11 рабиъус сони 1447
Сафар ойининг олтинчи куни содир бўлган воқеалар

Ҳижрий 8 йил (милодий 629 йил) Муъта жанги бошланди. Бу жанг Шом сарҳадида бўлиб ўтган ва у ерда Ислом лашкарлари илк бор Византия қўшинлари билан тўқнаш келган. Ушбу жангда Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу, Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ва Абдуллоҳ ибн Равоха розияллоҳу анҳулар шаҳид бўлганлар.

Ҳижрий 755 йил 6 сафар куни (милодий 1354 йил 2 март) Усмонлилар қўмондони Сулаймон Пошо Ўрта Осиёдаги Галлиполи ярим оролида жойлашган қалъани қўлга киритди. Бу қалъа Галлиполи бошқаруви учун стратегик маҳим аҳамиятга эга жой ҳисобланади.

Ҳижрий 1146 йил 6 сафар куни (милодий 1733 йил 19 июл) Эрон шоҳи Нодирхон Афшорий Бағдод шаҳри яқинида Усмонлилар билан бўлган жангда мағлуб бўлди. Бу жанг 9 соат давом этиб, унда 30 мингга яқин аскар ҳалок бўлди.

Ҳижрий 1316 йил (милодий 1898 йил) Миср Миллий банки (البنك الأهلي المصري) ташкил этилди. У мамлакатдаги биринчи миллий банк ҳисобланади.

Ҳижрий 1341 йил (милодий 1923 йил) Мустафо Камол бошчилигидаги турк қўшинлари Измирни эгаллади. Бу ҳаракат Туркиянинг мустақиллигини таъминлашга қаратилган миллий озодлик курашининг бир қисми эди.

Ҳижрий 1353 йил (милодий 1934 йил) Яман ва Саудия Арабистони ўртасидаги урушни тугатувчи Тоиф шартномаси имзоланди. Бу тинчлик шартномаси икки томонлама чегараларни белгилаб берди.

Ҳижрий 1405 йил (милодий 1985 йил) Подшоҳ Фаҳд бин Абдулазиз Мадинадаги Қуръон босмахонасини очди (Мажмаъ Малик Фаҳд). Бу дунёдаги энг йирик Қуръон босмахоналардан биридир.

Ҳижрий 1327 йил (милодий 1909 йил) Урдун подшоҳи Толал бин Абдуллоҳ ал-Ҳошимий таваллуд топди.

Ҳижрий 218 йил (милодий 833 йил) Аббосийлар халифаси Абдуллоҳ ал-Маъмун вафот қилди.

Ҳижрий 1342 йил (милодий 1924 йил) суриялик усулул фиқҳ ва тилшунос олим Аҳмад бин Мустафо ал-Мактаби вафот қилди.

Ҳижрий 1442 йил 6 сафар ойи (2020 йил 23 сентябрь куни) суриялик ҳадисшунос олим, аллома Нуриддин Итр ҳазратлари 83 ёшларида вафот қилдилар.


 

16:10 / 31-июль
Сафар
Сафар ойининг йигирма учинчи куни содир бўлган воқеалар
       Ҳижрий 370 йил 23 сафар куни (милодий 980 йил 11 сентябр) тиббиёт, фалакиёт ва фалсафа илмида машҳур ва бу борада қалам тебратган буюк олим Абу Али Ҳусайн ибн Сино таваллу...
16:21 / 17-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг йигирма иккинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 12 йил 22 сафар куни (милодий 633 йил 3 май) Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилик мусулмонлар билан форслар ўртасида Ироқнинг «Валжа» номли жойида жанг бўлди. Бу жангда мусулмонлар форсл...
12:46 / 17-июль Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн олтинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 15 йил 16 сафар куни (милдодий 636 йил 29 март) буюк саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос мусулмонлар билан бирга форс жангчиларига қарши сўнгги жангга киришдилар ва Аллоҳ таолонинг инояти билан форслар...
14:53 / 10-август Батафсил...
Сафар
Сафар ойининг ўн бешинчи куни содир бўлган воқеалар
Ҳижрий 609 йил 15 сафар куни (милодий 1212 йил 17 июл) мусулмонлар Кастилия ва европа салбчиларига қарши бўлган «Иқоб» жангида мағлуб бўлди ва Андалуснинг «Иқоб» минтақаси душманлар қуршовида қолди...
14:35 / 13-август Батафсил...