21 жумадул аввал 1446
Сариялар ва ғазотлар

Сариялар ва ғазотлар

Расули акрам Мадина даврида Ислом динини ҳимоя қилиш мақсадида30 турли душманларга қарши урушишга мажбур бўлдилар. Сарвари олам бу урушларнинг кўпларида шахсан ўзлари қатнашдилар. Фақат бир қисмидагина иштирок этолмадилар. Айниқса, Мадина даврининг илк пайтларида уюштирилган ҳарбий юришларга қатнаша олмаганлар, жабҳага ҳужумчи гуруҳларнинг ўзини юборишни маъқул кўрганлар. Ҳижратнинг биринчи йилиданоқ Мадинанинг осойишталигини муҳофаза қилиш учун шаҳар ичида ҳаракат гуруҳлари тузиб, ҳатто душманнинг вазиятини аниқлаш учун атрофга тафтишчиларни чиқарганлар.

Кечалари чиқарилган бундай ҳарбий гуруҳларга тафтишчилар маъносидаги «сариялар» номи берилди.

Сариялар энг ози беш киши, энг кўпи тўрт юз кишидан иборат ҳарбий гуруҳлар эди. Бироқ буларга қўмондон сайланаётганда қўмондоннинг жанг сирларини энг яхши биладиган бўлишига диққат этиларди.

Расули акрам бошчиликларида олиб борилган ва шахсан ўзлари идора этган урушларга «ғазот» дейиларди. Ғазотларнинг сони йигирма еттитадир. Сариййаларнинг адади қирқ етти ёки ундан ҳам кўпдир.

Пайғамбаримизнинг илк марта тузганлари уч сариядан биринчиси амакилари ҳазрат Ҳамзанинг сариялари эди. Илк ҳарбий Ислом байроғи ҳам шу қўшинга берилган оқ байроқ бўлди.

Ғазотларнинг биринчиси Абва ғазоти, иккинчи Бувот, учинчиси Ушайра, тўртинчиси кичик Бадр (илк Бадр), бешинчиси катта Бадр ғазотлари бўлди.

Бу беш ғазотдан аввалги тўрттасида қотил бўлмагани, бинобарин, қон тўкилмагани учун катта Бадр илк ҳарбий ғазот ҳисобланади.

Бироқ душманлар билан мусулмонлар ўртасида илк қон тўкилиши Расули акрамнинг холаваччалари Жаҳш ўғли Абдуллоҳ бошчилик қилган сарияда кўрилди.

Расули акрамнинг шахсан ўзлари қатнашган ғазотларнинг тўққизтасида душман билан қаттиқ тўқнашув бўлди, қон тўкилди. Булар Бадр, Уҳуд, Мурайсий, Ҳандақ, Қурайза, Ҳайбар, Макка, Ҳунайн ва Тоиф ғазотлари эди.

Исломнинг туғилиши асрида, яъни милодий еттинчи асрда, асосан, тўрт гуруҳ душманлар Исломга қарши курашди. Булар: мушриклар, мунофиқлар, яҳудийлар ва христианлар.

Макка даврида Исломнинг илк душмани мушриклар эди. Мадинага ҳижратдан кейин бу озчилик душман сафига мунофиқлар ва яҳудийлар ҳам қўшилди. Шундай қилиб, Ислом душманлари учта бўлди : мушриклар, мунофиқлар, яҳудийлар.

Ҳудайбия сулҳидан кейин Расули акрам ҳукмдорларни Исломга даъват этишлари билан мусулмонликка қарши тайёрланган душманлик жабҳасида христианлар ҳам пайдо бўлди. Пировардида Ислом душманлари тўрттага етди.

Мушриклар билан христианларнинг душманликлари фақатгина ташқаридан эди. Мунофиқларники ичкаридан, яҳудийларники эса ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан бўлди.

Расули акрам даврларида бўлиб ўтган Ислом урушларини уч бўлимга бўлган ҳолда мутолаа қилишимиз мумкин:

I. Мушрикларга қарши олиб борилган Ислом урушлари.

II. Яҳудийларга қарши олиб борилган Ислом урушлари.

III. Христианларга қарши олиб борилган Ислом урушлари.

Изоҳлар

30. Мусулмонликда зарурий нарсалар бештадир:

1) диннинг муҳофазаси;

2) нафснинг муҳофазаси;

3) наслнинг муҳофазаси;

4) молнинг муҳофазаси;

5) ақлнинг муҳофазаси.

 

18:09 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Солноманинг таснифи
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...