Робиъул-аввал ойининг 27-куни
- Ҳижрий 469-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1076-йил 30-октябр) Андалуснинг энг буюк тарихчиси ва “Ал-муқтабис мин анба аҳлил-андалус”, “Ал-матин” китоби муаллифи Абу Марвон ибн Ҳайён ибн Халаф ибн Ҳусайн вафот этди.
- Ҳижрий 699-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1299-йил 22-декабр) Илхония давлати султони Маҳмуд Ғозон билан Мамолик давлати султони Носир Қоловон ўртасида Ҳимснинг шарқий қисми “Маржул-муруж” деган жойда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Ғозон жангчиларининг қўли баланд келди ва сон жиҳатдан кўплиги сабаб, султон Носир жангчиларини ер тишлатди.
- Ҳижрий 1304-йил 27-робиъул-аввал куни (милодий 1886-йил 25-декабр) Мисрда катта ислоҳотлар олиб борган, хусусан аёлларнинг исломий таълим тарбиясига катта ҳисса қўшган ёзувчи адабиётшунос олима Малик Ҳафний Носиф хоним таваллуд топди.

Ислом тарихидан бизга маълум бўладики, уч турли ҳаж ёйилгандир. Булар: Ҳаниф дини ҳажи; бутпарастларнинг ҳажи; исломий ҳаж.
Тарихда Каъба Якка Тангри (тавҳид) эътиқодининг илк маъбади (ибодатхонаси) сифатида ҳазрат Иброҳим алайҳиссалом ва ўғиллари Исмоил алайҳиссаломлар томонидан қурилгандир6. Каъбани илк бор тавоф қилган ҳам ҳазрат Иброҳим билан ҳазрат Исмоил бўлишди. Ҳазрат Иброҳим биринчи бўлиб халқни Байтуллоҳнинг зиёратига чақирганлари учун илк ҳаж ҳазрат Иброҳимнинг динлари номи билан «Ҳаниф дини ҳажи» бўлди.
Иброҳим ва Исмоил пайғамбарлардан кейин Якка Тангри эътиқоди унутилди. Маккада ҳам, Маккадаги Каъбада ҳам бутпарастлик ҳоким бўлди. Ҳаниф дини ҳажининг ўрнига «Бутпарастлик ҳажи» ўрнашди. Жоҳилият даври араблари: «Ичида гуноҳ қилганимиз кийимлар билан Каъбани зиёрат қилолмаймиз», дейишар, қип-яланғоч бўлиб тавоф этишар эди. Бутга сиғинувчиларнинг Каъбани ҳам, Каъба ичидаги бутларини ҳам қип-яланғоч бўлиб зиёрат қилишларининг сабаби шудир («Ал-ҳақойиқ», 1-жилд, 67-бет).
Шу тариқа тарихдаги илк ҳаж Ҳаниф дини ҳажи, иккинчиси бутпарастларнинг ҳажи бўлди.
Учинчиси эса исломий ҳаждир.
Изоҳлар
6. Иккинчи китобимизнинг биринчи бўлимидаги «Пайғамбарликдан олдинги давр» моддасига қаранг.