25 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 25-куни

 
  • Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
  • Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
  • Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.


Сафар ойининг учинчи куни содир бўлган воқеалар

Ҳижрий 484 йил, сафар ойининг учинчи куни Мурабитлар давлати қўшини Андалусдаги Қуртуба (Кордова) шаҳрига кириб борди. Бу воқеа Қуртубанинг маҳаллий ҳукмронлигининг тугаши ва Мурабитлар давлати тасарруфига ўтиши билан якунланди. Шундан сўнг Юсуф ибн Ташфин бошчилигидаги Мурабитлар Андалусда ўз ҳукмронлигини бошлади. Бу эса Андалус мусулмонлари орасидаги ички бўлинишларга барҳам берди, душманга қарши бирлашиш йўлида муҳим тарихий бурилиш бўлди.

Ҳижрий 648 йил – Мусулмонлар Мансура жангида салибчиларни мағлуб этиб, Дамият шаҳрига кириб боришди ва Франция қироли Луи IX асирга тушди.

Ҳижрий 1372 йил – Подшоҳ Абдулазиз Ол Сауд номидан илк Саудия олтин тангаси чиқарилди.

Ҳижрий 1382 йил – Жазоир мустақиллиги эълон қилиниб, Франция мустамлакасидан озод бўлди (мустамлака 132 йил давом этган).

Ҳижрий 391 йил – Саудияда подшоҳлик қарори билан «Абдулазиз номидаги хусусий университет» давлат университетига айлантирилди.

Ҳижрий 1432 йил – Чили давлати 1967 йил Жанубий Америкадаги олтинчи давлат сифатида Фаластин давлатини расман тан олди.

Ҳижрий 1443 йил – Нажиб Миқотий бошчилигидаги Ливан ҳукумати тузилгани эълон қилинди. Бу аввалги ҳукумат истеъфосидан кейин бир йилдан сўнг рўй берди.

Ҳижрий 1269 йил – Мисрдаги Муҳаммад Али сулоласининг олтинчи ҳокими Хидив Тавфиқ таваллуд топди.

Ҳижрий 1336 йил – мисрлик уламо Аҳмад аш-Шарбасий таваллуд топди.

Ҳижрий 180 йил – Андалусдаги Умавийлар давлатининг иккинчи амири Ҳишом ибн Абдураҳмон ад-Дохил вафот этди.

Ҳижрий 405 йил, сафар ойининг учинчи куни ҳадис илми олимларидан бири «Мустадрак» китоби соҳиби Имом Ҳоким Найсабурий вафот этди. Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олсин. Абу Ҳозим айтадилар: «Нисобурда Муслим ибн Ҳажжождан кейин ҳадис илмида машҳур бўлган одам Имом Ҳоким эдилар». Яна у киши: «Ҳоким ўз асрларида, ҳадис илмининг улуғ олимлари Дора Қутний, Ибн Адий, Ибн Музаффарларга тенг келадилар. Ҳозиргача на Ҳижозда, на Шомда, на Ироқда, на Тобаристонда, на Хуросонда бу шахсга тенг келадиган киши топилмайди.

12:10 / 28-июль
Кейинги мақола
Сафар
Сафар ойининг йигирма учинчи куни содир бўлган воқеалар
       Ҳижрий 370 йил 23 сафар куни (милодий 980 йил 11 сентябр) тиббиёт, фалакиёт ва фалсафа илмида машҳур ва бу борада қалам тебратган буюк олим Абу Али Ҳусайн ибн Сино таваллу...
16:21 / 17-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг йигирма иккинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 12 йил 22 сафар куни (милодий 633 йил 3 май) Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар билан форслар ўртасида Ироқнинг «Валжа» номли жойида жанг бўлди. Бу жангда мусулмонлар форсл...
12:46 / 17-июль Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн олтинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 15 йил 16 сафар куни (милдодий 636 йил 29 март) буюк саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос мусулмонлар билан бирга форс жангчиларига қарши сўнгги жангга киришдилар ва Аллоҳ таолонинг инояти билан форслар...
14:53 / 10-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн бешинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 609 йил 15 сафар куни (милодий 1212 йил 17 июл) мусулмонлар Кастилия ва европа салбчиларига қарши бўлган «Иқоб» жангида мағлуб бўлди ва Андалуснинг «Иқоб» минтақаси душманлар қуршовида қолди...
14:35 / 13-август Батафсил...