Набий алайҳиссаломнинг кулишлари

3 йил аввал 4206 siyrat.uz

حَدَّثَنَا أَبُو عَمَّارٍ الْحُسَيْنُ بْنُ حُرَيْثٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، قَالَ: حَدَّثَنَا الأَعْمَشُ، عَنِ الْمَعْرُورِ بْنِ سُوَيْدٍ، عَنْ أَبِي ذَرٍّ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنِّي لأَعْلَمُ أَوَّلَ رَجُلٍ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ، وَآخَرَ رَجُلٍ يَخْرُجُ مِنَ النَّارِ، يُؤْتَى بِالرَّجُلِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، فَيُقَالُ: اعْرِضُوا عَلَيْهِ صِغَارَ ذُنُوبِهِ وَيُخَبَّأُ عَنْهُ كِبَارُهَا، فَيُقَالُ لَهُ: عَمِلْتَ يَوْمَ كَذَا وَكَذَا، كَذَا، وَهُوَ مُقِرٌّ، لا يُنْكِرُ، وَهُوَ مُشْفِقٌ مِنْ كِبَارِهَا، فَيُقَالُ: أَعْطُوهُ مَكَانَ كُلِّ سَيِّئَةٍ عَمِلَهَا حَسَنَةً، فَيَقُولُ: إِنَّ لِي ذُنُوبًا مَا أَرَاهَا هَاهُنَا .

قَالَ أَبُو ذَرٍّ: فَلَقَدْ رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ضَحِكَ حَتَّى بَدَتْ نَوَاجِذُهُ

Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен жаннатга биринчи бўлиб кирадиган кишини ва дўзахдан охирги бўлиб чиқадиган кишини биламан. Қиёмат кунида бир киши келтирилади ва «Унга энг кичик гуноҳларини кўрсатинг», дейилади. Катта гуноҳлари эса яширилади ва унга: «Мана бу куни мана бундай қилган эдинг», дейилади. У буни инкор қилмай тан олади. Катталаридан хавотирда туради. Унга: «Қилган ҳар бир гуноҳи ўрнига савоб беринглар», дейилади. У: «Мени шундай гуноҳларим борки, мен уларни бу ерда кўрмаяпман», дейди», дедилар».

Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади: «(Шу гапларни айтганда) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот кулдилар, ҳатто озиқ тишлари кўринди».

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُعَاوِيَةُ بْنُ عَمْرٍو، قَالَ: حَدَّثَنَا زَائِدَةُ، عَنْ بَيَانٍ، عَنْ قَيْسِ بْنِ أَبِي حَازِمٍ، عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: مَا حَجَبَنِي رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم مُنْذُ أَسْلَمْتُ، وَلا رَآنِي إِلَّا ضَحِكَ .

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:

«Исломни қабул қилганимдан бери Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ҳузурларига киришдан) мени тўсмадилар. У зот қачон мени кўрсалар кулардилар».

 

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан

Абдулазиз Усмон таржимаси




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ