Робиъул-аввал ойининг 14-куни
- Ҳижрий 3-йил, 14-рабиъул аввал куни (милодий 624-йил 3-сентябр) Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, Бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озори кучли, у Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).
- Ҳижрий 64-йил 14-робиъул-аввал куни Язид ибн Абдулмалик вафот этди.

حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مُوسَى الأَنْصَارِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا مَعْنٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا مَالِكٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا سَعِيدُ بْنُ أَبِي سَعِيدٍ الْمَقْبُرِيُّ، عَنْ عُبَيْدِ بْنِ جُرَيْجٍ، أَنَّهُ قَالَ لابْنِ عُمَرَ: رَأَيْتُكَ تَلْبَسُ النِّعَالَ السِّبْتِيَّةَ، قَالَ: إِنِّي رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَلْبَسُ النِّعَالَ الَّتِي لَيْسَ فِيهَا شَعَرٌ، وَيَتَوَضَّأُ فِيهَا، فَأَنَا أُحِبُّ أَنْ أَلْبَسَهَا
Убайд ибн Журайж раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Ибн Умарга: «Сибтий шипакларни кийиб юрганингни кўрдим», дедим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туки йўқ теридан тайёрланган шипакларни кияр эдлар ва ўша шипак билан таҳорат олардилар. Мен ҳам туксиз теридан бўлган шипакни кийишни яхши кўраман», деди».
(Сибт сўзи дам олиш маъносини англатади. Мол териларига маълум муддат дам бериб, кейин ошланса, теридаги тук-сочлар бутунлай тушиб кетади. Шунинг учун туки бўлмаган ошланган мол терисига «сибтий» дейилади).
حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ مَنْصُورٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنِ ابْنِ أَبِي ذِئْبٍ، عَنْ صَالِحٍ مَوْلَى التَّوْءَمَةِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: كَانَ لِنَعْلِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم قِبَالانِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шиппакларида (оёқ бармоқлари орасидан ўтадиган) икки тасмаси бор эди».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси