Робиъул-аввал ойининг 24-куни
- Ҳижрий 655-йил 24-робиъул-аввал куни (милодий 1257-йил 11-апрел) Мамолик давлатининг илк султони Иззуддин Ойбек вафот этди.
- Ҳижрий 1343-йил 24-робиъул-аввал куни (милодий 1924-йил 15-октябр) Сурия Респебликасининг биринчи президенти Муҳаммад Али Обиднинг отаси Аҳмад Иззат Обид вафот этди.

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنِ الأَسْوَدِ بْنِ يَزِيدَ، قَالَ: سَأَلْتُ عَائِشَةَ، عَنْ صَلاةِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِاللَّيْلِ ؟ فَقَالَتْ: كَانَ يَنَامُ أَوَّلَ اللَّيْلِ ثُمَّ يَقُومُ، فَإِذَا كَانَ مِنَ السَّحَرِ أَوْتَرَ، ثُمَّ أَتَى فِرَاشَهُ، فَإِذَا كَانَ لَهُ حَاجَةٌ أَلَمَّ بِأَهْلِهِ، فَإِذَا سَمِعَ الأَذَانَ وَثَبَ، فَإِنْ كَانَ جُنُبًا أَفَاضَ عَلَيْهِ مِنَ الْمَاءِ، وَإِلا تَوَضَّأَ وَخَرَجَ إِلَى الصَّلاةِ
Асвад ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозлари ҳақида сўрадим. У: «У зот туннинг аввалида ухлаб, сўнг турар. Саҳар вақти бўлганда витрни ўқир эдилар, сўнг тўшакларига келиб (ётардилар). Агар ҳожатлари бўлса аҳллари билан яқинлик қилардилар. Азонни эшитганда сакраб турар. Агар жунуб бўлсалар устиларидан сув қуяр. Агар жунуб бўлмасалар таҳорат олиб намозга чиқардилар», деди».
«Шамоил Муҳаммадий» китобидан
Абдулазиз Усмон таржимаси