23 жумадул аввал
1446
Иккинчи асос .Мусулмонларни Аллоҳ йўлида дўстлаштириш.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансор саҳобаларини Аллоҳ йўлида ва бир-бирларига меросхўр бўлиш шарти билан дўстлаштирдилар. Яъни бу билан исломий ака-укачилик қариндошликдан кўра кучлироқ эканини англатдилар. Масалан, Жаъфар ибн Абу Толибни Муоз ибн Жабал билан, Ҳамза ибн Абдулмутталибни Зайд ибн Ҳориса билан, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни Хорижа ибн Зуҳайр билан, Умар ибн Хаттобни Утбон ибн Молик билан, Абдурраҳмон ибн Авфни Саъд ибн Рабиъ билан дўстлаштирдилар. Ва ҳоказо... Бу биродарлик моддий асос устига ҳам қурилганлигини юқорида айтиб ўтилган - бир-бирларидан мерос олиш ҳукмидан билишимиз мумкин. Бу ҳукм Бадр жанги воқеасигача давом этди. Кейин қуйидаги оят нозил бўлди: «Аллоҳнинг Китобида қон-қариндошлар бир-бирларига (меросхўр бўлишга Аллоҳ йўлида дўстлашиб, бир-бирларига меросхўр бўлган кишилардан) ҳақдорроқдирлар. Албатта, аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир.» Мана шу оят ўзидан олдинги -Исломий дўстликнинг меросга таъсирини бекор қилди. Бундан буён мерос ҳукми қон-қариндошликка қараб чиқариладиган бўлди. Мўминларнинг барчалари ака-ука бўлдилар.
Ибратли нукталар
Бу (дўстлаштириш) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломий жамият қуришда таянган иккинчи асосдир. Ҳар қандай давлат фақатгина халқнинг бирлигидан иборат бўлган асосга биноан оёққа туриши, барпо бўлиши мумкин. Халқнинг бирлиги эса ўзаро меҳр-муҳаббат ва биродарликсиз бўлмайди. Дўстлик ва ҳақиқий биродарлик ришталари билан бирлашмаган жамоат қандайдир бир фикр, ғоя атрофида бирлашиши мумкин эмас. Энди халқ ёки жамоат орасида ҳақиқий бирлашиш бўлмаса улар билан бир давлат барпо бўлиши ҳам мушкил ишдир. Бундан ташқари, бу биродарлашув бир хил эътиқод эгалари орасидагина бўлиши лозим. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам исломий эътиқодни саҳобаларининг дилларини бирлаштирган биродарликнинг асоси қилиб белгиладилар. Бу биродарлашувдан аввал ҳам, Маккада фақат муҳожирлар орасида бошқа биродарлашув бўлиб ўтган. Ибн Абдул-Барр айтади: «Биродарлашув икки марта бўлган: Бир марта муҳожирлар ўртасида Маккада, иккинчи марта муҳожир ва ансорлар ўртасида».
05:13 / 09.05.2012
2537
Аввалги мақола
Янги жамият асослари
Ислом тарихи
2723
Кейинги мақола
Ислом тарихи
Рабиъул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель
– Расулул...
06:40 / 27.06.2020
Ислом тарихи
Савол: Ислом дини туширилишидан олдин ҳам Каъба бўлган ва уни христиан динидагилар ҳам зиёрат қилишган. Ислом туширилганидан кейин эса улар Каъбани тарк қилишганининг сабабини билишни истардим.....
10:22 / 19.02.2013
Ислом тарихи
Ибн Исҳоқ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиб, Табукдан фориғ бўлиб, Сақиф ҳам Исломни қабул қилиб, байъат қилгач, у Зотнинг олдига ҳар тарафдан араб вакиллари, элчи...
03:38 / 27.06.2020
Ислом тарихи
Ибн Исҳоқ ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан Мадинага Рамазон ойида қайтдилар ва шу ойнинг ўзида у Зотнинг олдиларига Тоиф аҳолиси бўлмиш Сақиф қабиласидан вакиллар к...
22:37 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар