23 жумадул аввал 1446
Тонг нурлари

Тонг нури тун зулматини тарқатиб, Билолнинг азони Мадинадаги сукунатни бузарди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса тунги ибодат (таҳажжуд)дан толиқиб қолган муборак баданларига дам бериш учун бу пайтда ухлаётган эдилар. Билолнинг азони янграши биланоқ, ўринларидан турдилар.

الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَمَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

«Алҳамду лиллаҳил лазии аҳяна баъда ма амаатана ва илайҳин нушувр».

Маъноси: «Бизни (кичик) ўлимдан қайта тирилтирган Аллоҳга ҳадмлар бўлсин. Барчамиз унинг ҳузурида тўпланурмиз»,[1] деб оламлар Роббисига ҳамд айтгач, ёстиқлари тагидан мисвокни олиб тишларини яхшилаб ишқаладилар.

Сўнг муаззинга қўшилиб азонни такрорладилар. Билол: «Аллоҳу акбар», деса, у зот ҳам: «Аллоҳу акбар», дер, «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ», деса, пайғамбаримиз: «Ва ана (“мен ҳам”)», Билол: «Ҳаййа алас солаҳ», деса, у зот: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», Билол: «Ҳаййа алал фалаҳ», деса, у зот яна: «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ», Билол: «Аллоҳу акбар», деса, у зот ҳам: «Аллоҳу акбар», дер, Билол: «Ла илаҳа иллаллоҳ», деса, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Ла илаҳа иллаллоҳ», дер эдилар[2].

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззин азонини айтиб бўлгач атиладиган махсус дуога одатланишни умматларини ундар ва азондан кейин қандай ҳожат бўлса Аллоҳдан сўрашга уларни тарғиб қилар эдилар.

Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитганида: «Аллоҳумма! Робба ҳазиҳид-даъватит-таамма, вассолатил қоима, ати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазила. Вабъасҳу мақомам маҳмуданиллази ваъадта», деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлади», дедилар».

Маъноси: «Аллоҳим, эй ушбу тугал азоннинг ва тўкис намознинг Робби! Муҳаммадга васила[3] ва фазилат[4] бергин ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган «Мақоми маҳмуд»да[5] тирилтиргин».

Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда эса бу соатлар ижобат соатлари эканини уқтириб ўтганлар:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو، أَنَّ رَجُلاً، قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ الْمُؤَذِّنِينَ يَفْضُلُونَنَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : قُلْ كَمَا يَقُولُونَ فَإِذَا انْتَهَيْتَ فَسَلْ تُعْطَهْ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, муаззинлар биздан ўзиб кетишаяпти», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар азонда айтган сўзларини сен ҳам такрорла, айтиб бўлгач сўра, сўраганинг берилади», дедилар».

Сўнгра агар ғусл қилиш керак бўлса ғусл, таҳорат олиш керак бўлса таҳорат олардилар.

Баъзида эса ўринларидан тургач, таҳорат олмасдан намозга киришардилар. Бундай қилишларининг сабаби сўралганда, у зот:

إِنَّ عَيْنَيَّ تَنَامَانِ وَلَا يَنَامُ قَلْبِي

«Менинг икки кўзим ухлайди, лекин қалбим ухламайди», дер эдилар[6].

Бомдод намозининг икки ракъат суннатини[7] енгил ўқиб олардилар. Кўрган одам: «Намозда «Фотиҳа» сурасини ўқидилармикин?» деб ўйланиб қоларди. Биринчи ракъатда «Фотиҳа» сурасидан кейин «Кафирувн» сурасини, иккинчи ракъатда эса «Ихлос» сурасини ўқирдилар. Гоҳида биринчи ракъатга Бақара сурасининг «Қувлу аманна биллаҳи»[8] оятини, иккинчи ракъатда эса Оли Имрон сурасининг «Таъалав ила калиматин саваин»[9] оятини зам қилардилар[10].

Бомдоднинг суннатини ўқиб бўлгач аёллари уйғоқ бўлса, улар билан илиқ суҳбатлашардилар. Бу севикли эри билан суҳбатлашган аёл учун куннинг хушкайфият ўтишини таъминларди. Агар аёллари ухлаган бўлса, намозга қомат айтилгунга қадар ўнг томонларига ёнбошлаб ётардилар[11].

Масжидга одамлар йиғилгач, Билол розияллоҳу анҳу ҳужрайи саодатга келиб: «Эй Расулуллоҳ, намоз!» деб нидо қиларди[12].

У зот намозга турар эканлар, осмонга қараб:

بِسْمِ اللهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللهِ، أللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ أَنْ أَضِلَّ أَوْ أُضَلَّ أَوْ أَزِلَّ أَوْ أُزَلَّ أَوْ أَظْلِمَ أَوْ أُظْلَمَ أَوْ أَجْهَلَ أَوْ يُجْهَلَ عَلَىَّ

«Бисмиллаҳ. Таваккалту алаллоҳ! Аллоҳумма инни аъувзу бика ан азилла ав узолла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав южҳала алайя», деб дуо қилардилар[13].

Маъноси: «Бисмиллаҳ! Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳим мен Сендан адашишим ёки адаштирилишим, тойишим ёки тойилтиришим, зулм қилишим ёки менга зулм қилиниши, жоҳиллик қилишим ёки менга жоҳиллик қилишларидан паноҳ сўрайман».

Масжидга кираётганларида эса:

بِسْمِ اللهِ، وَالسَّلاَمُ عَلَى رَسُولِ اللهِ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي، وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، أَعُوذُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَسُلْطَانِهِ الْقَدِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ،

«Бисмиллаҳ! Вассаламу ала росулиллаҳ. Аллоҳуммағфир ли зунуби вафтаҳ ли абваба роҳматика. Аъузу биллаҳил ъазим ва биважҳиҳил карим ва султониҳил қодим минаш шайтонир рожим», дер эдилар[14].

Маъноси: «Бисмиллаҳ! Расулуллоҳга салом. Аллоҳим менинг гуноҳларимни мағфират қил ва раҳматинг эшикларини оч. Буюк Аллоҳ ила, Унинг карамли важҳи, қадим султони ила қувулган шайтон(нинг ёмонлиги)дан паноҳ сўрайман».

Билол розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидга кирганларини кўриши биланоқ қоматни айтарди[15]. Масжиддаги саҳобалар сарвари коинотни кўришлари билан намозга туришарди.

Гоҳида ғусл қилганларидан бошларидан сув томган ҳолда масжидга кириб келардилар. Ғусл қилмаганлари ёдларига тушиб: «Жилмай туринглар», деб чиқиб кетиб, ғусл қилиб қайтган ҳоллари ҳам бўлган. Ўшанда бошларидан сув томчилари томиб турарди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ишларни яширмас ва башарда содир бўлиши мумкин нарсалардан асло хижолат чекмасдилар. Саҳобалар ўз ҳаётида содир бўлган воқеий ҳолатларни кўпинча Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида ҳам кузатишарди.

Намоз ўқиш учун қоим бўлганларида саҳобаларга:

سَوُّوا صُفُوفَكُمْ فَإِنَّ تَسْوِيَةَ الصُّفُوفِ مِنْ إِقَامَةِ الصَّلَاةِ

«Сафларингизни текисланглар, чунки сафни текислаш намознинг тўкислигидандир», дер эдилар[16].

Сўнг такбири таҳримани айтиб намозга кирар ва «Сано» дуоси миқдорича жим бўлиб, сўнг «Фотиҳа» сурасининг қироатини бошлардилар. Ҳар бир оятни бўлиб-бўлиб, ҳарфларни дона-дона қилиб ўқирдилар. Имкон қадар қироатни чўзардилар. Одатда олтмиш ва юз оят оралиғи миқдорида қироат қилардилар.

Жума куни бомдод намозида «Сажда» ва «Инсон» сураларини ўқирдилар[17].

Гоҳида бомдод намозида қунут ўқир[18] ва унда мусулмонларнинг бошига тушган мусибатларни аритишини сўраб дуо қилардилар.

Намозни ўқиб салом бергач, уч марта истиғфор айтиб қуйидаги дуони айтар эдилар:

اللَّهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам. Таборакта я зал жалали вал икром»[19].

Маъноси: «Аллоҳим сен саломсан, салом сендан. Эй улуғлик ва карам соҳиби Сен (барча нуқсонлардан) пок зотсан».

Ҳар намоз сўнггида қуйидаги таҳлилни айтардилар:

«لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَلاَ نَعْبُدُ إِلاَّ إِيَّاهُ لَهُ النِّعْمَةُ وَلَهُ الْفَضْلُ وَلَهُ الثَّنَاءُ الْحَسَنُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ اللَّهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِىَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ »

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шай-инг қодийр. Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ. Ла илаҳа иллаллоҳ. Вала наъбуду илла ийяҳу. Лаҳун неъмату, валаҳул фазлу, валаҳус санааул ҳасан. Лаа илаҳа иллаллоҳу мухлисийна лаҳуд дийн. Ва лав кариҳал каафирувн. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта. Ва ла муътия лима манаъта. Ва ла янфаъу зал жадди минкал жадду»[20].

Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унгагига ибодат қиламиз. Неъмат, фазл ва чиройли сано У учундир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам дин У учун холис қилинади. Аллоҳим, сен берган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Бировнинг улуғлиги уни сендан беҳожат қила олмайди».

Сўнг: «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ» ва «Аллоҳу акбар»ни ўттиз уч мартадан санаб,

«لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ»

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шай-инг қодийр», дер эдилар[21].

Маъноси: «Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар бир ишга қодирдир».

Сўнгра кенг маъноли тонг зикрларини айтардилар:

 

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ لِلَّهِ وَالْحَمْدُ لِلَّهِ وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَىْءٍ قَدِيرٌ رَبِّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ مَا فِى هَذَا اليَوْمِ وَخَيْرَ مَا بَعْدَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا هَذَا اليَوْمِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ رَبِّ َأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكَسَلِ وَسُوءِ الْكِبَرِ رَبِّ أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابٍ فِي النَّارِ وَعَذَابٍ فِي الْقَبْرِ

«Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳ. Вал ҳамду лиллаҳ. Ва ла илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Лаҳул мулк, ва лаҳул ҳамд. Ва ҳува ала кулли шай-инг қодийр. Робби, ас-алука хойро ма фи ҳазал явм. Ва хойро ма баъдаҳ. Ва аъувзу бика минг шарри ма фи ҳазал явм. Ва шарри ма баъдаҳ. Робби, аъувзу бика минал касали ва сув-ил кибар. Робби, аъувзу бика мин азабин фин нари ва азабинг фил қобр»[22].

Маъноси: «Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Аллоҳга ҳамд бўлсин! Аллоҳ яккаю ягонадир. Унинг шериги йўқ. Мулк уникидир. Унга ҳамд бўлсин! У ҳамма нарсага қодирдир. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини ва бу кундан кейингисининг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Эй Раббим, Сенинг номинг ила дангасаликдан, ёмон қаришдан паноҳ тилайман. Эй Раббим дўзах азобидан ва қабр азобидан ҳам паноҳ тилайман».

Кеч киргач эса юқоридаги дуони қилар, фақат «Асбаҳна ва асбаҳал мулку» ўрнига «Амсайна ва амсал мулку»[23] дер эдилар.

Яна қуйидаги зикрни ҳам айтардилар:

اللَّهُمَّ إِنِّى أَسْأَلُكَ الْعَافِيَةَ فِى الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ اللَّهُمَّ أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِى دِينِى وَدُنْيَاىَ وَأَهْلِى وَمَالِى اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِى وَآمِنْ رَوْعَاتِى اللَّهُمَّ احْفَظْنِى مِنْ بَيْنِ يَدَىَّ وَمِنْ خَلْفِى وَعَنْ يَمِينِى وَعَنْ شِمَالِى وَمِنْ فَوْقِى وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِى

«Аллоҳумма, инни ас-алукал афията фид дуня вал ахироҳ. Аллоҳумма ас-алукал афва вал афията фи дийнии ва дуняя ва аҳлии ва малии. Аллоҳуммастур авроти ва амин равъоти. Аллоҳуммаҳфазнии мин байни ядайя, ва мин холфи, ва ан ямийнии, ва ан шимаалии, ва минг фавқии. Ва аъувзу биъазаматика ан уғтаала мин таҳти»[24].

Маъноси: «Аллоҳим, дунё ва охиратда офият-тинчлик сўрайман. Аллоҳим, мен сендан афв қилишингни, диним, дунём, аҳлим ва молим борасида офият-тинчлик беришингни сўрайман. Аллоҳим, камчилигимни беркит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан муҳофза қилгин. Остимдан хиёнат қилинишимдан Сенинг азаматинг ила паноҳ тилайман».

Ушбу дуони тонг отганда ҳам кеч кирганда ҳам тарк қилмасдилар.

Тонгги дуоларидан яна бири:

اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْكُفْرِ وَالْفَقْرِ ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фи бадании. Аллоҳумма ъафиний фи самъии. Аллоҳумма ъафиний фий басории. Аллоҳумма инни аъувзу бика минал куфри, вал фақри. Аллоҳумма иннии аъувзу бика мин азабил қобри, ла илаҳа илла анта»[25].

Маъноси: «Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан сендан паноҳ сўрайман. Аллоҳим, қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ».

Ушбу зикрни тонг ва кеч кирганда уч мартадан айтардилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тонгда истиғфорни кўп айтар ва юз марта «Астағфируллоҳ» дердилар[26].

Мадина аҳли у зотнинг ҳузурларига қадаҳларда сув олиб келишар ва табаррук қилиб берганларидан кейин олиб кетишарди[27].

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечки айтиладиган зикр ва дуоларининг муайян вақтини баён қилувчи ривоятлар йўқ. Лекин уламолар: «Кечки дуо ва зикрни қуёш ботишидан сал олдин – Аср намозининг охирги вақтида айтиш афзал», дейишган[28].

 


[1] «Муснад Аҳмад», «Саҳиҳ Бухорий» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларига қаралсин. 

[2] «Муснад Доримий», «Сунан Абу Довуд», «Саҳиҳ Ибн Ҳиббон» ва «Саҳиҳ Бухорий» китобларига қаралсин. 

[3] Васила – жаннатдаги ягона мақом бўлиб, унга инсониятдан фақат бир киши эришади. Ўша мақомни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сўраш умматларнинг бурчидир. Зеро, васила башарият саййидига берилмаса, кимга ҳам бериларди.

[4] Фазилат – бошқалардан афзал бўлиш. Баъзилар ушбу дуодаги «фазила» сўзини жаннатдаги бир мақом ҳам дейишган.

[5] «Мақоми маҳмуд» – «мақталган мақом» Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени мақоми маҳмудда тирилтирса», деган ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган буюк шафоат мақомидир.

[6] «Сунан Термизий»,  «Муснад Аҳмад», «Саҳиҳ Бухорий» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларига қаралсин.

[7] Бу ерда суннатни ўйда ўқир эдилар дейилмоқда. Лекин гоҳида ушбу суннатларни масжидда ҳам ўқир эдилар. Масжидда ўкиганлари учун саҳобалар кўриб уни бизга ривоят қилишган. Шунинг учун бизнинг мазҳабимизда суннатларни масжидда ўқишга рухсат берилган.

[8] Бақара сураси, 136-оят

[9] Оли Имрон сураси, 64-оят

[10] «Сунан Ибн Можа», «Сунан Насоий», «Сунан Абу Довуд» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларига қаралсин.

[11] «Муснад Ҳумайдий», «Саҳиҳ Ибн Хузайма», «Сунан Байҳақий» ва «Саҳиҳ Бухорий» китобларига қаралсин.

[12] «Муснад Аҳмад», «Сунан Байҳақий» ва «Сунан Насоий» китобларига қаралсин.

[13] «Муснад Таёлисий», «Муснад Аҳмад» ва «Сунан Абу Довуд» китобларига қаралсин. 

[14] «Мусаннаф Абдурраззоқ», «Мусаннаф Инб Абу Шайба», «Сунан Абу Довуд» ва «Сунан Термизий» китобларига қаралсин.

[15] «Муснад Аҳмад», «Саҳиҳ Муслим» ва «Сунан Абу Довуд» китобларига қаралсин.  

[16] «Саҳиҳ Бухорий», «Муснад Таёлисий» ва «Муснад Абу Яъло» китобларига қаралсин.

[17] «Муснад Аҳмад», «Муснад Доримий», «Саҳиҳ Бухорий» ва «Сунан Абу Довуд» китобларига қаралсин.

[18] Бомдодда қунут ўқишни маълум муддат қилганлар. Доимий одатлари эса қунутни витр намозида ўқиш бўлган. Шунинг учун бизнинг мазҳабимизда қунут дуосини витр намозида айтилади.

[19] «Муснад Таёлисий», «Муснад Аҳмад», «Саҳиҳ Муслим», «Сунан Термизий» ва «Саҳиҳ Ибн Хузайма» китобларига қаралсин.

[20] «Муснад Аҳмад», «Муснад Доримий», «Саҳиҳ Бухорий», «Сунан Абу Довуд» ва «Сунан Насоий» китобларига қаралсин.

[21] «Саҳиҳ Бухорий», «Саҳиҳ Муслим», «Саҳиҳ Ибн Хузайма», «Сунан Термизий» ва «Сунан Абу Довуд» ва «Сунан Насоий» китобларига қаралсин.

[22] «Саҳиҳ Муслим», «Муснад Аҳмад», «Сунан Термизий» ва «Сунан Абу Довуд» ва «Муснад Абу Яъло» китобларига қаралсин.

[23] Маъноси: «Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори – Аллоҳники бўлган ҳолда кеч кирди».

[24] «Муснад Абд ибн Ҳумайд», «Муснад Аҳмад», «Ал-адаб ал-Муфрад», «Сунан Абу Довуд» ва «Сунан Ибн Можа» китобларига қаралсин.

[25] «Муснад Таёлисий», «Мусаннаф Ибн Абу Шайба», «Сунан Насоий» ва «Сунан Абу Довуд» китобларига қаралсин.

[26] «Муснад Таёлисий», «Муснад Аҳмад», «Муснад Абд ибн Ҳумайд» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларига қаралсин.

[27] «Далоилун нубувват», «Муснад Аҳмад», «Муснад Абд ибн Ҳумайд» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларига қаралсин.

[28]  «Тасаулоти мин Муҳаммад Рошид Надавий».

23:11 / 26.06.2020
Шамоил
«Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي الأَحْوَصِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، عَن...
12:03 / 06.09.2023 Батафсил...
Шамоил
«Биз мерос қолдирмаймиз»
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا حُسَيْنُ بْنُ مُحَمَّدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ عَمْرِو بْنِ الْحَارِثِ، أَخِي جُوَيْرِيَةَ لَهُ صُحْبَةٌ، قَالَ...
14:44 / 28.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Мени ўзим ҳам умматимга фаратман»
حَدَّثَنَا نَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ الْجَهْضَمِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا سَلَمَةُ بْنُ نُبَيْطٍ، عَنْ نُعَيْمِ بْنِ أَبِي هِنْدَ، عَنْ نُبَيْطِ بْنِ شَرِيطٍ، عَنْ...
15:13 / 23.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васаллам душанба куни вафот этдилар»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، وعياش العنبرى , وسوار بن عبد الله , وغير واحد , قالوا: أخبرنا يحيي بن سعيد , عن سفيان الثورى , عن موسى بن أبي عائشة , عن عبيد الله , عن ابن عباس وعائشة: أن أبا بكر...
17:31 / 21.08.2023 Батафсил...