«Қайси амал Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васалламга суюклироқ эди?»

1 йил аввал 1183 Абдулазиз Усмон

حَدَّثَنَا أَبُو هِشَامٍ مُحَمَّدُ بْنُ يَزِيدَ الرِّفَاعِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا ابْنُ فُضَيْلٍ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، قَالَ: سَأَلْتُ عَائِشَةَ، وَأُمَّ سَلَمَةَ، أَيُّ الْعَمَلِ كَانَ أَحَبَّ إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم ؟ قَالَتَا: مَا دِيمَ عَلَيْهِ، وَإِنْ قَلَّ 

Абу Солиҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

«Оиша ва Умму Салама розияллоҳу анҳумодан: «Қайси амал Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга суюклироқ эди?», деб сўрадим. Улар: «Оз бўлсада, бардавом бўлгани», дейишди».

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ صَالِحٍ، قَالَ: حَدَّثَنِي مُعَاوِيَةُ بْنُ صَالِحٍ، عَنْ عَمْرِو بْنِ قَيْسٍ، أَنَّهُ سَمِعَ عَاصِمَ بْنَ حُمَيْدٍ، قَالَ: سَمِعْتُ عَوْفَ بْنَ مَالِكٍ، يَقُولُ: كُنْتُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، لَيْلَةً فَاسْتَاكَ، ثُمَّ تَوَضَّأَ، ثُمَّ قَامَ يُصَلِّي، فَقُمْتُ مَعَهُ فَبَدَأَ فَاسْتَفْتَحَ الْبَقَرَةَ، فَلا يَمُرُّ بِآيَةِ رَحْمَةٍ، إِلَّا وَقَفَ فَسَأَلَ، وَلا يَمُرُّ بِآيَةِ عَذَابٍ، إِلَّا وَقَفَ فَتَعَوَّذَ، ثُمَّ رَكَعَ فَمَكَثَ رَاكِعًا بِقَدْرِ قِيَامِهِ، وَيَقُولُ فِي رُكُوعِهِ: سُبْحَانَ ذِي الْجَبَرُوتِ وَالْمَلَكُوتِ، وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْعَظَمَةِ، ثُمَّ سَجَدَ بِقَدْرِ رُكُوعِهِ، وَيَقُولُ فِي سُجُودِهِ: سُبْحَانَ ذِي الْجَبَرُوتِ وَالْمَلَكُوتِ، وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْعَظَمَةِ ثُمَّ قَرَأَ آلَ عِمْرَانَ ثُمَّ سُورَةً، يَفْعَلُ مِثْلَ ذَلِكَ في كل ركعة

Осим ибн Ҳумайд раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

«Авф ибн Молик розияллоҳу анҳунинг бундай деганини эшитдим: «Тунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдим. У зот мисвак ишлатиб, кейин таҳорат олдилар. Сўнг намоз ўқидилар. Мен ҳам у зот билан туриб намоз ўқидим. У зот Бақара сураси билан бошладилар. Ҳар бир раҳмат оятини ўқиганда тўхтаб, сўрар, азоб оятини ўқиганда тўхтаб паноҳ тилардилар. Сўнг рукуъ қилдилар. Рукуълари қиёмлари миқдорича бўлди. Рукуъларида: «Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрияи вал азамаҳ», дердилар. Сўнг сажда қилдилар. Саждалари рукуълари миқдорича бўлди. Саждаларида ҳам: «Субҳана зил жабарути вал малакути вал кибрияи вал азамаҳ», дердилар. Сўнг (иккинчи ракатда) Оли Имрон ва яна бир сурани ўқидилар. Ҳар бир ракатда шундай қилардилар».

 

«Шамоил Муҳаммадий» китобидан

  Абдулазиз Усмон таржимаси

 

 

 

 

 

 

 

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ