Робиъул-аввал ойининг 21-куни
- Ҳижрий 580-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1184-йил 2-июл) халифа Абу Яъқуб Юсуф қўмондонлигида «Муваҳҳид» жангчилари Андалуснинг «Шафтрайн» шаҳрини насронийлар ҳукмронлигидан озод қилдилар.
- Ҳижрий 923-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1517-йил 13-апрел) Мамолик давлатининг охирги султонларидан бири султон Тумонбой қатл қилинди. Тумонбойнинг қатл қилиниши билан Мамолик давлати қулаб, Миср Усмонлилар ҳукмронлигига ўтди.
- Ҳижрий 1033-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1624-йил 12-январ) Эрон Сафавийлари Бағдодни 3 ой қамал қилиб, Усмонлилар ҳукмронлигидан маҳрум қилди. Шундан сўнг Сафавийлар Бағдодни 15 йил мобайнида бошқарди.
- Ҳижрий 1255-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1839-йил 3-июн) Хитой «Афюнга қарши уруш» шиори остида минглаб тонна афюнни ёқиш орқали байрам эълон қилди.

وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالْإِنْسَ إِلَّا لِيَعْبُدُونِ
Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. ( Зарият сураси: 56) Аллоҳ таолога ибодат қилиш ва ўзини у Зотга бағишлаш абадий саодат, доимий шараф ва ҳақиқий рағбат қилувчиларнинг мақсади, орзумандларнинг орзуси бўлмиш Аллоҳ таолонинг розилиги билан зафар қучишдир. Албатта, бу айтиб ўтганларимиз Аллоҳ таоло Ўз китоби Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадрларини мақтаб, шаънларини улуғлаб зикр қилган оятларда ўз аксини топгандир: Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آَتَيْتُكُمْ مِنْ كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُصَدِّقٌ لِمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنْصُرُنَّهُ قَالَ أَأَقْرَرْتُمْ وَأَخَذْتُمْ عَلَى ذَلِكُمْ إِصْرِي قَالُوا أَقْرَرْنَا قَالَ فَاشْهَدُوا وَأَنَا مَعَكُمْ مِنَ الشَّاهِدِينَ Эсланг, Аллоҳ (пайғамбарлардан) шундай аҳд олган эди: «Мен сизларга Китоб ва Ҳикмат берган бўлсам, эндиликда сизлардаги (Китоб)ни тасдиқ этувчи бир Пайғамбар (Муҳаммад) келганда, албатта, унга иймон келтирасиз ва унга ёрдам берасиз!» (Аллоҳ): «Тан олдингизми ва аҳдномамни шу (шарт) билан қабул қилдингизми?» – деганида, улар: «Тан олдик»,– деб жавоб бердилар. Аллоҳ деди: «Гувоҳ бўлингиз, Мен ҳам сизлар билан бирга гувоҳлардандирман». (Оли Имрон: 81)إِنَّا فَتَحْنَا لَكَ فَتْحًا مُبِينًا
(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизга аниқ фатҳ (ғалаба) бахш этдик. (Фатҳ: 1)إِنَّ الَّذِينَ يُبَايِعُونَكَ إِنَّمَا يُبَايِعُونَ اللَّهَ يَدُ اللَّهِ فَوْقَ أَيْدِيهِمْ
(Эй, Муҳаммад!) Ҳақиқатан, Сизга байъат (қасамёд) қиладиганлар, албатта, Аллоҳга байъат қилган бўлурлар. Аллоҳнинг «қўли» уларнинг қўллари узрадир. (Фатҳ: 10)مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللَّهَ
Кимда-ким Пайғамбарга итоат этса, демак, у Аллоҳга итоат этибди. (Нисо: 80)قُلْ إِنْ كُنْتُمْ تُحِبُّونَ اللَّهَ فَاتَّبِعُونِي يُحْبِبْكُمُ اللَّهُ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ
Айтинг (эй Муҳаммад!): «Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир». (Оли-Имрон:31) Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларига қасам ичади:لَعَمْرُكَ إِنَّهُمْ لَفِي سَكْرَتِهِمْ يَعْمَهُونَ
(Эй Муҳаммад!) Умрингизга қасамки, улар ўз «мастликларида» гангиб юрар эдилар. (Ҳижр:72) Аллоҳ таоло у Зотнинг замонларига ҳам қасам ичган:وَالْعَصْرِ إِنَّ الْإِنْسَانَ لَفِي خُسْرٍ إِلَّا الَّذِينَ آَمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَتَوَاصَوْا بِالْحَقِّ وَتَوَاصَوْا بِالصَّبْرِ
Аср билан қасамёд этурманки, (ҳар бир) инсон зиёнда (бахтсизликда)дир. Фақат иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган, бир-бирларига ҳақиқатпарвар бўлишни тавсия этган ва бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия этган зотларгина бундан мустаснодирлар. (Аср: 1,2,3) Аллоҳ таоло яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаҳарларига ҳам қасам ичган:لَا أُقْسِمُ بِهَذَا الْبَلَدِ
(Эй Муҳаммад!) Мана шу шаҳар (Макка) билан қасамёд этурман. (Балад: 1) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ростгўй эканларига ҳам қасам ичган:وَالنَّجْمِ إِذَا هَوَى مَا ضَلَّ صَاحِبُكُمْ وَمَا غَوَى
Ботиб кетаётган юлдуз билан қасамёд этаманки, сизларнинг соҳибингиз (Муҳаммад) залолатга кетгани ҳам йўқ, йўлдан озгани ҳам йўқ! (Нажм: 1,2) Яна Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломни иззат-икром, инъом қилишига ҳам қасам ичган:وَالضُّحَى وَاللَّيْلِ إِذَا سَجَى مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَى
Қасамёд этурман чошгоҳ вақти билан ва (ўз зулмати билан атрофни) қоплаб турган тун биланки, (эй Муҳаммад!) Раббингиз Сиздан воз кечгани ҳам йўқ, ёмон кўриб қолгани ҳам йўқ! (Зуҳо: 1,2,3) Бу оятларда Аллоҳ таоло ҳақиқий муҳаббатнинг софлиги қандай бўлган бўлса, худди шундай давом этишини, дўстликнинг холислиги ўзгармасилигига қасам ичяпти. Иккинчи сабаб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаклу-шамойилларини ўрганиш у Зотнинг гўзал сифатлари ва хайру саховатларини ўрганишни ҳам ўз ичига олади. Бу эса Расулуллоҳни севишга восита бўлади. Чунки у Зотга бўлган муҳаббатнинг сабаблари гарчи кўп бўлса ҳам, уларнинг асосийси иккитадир:- Гўзал сифатлари;
- Хайру саховатлари.
Обид Абдулғофур