
Ҳижрий 16 йил сафар ойининг 7 куни (милодий 637 йил 20 март) мусулмонлар буюк саҳоба Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қўмондонлигида Буҳрасирни фатҳ қилдилар. Буҳрасир мусулмонлар учун илк фатҳ қилинган шаҳар ҳисобланади.
Ҳижрий 543 йил сафар ойининг 7 куни (милодий 1148 йил 28 июнь) салбчиларнинг Дамашқни босиб олиш учун бўлган уриниши чиппакка чиқди. Шаҳарни қамал қилишларига қарамасдан, мусулмонлар уларни қамалларини ёришга ва уларни ортларига қайтаришга мажбур қилдилар.
Ҳижрий 1083 йил (милодий 1672 йил) Усмонийлар султони Муҳаммад тўртинчи Польшага қарши олти ойлик урушни бошлади. Жанглар натижасида бир нечта қалъалар фатҳ қилинди. Охир-оқибат ўрталарида сулҳ тузилди. Унга кўра Польша Усмонийлар давлатига йиллик бож тўлашга мажбур бўлди.
Ҳижрий йил 1365 йил (милодий 1946 йил) Подшоҳ Абдулазиз Ол Сауд илк марта Мисрга ташриф буюрди.
Ҳижрий 1381 йил (милодий 1961 йил) Кувайт Араб давлатлари лигасига аъзо бўлди.
Ҳижрий 1411 йил (милодий 1990 йил) Ироқ Кувайтни «Козима вилояти» деб эълон қилди ва уни Ироқнинг бир қисми сифатида тан олди. Бу Ироқнинг Кувайтга босқинидан бир неча ҳафта ўтгандан сўнг эълон қилинди.
Ҳижрий 1424 йил (милодий 2003 йил) АҚШ етакчилигидаги коалиция Бағдодга кириб борди ва Ироқ раҳбари Саддам Ҳусайн ҳайкалини ағдарди.
Ҳижрий 1438 йил (милодий 2016 йил) Марокашнинг Марокаш шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгаришига бағишланган COP22 анжумани бошланди.
Ҳижирй 691 йил (милодий 1292 йил) ҳанбалий мазҳабининг фиқҳ олими Ибн Қайюм таваллуд топди.
Ҳижрий 900 йил (милодий 1495 йил) Усмонийлар сулоласининг ўнинчи султони Сулаймон Қонуний таваллуд топди.
Ҳижрий 1257 йил (милодий 1841 йил) Мисрдаги Уробийлар инқилобининг ҳарбий етакчиси Аҳмад Уробий таваллуд топди.
Ҳижрий 50 йил (милодий 670 йил) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари, бешинчи рошид халифа Ҳасан ибн Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу вафот қилдилар.
Ҳижрий 704 йил (милодий 1304 йил) мисрлик муфассир, фақиҳ, ислом олими Абдулкарим ибн Али, Ибн бинтул-Ироқий вафот қилди. У зот Изз ибн Абдуссаломнинг шогирдлари эди.
Ҳижрий 1355 йил (милодий 1936 йил) Миср ва Судан қироли Фуод I вафот қилди.
Ҳижрий 1362 йил (милодий 1943 йил) мавританиялик фиқҳ олими Муҳаммад Ҳабибуллоҳ аш-Шанқитий вафот қилди.