мутиънинг танглайини кўтарганлар. У Ибн Зубайр даврида Мадинада вафот этган. 169. Абдуллоҳ ибн Матар Абу Райҳона. Унинг исми турлича келтирилган. Баъзилар унинг исмини «Шамъун»деб зикр қиладилар. Каромат соҳиби бўлган. 170. Абдуллоҳ ибн Муқаррин ал-Музаний, ундан Ибн Сийрин, Абдулмалик ибн Умайр ривоят қилган. 171. Абдуллоҳ ибн Мазъун ал-Жумаҳий, Усмон ибн Мазъуннинг биродари, Бадрда қатнашган. 172. Абдуллоҳ ибн Муовия ал-Ғозирий, ҳимслик саҳоба. 173. Абдуллоҳ ибн Мунийб ал-Аздий. 174. Абдуллоҳ ибн Муайя ас-Сувоий, ҳижозлик саналади. 175. Абдуллоҳ ибн Моиз ат-Тамимий, басралик саҳоба. 176. Абдуллоҳ ибн Махрама ибн Абдулъуззо ибн Абу Қайс ибн Абдувадд ибн Наср ибн Молик ибн Ҳасл ибн Омир ибн Луай, Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан. 177. Абдуллоҳ ибн Мирбаъ ал-Ансорий, ҳижозлик саналади. Айтилишича, Умар розияллоҳу анҳу халифалиги даврида шаҳид бўлган. 178. Абдуллоҳ ибн Муставрид, мисрлик саналади. 179. Абдуллоҳ ибн Мунтафиқ Абу Мунтафиқ, ундан Абу Муғийра Абдуллоҳ Яшкурий ривоят қилган. 180. Абдуллоҳ ибн Муъриз ал-Боҳилий, Ямомага яқин жойда истиқомат қилган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига элчи бўлиб келган. Уни Маниъий ва Ибн Абу Довудлар саҳоба, деб ҳисоблашган. 181. Абдуллоҳ ибн Мураққаъ, баъзи манбаларда унинг исми «Абдураҳмон» деб келтирилган. 182. Абдуллоҳ ибн Абу Муторриф, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган. 183. Абдуллоҳ ибн Абу Мусқия ал-Боҳилий. 184. Абдуллоҳ ибн Муътим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган. 185. Абдуллоҳ ибн Назла, Ҳабашистонга ҳижрат қилганлардан. 186. Абдуллоҳ ибн Назла ал-Киноний. 187. Абдуллоҳ ибн Нуайм ибн Наҳҳом, ундан Ибн Умарнинг мавлоси ва Абу Зубайрлар ривоят қилишган. 188. Абдуллоҳ ибн Носиҳ ал-Ҳазрамий, Ҳасан ибн Суфён «Ал-вуҳдон» да уни саҳобалар қаторида санаган. 189. Абдуллоҳ ибн Нўъмон ибн Булдума ал-Ансорий, Бадрда қатнашган. 190. Абдуллоҳ ибн Нуайм ал-Ашжаъий, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Хайбарга далил қилиб юборганлар. 191. Абдуллоҳ ибн Ваҳб Абу Ҳорис ад-Давсий, Давсдан Мадинага – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келган, унинг кўп боғ-роғлари бўлган. Унинг ўғли Ҳорис Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларига қадар Мадинада яшаган. 192. Абдуллоҳ ибн Ваззоҳ. 193. Абдуллоҳ ибн Вадийъа ибн Жизом ал-Ансорий. 194. Абдуллоҳ ибн Валид ал-Махзумий. 195. Абдуллоҳ ибн Ҳилол ас-Сақафий. 196. Абдуллоҳ ибн Ҳилол ал-Музаний. 197. Абдуллоҳ ибн Ҳишом ибн Зуҳра ибн Усмон ибн Амр ибн Каъб ибн Саъд ибн Тамим ибн Мурра ат-Таймий, онасининг исми Зайнаб бинти Ҳумайд ибн Зуҳайр ибн Ҳорис ибн Асад ибн Абдулъуззо ибн Қусайй бўлган. 198. Абдуллоҳ ибн Ҳубайб ибн Уҳайб ибн Суҳайм ибн Ғайрат ибн Саъд ибн Лайс, Хайбарда шаҳид бўлган. 199. Абдуллоҳ ибн Ҳонеъ, Шурайҳ ибн Ҳонеънинг биродари, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида яшаган ва у Зот Абдуллоҳ ибн Ҳонеъ ҳақига дуо қилганлар. 200. Абдуллоҳ ибн Ҳаддож ал-Ҳанафий. 201. Абдуллоҳ ибн Ҳинд Абу Ҳинд ал-Баёзий ал-Ансорий. 202. Абдуллоҳ ибн Ҳод, Ҳасан ибн Суфён «Ал-Вуҳдон»да ундан ҳадис ривоят қилган. 203. Абдуллоҳ ибн Язид ибн Зайд ибн Ҳусойн ибн Амр ибн Ҳорис ибн Хотма Абу Мусо ал-Хотмий ал-Ансорий, Куфада яшаган, Ҳудайбияда иштирок этган. Ўшанда у ўн етти ёш бўлган. Абдуллоҳ ибн Зубайр 65 йилда уни Куфага омил этиб тайинлаган. Ибн Язид Адий ибн Собитнинг она томондан бобосидир. Абдуллоҳ ибн Язид Абдуллоҳ ибн Зубайр даврида вафот этган. Ундан Адий ибн Собит, Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразий, Шаъбий, Абу Бурда, Абу Исҳоқ Сабиъий, Зиёд ибн Илоқа ва ўғли Мусо ривоят қилган. 204. Абдуллоҳ ибн Язид ал-Қорий, Оишанинг ҳадисида зикри келган саҳоба. 205. Абдуллоҳ ал-Ярбуъий. 206. Абдуллоҳ Абу Язид ал-Маданий. 207. Абдуллоҳ Абу Қобус, насаби маълум эмас. Унинг исми борасида ихтилоф бор. Баъзилар унинг исмини «Мухориқ», деб келтирадилар. 208. Абдуллоҳ ал-Бакрий, ҳоли номаълум саҳоба, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга энг афзал амаллар ҳақида савол берган. 209. Абдуллоҳ ибн Суфён ас-Сақафий. 210. Абдуллоҳ ад-Дорий, Абу Ҳинднинг биродари, исми «Тоййиб» бўлган. 211. Абдуллоҳ ал-Хавлоний, Абу Идрис ал-Хавлонийнинг отаси. 212. Абдуллоҳ Абу Холид, шомлик саналади. 213. Абдуллоҳ ал-Музаний, баъзилар уни «Ибн Муғаффал», дейишган. 214. Абдуллоҳ Абу Муҳаммад, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан муккадан хамр ичувчи ҳақидаги ҳадисни ривоят қилган. 215. Абдуллоҳ Абу Молик ал-Хасъамий, Ҳабиб ибн Масламанинг ҳадисида унинг зикри келган.
«Абдуллоҳ» исмли саҳобалар ҳақида диққатга сазовор маълумотлар
Хулафои рошидинлардан уч киши Абу Бакр Сиддиқ, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумларнинг «Абдуллоҳ» исмли ўғиллари бўлган. Эътиборли томони шундаки, машҳур саҳоба Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг исми «Абдуллоҳ», ўғлининг исми ҳам «Абдуллоҳ” бўлган. Қуйидаги саҳобаларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Абдуллоҳ” деб исм қўйганлар ёки бошқа исмларни «Абдуллоҳ»га ўзгартирганлар: 1. Абдуллоҳ ибн Зубайр (Мадинада биринчи туғилган саҳоба). 2. Абдуллоҳ ибн Салом (аввалги исми «Ҳусойн» эди). 3. Абдуллоҳ ибн Абу Аҳмад. 4. Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Саҳл. 5. Абдуллоҳ ибн Саид (аввалги исми «Ҳакам» бўлган). 6. Абдуллоҳ ибн Қурт (аввалги исми «Шайтон» эди). Икки нафар саҳобанинг ўзи ва отасининг исми “Абдуллоҳ” бўлган. Булар: Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Убай ибн Молик ибн Ҳорис ибн Убайд ибн Молик ҳамда Абдуллоҳ ибн Абдуллоҳ (Абу Бакр Сиддиқ) ибн Усмон ибн Омирлардир. Ҳабашистонга ҳижрат қилган «Абдуллоҳ» исмли саҳобалар: 1. Абдуллоҳ ибн Қайс Абу Мусо Ашъарий. 2. Абдуллоҳ ибн Абдулъасад Абу Салама. 3. Абдуллоҳ ибн Ҳузофа (Ибн Исҳоқ шундай деган). 4. Абдуллоҳ ибн Жаҳш. 5. Абдуллоҳ ибн Ҳорис. 6. Абдуллоҳ ибн Махрама. 7. Абдуллоҳ ибн Назла. Турли шаҳарларда энг сўнгги вафот этган «Абдуллоҳ» исмли саҳобалар: 1. Абдуллоҳ ибн Умар 73/74 йилда саксон олти ёшида оёғидаги жароҳат сабабли вафот этган. У Маккада энг охирги вафот этган саҳобийдир. 2. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо Абу Муовия ал-Асламий, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ғазотда иштирок этган, Ҳунайн куни қўлидан жароҳатланган. У ҳижрий 86 йилда, баъзи манбаларда айтилишича, 87 йилда Куфада вафот этган. У Куфада вафот этган саҳобаларнинг энг сўнггиси саналади. 3. Абдуллоҳ ибн Буср 96 йилда, баъзи манбаларда айтилишича, 88 йилда Сулаймон халифалиги даврида юз ёшида вафот этган, Абдуллоҳ ибн Буср Шомда охирги вафот этган саҳоба ҳисобланади. Куняси билан машҳур бўлган «Абдуллоҳ» исмли саҳобалар – Абу Бакр Сиддиқ (исми Абдуллоҳ ибн Усмон – А