Робиъул-аввал ойининг 25-куни
- Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
- Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
- Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.

Ҳижрий ўн иккинчи йил, сафар ойининг биринчи санаси, милодий 633 йил, Холид ибн Валид бошчилигидаги мусулмонлар Музор жангида форсларни устидан ғалаба қозондилар. Музор — Дажла дарёсининг шарқий соҳилида жойлашган жойнинг номи.
Ҳижрий ўн учинчи йил, сафар ойининг биринчи санаси, милодий 634 йил, 6 апрель куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Шом диёрини фатҳ қилиш учун тўртта лашкар туздилар. Лашкарларга қуйидагилар саркарда этиб тайинланди:
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу;
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу;
Шурҳабийл ибн Ҳасана розияллоҳу анҳу;
Язид ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу;
Ҳижрий 929 йил, сафар ойининг биринчи куни Ўрта ер денгизидаги муҳим ҳарбий нуқта ҳисобланган Родос ороли ва унинг мустаҳкам қалъаси Усмоний султони Сулаймон Қонуний қўлига ўтди.
Усмонийлар империясининг Ўрта ер денгизидаги жойлашуви ва мусулмонларнинг денгиз орқали савдо алоқалари ҳамда уларнинг хавфсизлиги мустаҳкамланди.