Ибн Ҳишом: менга етиб келишича, Нажрон бошлиқлари китоб ларини бир-бирларига мерос қилиб қолдирар эдилар. Уларнинг бошлиқлари вафот қилса, бошлиқлик бошқасига ўтар, у китобга олдингиларнинг муҳрини синдирмаган ҳолда ўз муҳрини босар эди375. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги бошлиқ юриб чиқаётиб қоқилиб кетди. Шунда ўғли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб: «Ҳалок бўлсин!» – деди. Отаси унга : «Ундай дема, у Пайғамбардир! Унинг исми китобда келган», – деди. У вафот қилгач, ўғлининг (китобда нима борлигини билишдан) бошқа қизиқиши қолмай, муҳрни синдирган эди, у ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зикрлари бор экан, у дарҳол Исломни қабул қилди ва тўкис мусулмонлардан бўлиб, ҳаж ҳам қилди.
Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад ибн Жаъфар ибн Зубайрнинг айтишича, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига – Мадинага келишганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари билан аср намозини ўқиётган эдилар. Улар масжидга киришди, эгниларида ёпинчиқ: жубба ( енги узун кийим) ва ридо (чакмон) бор эди. Улар билан бирга Бани Ҳорис ибн Каъблик туя минган кишилар бор эди. Ўша куни уларни кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи асҳоблари: «Бу каби элчиларни ҳали кўрмаганмиз», – дедилар. Уларнинг ҳам ибодат вақтлари бўлган эди, шу масжидда ибодат қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларни ўз ҳолларига қўйинглар», – дедилар. Улар машриқ тарафга қараб ибодат қилишди.
Ҳалиги олтмиш кишининг ичидаги ўн тўрт кишидан иборат ишбошиларнинг исмлари: ал-ақиб – абдул масиҳ; ас-саййид – ал-айҳам; бану бакр ибн Воил уруғининг каттаси абу ҳориса ибн алқама; авс; ҳорис; Зайд; Қайс; Язид; набий; Хувайлид; амр; Холид; абдуллоҳ; Юҳаннислар. Улардан абу ҳориса ибн алқама, ал-ақиб – абдул-масиҳ; ас-саййид – ал-айҳамлар насроний бўлиб, баъзи фарқлар билан подшоҳларининг насроний динида эдилар. Уларнинг бир гуруҳи Масиҳни «Худо» дейишади, бошқалар «Худонинг ўғли» дейишади; яна бир гуруҳи: «учтанинг учинчиси» дейишади, насронийларнинг ҳам сўзи шу; улар масиҳнинг Худо эканлигига ўликни тирилтиргани, песларни даволагани, ғайбдан хабар бериши, лойдан қуш ясаб унга пуфлаганида қушга айланганини (ваҳоланки, буларнинг барчаси аллоҳнинг изни билан бўлган эди) ҳужжат қилишади. наригилар эса, Худонинг ўғли эканлигига отасининг маълум эмаслиги, бешикда гапиргани, бу пайтгача одам боласида бундай ҳолат содир бўлмаганини далил қилишади. «Учтанинг учинчиси» эканига аллоҳ таолонинг «қилдик», «буюрдик», «яратдик» деган сўзларини ҳужжат қилишади. Улар: «агар битта бўлганида «қилдим», «ҳукм қилдим», «яратдим» деган бўлар эди. лекин Худо у – аллоҳ, исо ва марям» дейишади. Уларнинг ҳамма айтган бу сўзлари ҳақида аллоҳ таоло оят нозил қилган.
Улардан икки олим расулуллоҳ (с.а.в.) билан суҳбатлашишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга: «мусулмон бўлинглар», – десалар, улар: «мусулмон бўлганмиз», – дедилар. расулуллоҳ (с.а.в.): «мусулмон бўлмагансиз», – дедилар. Улар: «Йўқ, сен келишингдан олдин мусулмон бўлганмиз», – дедилар. расулуллоҳ (с.а.в.): «ёлғон айтяпсиз, сизларни мусулмон бўлишдан «аллоҳнинг боласи бор» деб, даъво қилишингиз, хочга сиғинишингиз, чўчқа гўштини ейишингиз тўсади», – дедилар. Улар: «бўлмаса у (исо)нинг отаси ким, эй муҳаммад!» – деб сўрашди. расулуллоҳ (с.а.в.) жим туриб, уларга жавоб қилмадилар. аллоҳ таоло уларни бу сўзлари ва ихтилофлари ҳақида «оли имрон» сурасининг бошидан саксон нечанчи оятигача нозил қилди.