20 жумадул аввал 1446
УЧИНЧИ КИТОБ: Алвидо дунё, ассалом охират! Вадо ҳажи, Вадо хутбаси: Ҳаж ва ибодат

Ҳаж ва ибодат

Ҳаж исломий фарзларнинг бешинчиси ва сўнггисидир1. Ҳаж сўзи луғатда «зиёрат этмоқ», «қасд қилмоқ» маъноларини ифодалайди. Шу боис ушбу ибодат «Ҳажжул Байт»,«Ҳажжул Каъба» деб ҳам аталади.

Ислом динида ибодатлар ё бадан билан қилинади («баданий ибодатлар»), ё мол билан адо этилади («молиявий ибодатлар»).

Намоз бадан билан қилинадиган ибодатларга ёрқин мисол бўлади. Закот эса мол билан бажариладиган ибодатларни тамсил этади. Ҳаж ҳам бадан, ҳам мол билан амалга оширилгани учун ибодатларнинг учинчи тури ҳисобланади2.

Намоз билан закот бошқа ибодатлардан олдин фарз қилинди. Ҳаж эса охирида фарз бўлди. Ҳажнинг бошқа ибодатлардан кейин келиши унинг Ислом шартларини такомилга етказиш сабабидандир. Мусулмонлик илоҳий динларнинг энг сўнггиси ва энг мукаммали бўлди. Ҳаж эса Ислом динининг етилганини, камолга эришганини ва бут бўлганини англатади.

Ҳамма замонларда мусулмонларнинг қибласи бўлган Каъба дунёнинг чор тарафига тўлқин-тўлқин бўлиб ёйилаётган, ёйилган сайин кенгаяётган Ислом оламининг қалби бўлди.

Кунда беш вақт ўқиладиган намоз мусулмонликнинг бир фарзидир. Ора-орада бир мунча танаффус билан қилинадиган ўзига хос кичик бир «ҳаж»дир. Кунда беш марта руҳларнинг моддий ҳаётдан ажралиши ва ўз оламида руҳоний лаҳзаларнинг яшашидир.

Рамазонда бир ой тутилган рўза ҳам нафсларнинг бир ой моддий эҳтирослардан қутулиши ва бутун бир ой давомида руҳоний оламга ҳаж этишидир3. Аммо энг катта фарз ҳаждир. Ҳаж барча фарзларни тўлдиради. Бу ибодатда Аллоҳ ризолиги учун инсон яшаб турган жойидан, юртидан, оиласидан узоқлашади, йўлга чиқади. Мусулмонлик инсониятнинг умумий дини бўлгани каби ҳаж фарзи ҳам турли ўлкаларда яшаётган инсонларни бир нуқтада бирлаштиради.

Мусулмонликда шаҳодат калимаси мўминларни бир-бирларига боғлайди, айни чоқда моҳият эътибори билан умумий виждон даласига қадалган бир уруғ ҳамдир. Намоз энг катта давлат бошлиғидан тортиб, энг кичик бир фақиргача − ҳаммани Аллоҳ ҳузурида бир хил тутади. Рўза маҳрумиятда тенгликдир. Бойлар билан фақирни тенглаштиради. Ҳаж эса энг сўнгги ғоядир. Чунончи, мусулмонлик ҳар жиҳатдан комил инсоннинг динидир.

Мусулмонлик машварат динидир. Мусулмонлар ўртасида тўрт хил шўро (маслаҳат) бордир. Маҳалла шўроси, жума шўроси, икки ҳайит шўроси, арафа шўроси.

Маҳалла шўроси қўни-қўшниларнинг кунда беш марта маҳалла масжидида йиғилиши, намоздан кейин имом бошчилигида машварат қилишидир. Маҳалла жомеъларига «масжид» дейилади. Жамоат олиб келган хабарлар маҳалла масжидида намоздан сўнгра музокара этилади, қарорлар берилади.

Жума шўроси ҳафтадан ҳафтага янада кўп жамоатнинг катта жомеъда тўпланишидир. У ерда каттароқ бир йиғилишда сайланган бир хатиб томонидан минбарда Ислом оламига оид ҳафталик хабарлар баён ва изоҳ этилади. Жума намози ўқилади.

Икки ҳайит шўролари йилда икки марта ўтказиладиган йиғилишлардир. Бутун жомеъ масжидларнинг жамоатлари бир ерга тўпланиб, намозларини адо этишади. Бу ерда Ислом оламига оид бир йил ичида бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларнинг хулосаси хатиб томонидан жамоатга маълум қилинади4.

Арафа шўроси эса Маккада, Арофат тоғида бутун Ислом оламининг иштирокида ўтказиладиган йиғин, юксак савиядаги бир Ислом анжуманидир.

«Ҳаж фарзи» асарининг муаллифи дейдики: «Пировард-натижада Ислом миллатларининг буюклари фарзни адо қилишдан юз ўгирдилар ва бу ибодатнинг юксак мақсадларига ақллари етмайдиган бўлди. Ҳолбуки, ҳаж фарзининг адо қилиниши туфайли ер юзи энг катта диний ва ижтимоий анжуманни кўрар эди. Бу анжуманнинг ғояси эса энг мунтазам, энг амалий ва энг ўнғай василалар билан Ислом борлиғини асраб қолмоқдир»5.

Ҳаж фарзи фақат диний бир вазифанинг адоси, диний вазифани бажаришгина бўлиб қолмай, айни пайтда сиёсий бир машварат ҳамдир. Бу ҳақиқатни бизларга Пайғамбаримиз Расули акрам соллллоҳу   алайҳи вассаламнинг Видо ҳажидаги Видо хутбалари кўрсатди ва ўргатди.

Изоҳлар

1. Исломий фарзлар бештадир: шаҳодат калимаси (иймон келтириш), намоз, закот, рўза, ҳаж.

2. Алмалилик Муҳаммад Ҳамди Язир. «Қуръон тили», 1-жилд, 195-бет.

3. Х.А.Дипломат. «Ҳаж фарзи», 13-бет.

4. Бадрмалик Хўжамирзода. И.Х. Ислом ташкилоти, 5-бет.

5. Х.А.Дипломат. «Ҳаж фарзи», 8-бет.

07:08 / 27.06.2020
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...