Робиъул-аввал ойининг 22-куни
- Ҳижрий 595-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1119-йил 22-январ) “Муваҳҳидий” халифаси Абу Юсуф Яъқуб Мансур вафот этди. У Мағриб ва Андалус давлати халифаларининг энг буюкларидан бири бўлган. Шаҳарлар унинг даврида гуллаб яшнаган.
- Ҳижрий 626-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1229-йил 18-феврал) Султон Айюбий Комил ибн Одил билан Рум давлати императори Фредрик II ўртасида шартнома имзоланди. Шартномага кўра, Султон Комил Байтул-мақдисни имераторга сулҳ эвазига топширадиган бўлди.

Умму Ҳониъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сочлари тўрт ўрамли эди».
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
حدثنا إسحاق بن موسى الأنصاري، حدثنا مَعْن بن عيسى، حدثنا مالك بن أنس، عَنْ هِشَامِ بْنِ عُرْوَةَ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كُنْتُ أُرَجِّلُ رَأْسَ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَأَنَا حَائِضٌ
«Мен ҳайзли ҳолимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочларини тарар эдим».
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
حَدَّثَنَا يُوسُفُ بْنُ عِيسَى، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا الرَّبِيعُ بْنُ صَبِيحٍ، عَنْ يَزِيدَ بْنِ أَبَانَ هُوَ الرَّقَاشِيُّ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يُكْثِرُ دَهْنَ رَأْسِهِ وَتَسْرِيحَ لِحْيَتِهِ، وَيُكْثِرُ الْقِنَاعَ حَتَّى كَأَنَّ ثَوْبَهُ، ثَوْبُ زَيَّاتٍ
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сочларини кўп ёғлар, соқолларини парвариш қилар ва (бошларини ёғлаганларидан) арақчинни кўп киярдилар. (Кўп кийганларидан) бош кийимлари ёғ сотувчининг бош кийимидек кўринарди».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан.
Абдулазиз Усмон таржимаси