9 рабиъус сони 1446
Расулуллоҳнинг бир кунлик ҳаётлари

 

بسم الله الرحمن الرحيم

Бизларни зулматдан нурга олиб чиқиш учун пайғамбар юбориб, тўғри йўлга бошлаган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Ҳаётлари, юриш-туришлари барчамизга намуна, тунлари кундуздек нурафшон йўлни кўрсатиб берган башарият саййиди Муҳаммад алайҳиссаломга салоту саломлар бўлсин!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, суннатлари ҳамда барча ҳолатларини ривоят қилиб, қолдириб кетган саҳобалар, аҳли байт  ва салафи солиҳларга Аллоҳнинг розилиги бўлсин!

Ислом дини келгач, инсоният билан бирга бутун олам зулматдан нурга чиқди. Тобора чўкиб кетаётган ва батамом ғарқ бўлишига озгина қолган гўзал ахлоқлар ва ижтимоий одоблар қутқарилди, қайта тикланди.

Аслида бу ишларнинг барини ягона Аллоҳга суянган бир киши қилган эди. Бу Зот – суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. У зот нубувватнинг илк кунларида: «Гўзал ахлоқларни мукаммал қилиш учун юборилдим», – деб баралла айтдилар.

Аслида бу гўзал ахлоқлар нубувватдан олдин ҳам бор эди. Чунки Аллоҳ Ўз элчиларини одамлар орасидан танлаб, инсониятни тубанликдан, залолатдан ва ёмон ахлоқлардан маънавий тозалаб туради. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўзларидан олдинги пайғамбар (Исо алайҳис салом) ораларидаги узулиш олти асрга чўзилганлиги сабаб гўзал ахлоқ деган сўз одамлар луғатидан кун сайин йўқолиб бораётган эди.

Илоҳий ваҳий ердан узилиб қолгани боис одамлар туғёнга кетган, зино, ўғирлик, ароқхўрлик, бировнинг ҳақига хиёнат қилиш, рибо ва бошқа гуноҳлар сабабли дунёни зулумат қоплаган, одамзот гапириш у ёқда турсин ўйласа ёқасини ушладиган гуноҳлар авж олган эди. Ёш қизчаларни тириклай кўмиш арабларда одат тусига айланиб бўлганди. Аёлларга зулм қилиш ўзининг энг юқори чўққисига чиққанди. Ота ўлгач, она ҳам бошқа матолар қаторида фарзандга мерос сифатида ўтарди. Бола ўз онасини хоҳласа чўридек ишлатар, хоҳласа сотиб юборарди. Ўғрилик авж олиб, тўғри яшаган инсон маломат қилинар, бировларнинг молини зулм ва босқинчилик йўли билан ўзлаштирган кимсалар обрўли ҳисобланарди. Етим-есирларнинг ҳолидан ҳеч ким хабар олмай, бева-бечоралар ҳайвонданда баттар хорликда яшашга маҳкум этилганди. Хуллас гарчи қуёш ёритиб турган бўлса-да, дунё зим-зиё эди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам маънавий сўниб бораётган башариятни ҳидоят ва маърифат сувлари билан суғориб ҳаётга қайтардилар. Одамлар орасидан йўқ бўлиб кетаёзган гўзал ахлоқлар, биродарлик ва меҳр-оқибат уруғларини экиб уларни қайта ундирдилар. Уларни 23 йил ичида парваришлаб, қиёматга қадар асло йўқ бўлиб кетмайдиган даражада мустаҳкам ўрнатиб кетдилар.

Инсоният Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шарофатлари билан дунё торлигидан унинг кенглигига, зулмидан адолатига, шак ва гумондан, ишончга, ноумидликдан саодатли келажакка, жаҳолатдан маърифатга, йўқликдан кенгчиликка чиқди.

Бутун инсоният умумий тарзда, мусулмонлар эса хусусий тарзда бу зотнинг олдиларида қарздор бўлиб қолди.

У зотнинг тарихларини ўқиб чиққан инсофли ғарб олимлари гарчи мусулмон бўлишмасада, башариятга тақдим қилган улкан хизматларини тан олишди.

Инглиз ёзувчиси, драматург, Нобель мукофоти соҳиби Жорж Бернард Шов Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида шундай деган эди:

«Агар Муҳаммад  пайғамбар  тирик бўлганида, замонамиз муаммоларини бир пиёла чой устида ҳал қилган бўларди».

Дарҳақиқат, ҳозирги кунда биз йўлиқаётган кўплаб муамоларнинг ечими Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш, эргашиш ҳамда намуна қилиб олиш орқали юзага чиқади.

Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда у зотга эрашишга чақириб: «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди»[1], – деган.

Мана шуларни инобатга олиб, Аллоҳдан ёрдам сўраган ҳолда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир кунлик ҳаётларини ёритиб берувчи ушбу мўъжаз китобни ёзишга киришилди.

Бунда имкон қадар ишончли манбаларга суянган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кунлик амаллари ёритилди. Гарчи пайғамбаримизнинг ҳаётларидаги барча кунлар китобда айтилгандек бир хил йўсинда ўтмаган бўлса-да, муаррихлар аксар ҳолда шу тартибда бўлганига иттифоқ қилишган.

Аллоҳ бу ерда келтирилган маълумотларни барчамизга манфаатли айласин. Дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-онамиз ва илм-маърифатни ўргатган устозларимиздан ўзи рози бўлсин!

 

 



[1] Аҳзоб сураси, 21-оят.

03:06 / 27.06.2020
Шамоил
«Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي الأَحْوَصِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، عَن...
12:03 / 06.09.2023 Батафсил...
Шамоил
«Биз мерос қолдирмаймиз»
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا حُسَيْنُ بْنُ مُحَمَّدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ عَمْرِو بْنِ الْحَارِثِ، أَخِي جُوَيْرِيَةَ لَهُ صُحْبَةٌ، قَالَ...
14:44 / 28.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Мени ўзим ҳам умматимга фаратман»
حَدَّثَنَا نَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ الْجَهْضَمِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا سَلَمَةُ بْنُ نُبَيْطٍ، عَنْ نُعَيْمِ بْنِ أَبِي هِنْدَ، عَنْ نُبَيْطِ بْنِ شَرِيطٍ، عَنْ...
15:13 / 23.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васаллам душанба куни вафот этдилар»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، وعياش العنبرى , وسوار بن عبد الله , وغير واحد , قالوا: أخبرنا يحيي بن سعيد , عن سفيان الثورى , عن موسى بن أبي عائشة , عن عبيد الله , عن ابن عباس وعائشة: أن أبا بكر...
17:31 / 21.08.2023 Батафсил...