Азиз китобхон! Муҳтарам пайғамбарлар Аллоҳнинг бандалари ичидан танлаб олган ва уларга Ўз таълимотларини ваҳий орқали юбориб, умматларига етказишни топширган маъсум ва абpop бандалари эканини яхши биласиз. Шу билан бирга, ҳар бир набий ва расулнинг ҳаёти, босиб ўтган йули, қилган ишлари ҳамма учун ибрат ва ўрнак эканини ҳам жуда яхши биласиз. Муҳтарам китобхон! Сизга узингиз ўқийдиган келажак сатрларнинг аҳамияти ҳаҳида алоҳида таъкидлашнинг зарурати йўқ. Чунки бу сатрларда Аллоҳ таолонинг бандалари зубдаси бўлмиш, илоҳий ҳидоят юлдузлари ва ер юзида қадимдан иймон йулидаги машаққатли курашнинг етакчилари бўлмиш маъсум зотлар — анбиёлар қиссаси баён этилиши маълум. Сиз азизлардан қиладиган рижоимиз — ушбу ўқҳилажак нарсалардан тўғри ибрат олиш ва уларни бошқаларга ҳам етказиш. Ушбу сатрларни уқиш давомида бирор яхшилик ва манфаат топсангиз, Аллоҳ таолодан, камчилик ва нуқсон топсангиз, камина ходимингиздан деб билгайсиз.
Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:
Анбиёлар қиссаси
Нубувва ва рисолат маъноси
Набий ва расул орасидаги фарқ
Пайғамбарликни Аллоҳ беради
Пайғамбар башардир
Пайғамбар оддий инсон
Пайғамбар омонатли бўлади
Пайғамбар эр кишилардан бўлади
Пайғамбарлар ўз қавми тилида юборилади
Пайғамбарларнинг бир-бирларидан фазли ҳақида
Пайғамбарларнинг вазифалари
Пайғамбарларнинг мўъжизалари
Анбиёлар қиссаси ва унинг аҳамияти
Қуръонда зикри келган пайғамбарлар
Улул азм пайғамбарлар
Одам алайҳиссалом қиссаси
Идрис алайҳиссалом
Нуҳ алайҳиссалом
Худ алайҳиссалом
Солиҳ алайҳиссалом
Иброҳим алайҳиссалом
Исмоил алайҳиссалом
Лут алайҳиссалом
Исҳоқ алайҳиссалом
Яъқуб алайҳиссалом
Юсуф алайҳиссалом
Шуайб алайҳиссалом
Айюб алайҳиссалом
Зул Кифл алайҳиссалом
Мусо алайҳиссалом
Хорун алайҳиссалом
Довуд алайҳиссалом
Сулаймон алайҳиссалом
Илёс алайҳиссалом
Ал Ясаъ алайҳиссалом
Юнус алайҳиссалом
Закариё алайҳиссалом
Яҳё алайҳиссалом
Ийсо алайҳиссалом