3 жумадис сони
1446
Ражиъ ва Маъуна қудуғи воқеаси
Биринчи - Ражиъ воқеаси (ҳижрий учинчи йил): Ўзал ва Қора қабилаларидан вакиллар Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурига келиб, уларга Ислом хабари етиб борганлигини ва улар Ислом динини ўргатувчи муаллимларга муҳтож эканликларини билдиришди. Шунга биноан Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалардан бир қанчасини улар билан жўнатдилар.
Улар ичида Марсад ибн Абу Марсад, Холид ибн Букайр, Осим ибн Собит, Хубайб иби Адий, Зайд ибн Дасинна, Абдуллоҳ ибн Ториқ кабилар эди. Уларга Осим ибн Собитни амир қилиб тайинладилар. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: Улар жўнаб кетишди. Асафон билан Макка ўртасига келганда ўша ердаги Бану Лаҳаён деб аталган Ҳузайл маҳалласига жар солишди яъни, мусулмонлар кетаётганини билдириб қўйишди. Мазкур маҳалладан юз чоғли камончи мусулмонларнинг изига тушишди. Улар бир водийга жойлашган пайтларида камончилар етиб келиб уларни ўраб олишди ва шундай дейишди: Агар бизнинг юртимизга тушсангиз сизлардан ҳеч кимни ўлдирмасликка аҳду паймон берамиз, дейишди. Шунда мусулмонларнинг амири Осим мен кофирнинг зиммасига яъни, ҳимоясига муҳтож эмасман. Оллоҳим биз ҳаққимизда Пайғамбарингга Ўзинг билдиргин, деди-да улар билан жанг қилишни бошлаб юборди. Улар Осимни ҳам, қолган шерикларини ҳам ҳалок қилишди, фақат Хубайб, Зайд ва яна бир киши қолди. Кофирлар уларни ўлдирмасликка аҳд бериб ўзлари билан бирга олиб кетишга келишишди. Мусулмонлар рози бўлгач, кофирлар камонларининг ипини ечиб уччаласининг ҳам қўлини боғлашди. Шунда улардан бири: "Мана бу хиёнатнинг бошланиши бўлди", деди-да сизлар билан бирга кетмайман деб оёқ тираб туриб олди. Уни тортишди, судрашди, лекин у рози бўлмагач, уни ўлдиришди. Демак, икки киши қолди - Хубайб билан Зайд. Уларни Маккага олиб бориб қулликка сотишди. Хубайбни бани Ҳорис уруғи сотиб олди. Ҳубайб Бадр жангида бу қабила бошлиғи бўлмиш Ҳорисни ўлдирган эди. Шунинг учун бани Ҳорис уруғи маслаҳатлашиб, Хубайбни ўлдиришга келишдилар. Шундан сўнг Хубайб бани Ҳорис аёлларининг биридан тозаланиш учун устара сўради. Устара берган аёл айтади: "Мен чалғиб қолиб, ёш боламни қаровсиз қолдирибман, Хубайб уни ёнига чақириб, қучоғига ўтказиб олибди, унинг қўлида устара бор эди. Мен бу ҳолатни кўриб жуда қаттиқ қўрқиб кетдим. Шунда Хубайб айтди: Болани ўлдиради деб қўрқяпсанми? Иншооллоҳ ҳеч қачон бу ишни қилмайман, деди. Яна у аёл айтар эди: Хубайбдан кўра яхшироқ асирни кўрмаганман. Бир куни уни бир шингил узум еб ўтирганини кўрдим. Маккада эса ўша кунлари мева-чева йўқ эди. У эса темир билан кишанланган эди. Бу Оллоҳ берган ризқ эди. Уни Ҳарамда ўлдирилмаслик учун Ҳарамдан ташқарига - Танъимга олиб чиқишди, шунда Хубайб: Мени ўз ҳолимга қўйинглар, икки ракаат намоз ўқиб олай, деди. Намоз ўқиб бўлгандан сўнг уларга қараб: Ўлимдан қўрқяпти, дейишларингизни андиша қилмаганимда кўпроқ намоз ўқиган бўлар эдим, деди. Ўлимдан олдин икки ракаат намоз ўқишни биринчи бўлиб Хубайб суннат қилган экан.
Сўнг Ҳориснинг ўғли Уқба туриб Хубайбни ўлдирди.
Кейин Курайш Хубайбнинг кофирлар билан олишувда ҳалок бўлган шерикларидан Осимнинг жасадидан бир парчасини келтиришни буюришди, яъни, унинг калласини олиб келиш учун одам жўнатишди. Осим Бадр жангида Қурайш катталаридан бирини ўлдирган эди. Лекин Оллоҳ таоло Осимни ўлигини ҳам сақлади яъни, уни ҳимоя қилиш учун арилар тўпини жўнатди. Арилар Курайшнинг элчилари Осимнинг калласини олишларига йўл қўйишмади.
Ибн Исҳоқ айтади: (Хубайбнинг шериги) Зайдга келсак, уни Сафвон ибн Умаййа сотиб олди. Уни ҳам ўлдириш учун Ҳарамдан ташқарига олиб чиққанларида унга Абу Суфён шундай деди: Худо ҳаққи тўғрисини айт, эй Зайд, ҳозир сенинг ўрнингда Муҳаммад бўлиб, сен аҳли оиланг қучоғида, уйингда бўлиб қолсанг, яъни, сенинг ўрнингга Муҳаммадни бўйнини узсак яхши бўлармиди? Зайд айтди: Валлоҳи, Муҳаммад соллоллоху алайҳи ва саллам ҳозир ана шу турган жойларида ҳам бир тикон билан озорлансалар-у, мен аҳли оиламда ўтирсам, шунга ҳам рози бўлмайман. Абу Суфён айтди: Одамлар бир-бирларини Муҳаммаднинг саҳобалари уни севгандек севадиган бирор кишини кўрмаганман деди.
Иккинчи - Маъуна қудуғи воқеаси (тўртинчи йил):
Омир ибн Молик Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келди. У зот Омирни Исломга даъват қилдилар. Лекин у Исломга кирмади ҳам, Исломдан узоқлигини изҳор ҳам қилмади, балки шундай деди: Эй Муҳаммад, саҳобаларингизни аҳли Наждга жўнатсангиз. Улар аҳли Наждни Ислом
динига даъват қилишса, умид қиламанки аҳли Нажд уларнинг даъватига ижобий жавоб қилишади яъни, Исломни қабул қилишади. Пайғамбаримиз соллоллоху алайҳи ва саллам: "Мен аҳли Нажд саҳобаларимга ёмонлик қилади деб қўрқаман", дедилар. Омир айтди: "Мен уларни ўз ҳимоямга оламан, уларни жўнатаверинг, у ердаги одамларни динга даъват қилишсин", деди.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан етмиш кишини ўша томонга жўнатдилар. Бу воқеа Уҳуд ғазотидан тўрт ой кейин, сафар ойида бўлди. Мусулмонлар ўша томонга юришни бошлаб Маъуна қудуғи олдига қўним топишди. У ерга тушгач, ўзларидан бирини - Ҳаром ибн Милҳон деган саҳобани Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мактублари билан аҳли Нажднинг каттаси Омир ибн Туфайлга элчи қилиб жўнатишди. Уларнинг каттаси Ибн Милҳон олиб келган мактубга қараб ҳам қўймади, балки ибн Милҳонга тажовуз қилиб уни ўлдирди.
Имом Бухорий Анас ибн Моликдан қилган ривоятда айтиладики: Ҳаром ибн Милҳон ўзига қилич санчилиб, қон оқишни бошлаганда шундай деб қичқирган экан: "Каъбанинг Парвардигорига қасам, мен (жаннатга) эришдим".
Сўнг Омир ибн Туфайл Бани Омирга: Бунинг бошқа шерикларини ҳам ўлдириб келинглар, деб қичқирди. Улар бошлиқларининг гапига қулоқ солишмади. Биз улар билан аҳдлашганмиз, Абу Баро уларни ўз ҳимоясига олган, биз бу ҳимояни бузмаймиз, дейишди. Сулайм, Заквон каби бошқа қабилаларга буюрган эди, улар буйруққа бўйинсунишди ва бориб, мусулмонлар турган жойни куршовга олиб жанг бошлашди. Мусулмонлар ўлдирилдилар.
Бу гуруҳдан икки киши — Амр ибн Умаййа Зомрий билан яна бир киши орқароқда қолган эди. Улар мана бу хиёнаткор воқеадан бехабар эдилар. Етиб келишиб биродарларини мудофаа қилишди. Лекин улар билан бирга Амрнинг шериги ҳам ўлдирилди. Амр Ибн Умаййа эса қочиб кутулди. Мадинага қайтди. Йўлда мушриклардан икки кишига йўлиқиб, Бану Омирдан бўлса керак деб ўйлаб уларни ўлдирди. Кейин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келгач маълум бўлдики, у икки киши Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳимоясига олган Бану Килоблик кишилар экан. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам Амрга: "Энди сен ўлдирган бу икки (мушрик) учун товон тўлашим лозим", дедилар.
Амр у зотга бўлиб ўтган воқеаларни айтиб берди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларининг ўлимидан жуда қаттиқ таъсирландилар ва бир ой мобайнида Бомдод намозида ана шу кофир қабилага - Сулайм қабилаларига яъни, Раълга, Заквонга, бани Лаҳён ва Усайяга дуойибад қилдилар.
Бу икки таъсирли ҳодисадан бир неча далолатларни олишимиз мумкин.
Биринчи: Ражиъ ҳодисасидан ҳам, Маъуна қудуғи воқеасидан ҳам даъват масъулиятини, одамларни ҳақиқатга етаклаш масъулиятини фақат пайғамбарлар, уларнинг халифалари, уламоларгина эмас, балки оддий мусулмонлар ҳам баробар кўтаришлари лозимлиги аён бўлди. Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам Ражиъ воқеасида олти саҳобанинг ўлдирилганига ҳеч қанча вақт ўтмаганига қарамасдан саҳобаларининг энг яхшиларидан бўлган етмишта ёш қориларни мазкур қабилаларни даъват қилиш учун юборишларидан динимизда даъват вазифаси қанчалик муҳим ўрин тутишини билиб олишингиз мумкин.
Иккинчи: Бу икки ҳодиса ўз ичига олган мушрикларнинг қалблари мўмин-мусулмонларга нисбатан гина, адоватга тўлиб тошганлигига далолат қилгувчи ҳолатларни бир томонга қўйиб, мусулмонларнинг ўзи ҳақида фикр юритсак, улар мана шу воқеалар қаршисида ўзларини қандай тутганларига назар солсак. Хубайб розияллоҳу анҳуни эслайлик. У бани Ҳориснинг уйида асир бўлиб, ўзининг ўлимини кутиб ётарди. Ўша уйда бир гўдак бор эди, онасининг бепарволиги билан бола Хубайбнинг олдига келиб қолади. Бу лаҳза ҳаётни истаётган, хиёнатга қарши хиёнат қилиш, ўч олиш пайида бўлган киши учун жуда қулай фурсат эди. Гўдакнинг онаси боласини қидириб Хубайбнинг олдидан топади ва юраги орқага тортиб кетади, боласини Хубайбнинг қучоғида ўтирганини қўриб даҳшатга тушади. Хубайб эса унга ёмонлик истамас, балки худди меҳрибон отадек уни эркалаб ўтирарди. Қўрқиб кетган онани кўрган Хубайб: "Бу болани ўлдиради деб ўйлаяпсанми? Иншооллоҳ ҳаргиз бу ишни қилмайман", деди.
Исломий тарбия мўъжизасига қаранг! Мана бу Хубайб ҳам анави зулмкор, тажовузкор, гиначи мушриклар ҳам бир Ерда, бир куёш остида ўсган, табиатлари ҳам, урф-одатлари бир хил бўлган араблар эди. Лекин Хубайб Исломни қабул қилган, Ислом эса уни ҳақиқий инсон қилиб етиштирди. Анави залолат ботқоғида қолган мушриклар эса ўзларининг хиёнаткор, ваҳший табиатлари билан қолиб кетишди. Демак, Исломнинг инсоний табиатга бўлган ижобий таъсири жуда юксак экан.

Ибратли нукталар

17:02 / 26.06.2020
3080
Аввалги мақола
Уҳуд ғазоти
Ғазотлар
10201
Кейинги мақола
Набий ва Расул бўлган зотга салавот
94
Саловотлар
Ислом тарихи
Рабиъул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар
Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель
– Расулул...
06:40 / 27.06.2020
Ислом тарихи
Савол: Ислом дини туширилишидан олдин ҳам Каъба бўлган ва уни христиан динидагилар ҳам зиёрат қилишган. Ислом туширилганидан кейин эса улар Каъбани тарк қилишганининг сабабини билишни истардим.....
10:22 / 19.02.2013
Ислом тарихи
Ибн Исҳоқ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккани фатҳ қилиб, Табукдан фориғ бўлиб, Сақиф ҳам Исломни қабул қилиб, байъат қилгач, у Зотнинг олдига ҳар тарафдан араб вакиллари, элчи...
03:38 / 27.06.2020
Ислом тарихи
Ибн Исҳоқ ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотидан Мадинага Рамазон ойида қайтдилар ва шу ойнинг ўзида у Зотнинг олдиларига Тоиф аҳолиси бўлмиш Сақиф қабиласидан вакиллар к...
22:37 / 26.06.2020
ٍКўп кўрилганлар