20 жумадул аввал 1446
Бани Назир қамалда

Расулуллоҳ яҳудийларнинг жинояткорона бу ҳаракатидан сўнг уларга қарши уруш очишга қарор қилдилар. Урушга тайёргарлик кўришга буюрдилар. Мусулмонлар етиб келишганда бани Назир ўз қўрғонлари ичига беркиниб олган эди. Пайғамбар алайҳиссалом улардан қўрғонларини ташлаб, Ясрибдан ўн кун муддат ичида чиқиб кетишни талаб қилдилар. Яҳудийлар кучсизликларини сезиб, Пайғамбар алайҳиссалом ҳукмларига бўйсунишдан ўзга чора тополмадилар. Лекин бани Авф қабиласига мансуб бир гуруҳ мунофиқлар уларга: «Собит туринглар, биз сизни ёлғиз қўймаймиз. Агар сизга қарши уруш бўладиган бўлса, биз сизлар билан биргамиз. Агар сизлар Ясрибдан қувиб чиқариладиган бўлсангиз, бирга чиқамиз», деб хабар бердилар. Бани Назир қабиласи жойлашган қўрғонлар жуда ҳам мустаҳкам бўлиб, уни қисқа муддатда ишғол қилиш амри маҳол эди. Шунинг учун ҳам Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг хурмоларини кесиб, қўрғон атрофига йиғишга ва ўт қўйишга буюрадилар. Яҳудийлар ўт орасида қоладилар. Энди улар учун фақат икки йўл бор эди. Ёки Пайғамбар алайҳиссаломнинг талабларига кўниш, ёки қўрғондан чиқиб урушиш. Улар биринчи йўлни танладилар. Ўн кунлик қамалдан сўнг бани назирликлар Пайғамбар алайҳиссаломдан кўчиб кетишга ва гуноҳларини кечишга изн сўрадилар. Ҳар бир киши қурол-яроғдан ташқари мол-мулкидан бир туядан юк оладиган бўлди. Сўнг Ясрибни тарк этиб, Хайбарга, баъзилари Шомга жўнаб кетдилар. Аллоҳ таоло Ҳашр сурасида бани Назир қабиласининг хиёнатини баён этган. Шунинг учун ҳам саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу сурани «Бани Назир сураси» деб ҳам атаганлар.

22:01 / 11.04.2012
Аввалги мақола
Хиёнат
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь Батафсил...
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз?
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни  зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023 Батафсил...