Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғиз сувлари ва тупуклари
ҳам барака эди. Саҳобаи киромлар уни ҳам муборак санар эдилар. Бирорта
фарзанд туғилса, дарҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузури
муборакларига олиб боришар, у зоти бобаракотга ном қўйдириб, боланинг
танглайини кўтартиришар эди. Буни улар баракот санаганлари учун қилишар эди.
Абдуллоҳ ибн аз-Зубайр разийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам Мадинага борганларидан кейин биринчи туғилган фар занд бўлганлар.
Қубода у зотнинг ҳузурига келтиришганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам унинг танглайини кўтарганлар, хурмони оғизлари билан чайнаб -эзиб,
унинг оғзига солганлар, табаррук сифатида оғзига туфлаганлар.
َّ
“Сўнгра унинг оғзига туфладилар. Унинг қорнига кирган биринчи нарса
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оғиз сувлари эди” (Бухорий, 5/3909;
7/5469; Муслим, 3/2146).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тупукларини саҳобалар
олиб, табаррук қилиб юзларига ва баданларига суртар эдилар. Имом Бухорий
раҳимаҳуллоҳ ривоят қиладилар:
“Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам туфласалар,
бирор кишининг кафтига тушар, у эса уни олиб ўз юзига ва баданига суртар эди”
(Бухорий, 3/2732).
Ҳадиси шарифдан шу нарса маълум бўладики, саҳобалар ул зоти
шарифнинг тупукларини ҳам ерга тушишини исташмас эдилар, дарров табаррук
қилишар эдилар.