7 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.

Робиъул-аввал ойининг 7-куни

  • Ҳижрий 543-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 1148-йил 1-август) салбчиларнинг Дашақни босиб олиш учун амалга оширган иккинчи уруниши мусулмонларнинг мустаҳкам мудофааси эвазига бесамар кетди.
  • Ҳижрий 1425-йил 7-робиъул-аввал куни (милодий 2004-йил 26-аперл) Миср фиқҳ академияси аъзоси докор Муҳаммад Балтажий Ҳасан 66 ёшида вафот этди. У зот бир неча китоблар таълиф этган бўлиб, улардан машҳурлари “Аҳкомул-усра”, яъни “Оилага алоқадор ҳукмлар”, Маконатул-маръа фил-қуръан вас-сунна”, яъни “Аёл кишининг Қуръон ва суннатда тутган ўрни” китобидир.


ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ЭНГ БУЮК НОТИҚ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам чиройли гапирар, сўзламоқчи бўлган фикрларини тушунарли баён қилиб берар, сўзларини қувватлаш учун келтирган ҳужжатлари ўта кучли бўлар эди. Бу борада у Зот энг юқори мартабаларни забт этган эдилар. Шунингдек, у Зотга чуқур ва кенг маъноли қисқа сўзларни ишлатиш қобилияти ато қилинган бўлиб, бундай сўзлар «Жавомиъ ал-калим», деб номланади. Сўзимизни қуйидаги ҳадислар қўллаб қувватлайди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ёш боланинг олдига бориб: «Эй Абу Умайр, нуғайр нима қилди?» дедилар. Араб тилида «Нуғайр» сўзи «Нуғр» сўзининг кичрайтирма шакли бўлиб, «кичкина қушча» деган маънони ифодалайди. Уламолар мана шу бир нечта сўздангина тузилган гапдан олтмишдан зиёд турли фойдали маъноларни чиқариб олганлар! Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:  «Амаллар ниятларга боғлиқ. Ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади», деган ҳадислари борасида мусулмон пешво уламоларининг бири Имом Шофеъий:  «Бу ҳадис бор илмнинг учдан бири ва фиқҳнинг етмишта мавзусига тааллуқлидир», деганлар. Имом Аҳмад:  «Исломнинг устуни уч ҳадисдир: «Амаллар ниятларга боғлиқ...», «Ким бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у радд қилинади» ва «Ҳалол очиқ ва равшан, ҳаром очиқ ва равшан...» ҳадисларидир», деганлар. Бошқа баъзи олимлар «Ўзига тегишли бўлмаган нарсаларга берилишни тарк қилиш кишининг мусулмончилиги гўзал эканига далил» ва «Дунёдан зуҳд қил, сени Аллоҳ суяди! Инсонлар қўлидаги нарсадан зуҳд қил, сени инсонлар суяди!» ҳадисларини ҳам қўшганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам енгил, тушуниш осон бўлган сўзлар ва эшитувчининг қулоғига ўрнашиб қоладиган ибораларни ишлатиб сўзлар эдилар. Инсонлар у Зотнинг сўзларидан кўра манфаатли, тўғри ва рост сўзни бошқа ҳеч кимдан эшитмаганлар. Оиша розияллоҳу анҳо шундай дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларнинг ҳозирги кундаги гапиришингизга ўхшаб гапирмас эдилар. У Зот гапирсалар дона-дона ва тушунарли қилиб гапирар эдилар. Бирор киши у Зотнинг сўзларини санамоқчи бўлса, бемалол санай оларди». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фасоҳат-у балоғатли сўзлари ва ўткир ҳикматларидан намуналар:
  1. Сени шубҳага солиб турган нарсани тарк қилиб, шубҳага солмаган нарсани олгин! Чунки тўғрилик хотиржамлик, ёлғон эса шубҳадир!
  2. Дин насиҳатдир!
  3. Зарар бериш ҳам, (зарар берган кишига) зарарни қайтариш ҳам йўқ!
  4. Яхшиликка далолат қилувчи ўша амални бажарувчи кабидир!
  5. Ким жим турса, нажот топади!
  6. Ҳақиқий мусулмон бошқа мусулмонлар унинг тили ва қўли(нинг ёмонлиги)дан саломат бўлган кишидир!
  7. Зулм қиёмат кунининг зулматларидир!
  8. Омонатли бўлмаган кишининг иймони йўқ, аҳдига вафо қилмаган кишининг дини йўқ!
  9. Раҳм қилувчиларга Раҳмон раҳм қилади! Ер аҳлига раҳм қилинг! Осмондаги Зот сизга раҳм қилади!
  10. Билаги бақувват ҳақиқий кучли эмас, ҳақиқий кучли киши ғазаби чиққан вақтда ўзини тута олган кишидир!
  11. Аёллар эркакларнинг туғишганларидир!
  12. Ҳар бир Одам фарзанди хато қилувчидир! Хато қилувчиларнинг энг яхшиси тавба қилувчиларидир!
  13. Қўшниси оч эканини била туриб ўзи тўқ ҳолда тунни ўтказган киши менга иймон келтирмабди!
  14. Инсонлар Одамнинг фарзанди, Одам эса тупроқдан яралган!
  15. Мунофиқликнинг аломати учта: гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса вафо қилмайди ва омонат қўйилса хиёнат қилади. Бундайлар рўза тутса ҳам, намоз ўқиб ўзини мусулмонман, деб ҳисобласа ҳам, мунофиқ бўлаверади!
Қасамки, бу сўзлар ҳаводан нутқ қилмайдиган ва ваҳийдан ўзга нарсани сўзламайдиган Пайғамбарнинг сўзларидир! Инсон ҳаётининг турли вазиятлари ва жабҳаларига тааллуқли минглаб ҳадислар ва сўзлар мавжудлиги юқоридаги фикримизни қувватлайди. Макка тоғлари орасида ташқи дунёдан узилиб, саҳро муҳитида яшаган, боз устига ўқишу ёзишни билмайдиган, бирор марта дарс ёки таълим олмаган уммий етим бола агар Пайғамбар бўлмаса, қандай қилиб бундай гапларни айтиши мумкин?! Қандай қилиб ҳамма замон ва маконга мос бўлган шариатни олиб келиши мумкин? Вена университети ҳуқуқшунослик факултетининг собиқ мудири Аллома Шибрл шундай дейди: «Инсоният Муҳаммаддек кишига мансуб эканидан фахрланса арзийди! Чунки у уммий бўлишига қарамай, ўн беш аср олдин шундай шариатни олиб келдики, биз европаликлар икки минг йилдан кейин унинг чўққисига етиб борсак энг бахтли инсон бўлар эдик!».
17:07 / 26.06.2020
Мақолалар
«Rasulullohning ﷺ dushmanlar bilan muomalalari» | Abdulhamid Juman domla
Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, «Dorulomon» jomeʼ masjidi imom-xatibi Abdulhamid Juman domla Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldiri...
00:07 / 14-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Muhammadiya tongining otishi» | Hasan domla Qodirov
Toshkent shahar, Olmazor tumani, «Siroj Solih» jomeʼ masjidi imom-xatibi Hasan domla Qodirov Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz...
22:17 / 06-февраль Батафсил...
Мақолалар
«Siyratda rabi'ul avval oyi» | Ustoz Abdul Azim Ziyouddin
Imom Buxoriy nomidagi Toshkent islom instituti «Hadis va islom tarixi fanlari» kafedrasi katta o‘qituvchisi, siyrat fani ustozi Abdul Azim Ziyouddin Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Tak...
02:04 / 31-январь Батафсил...
Мақолалар
«Rasululloh—goʻzal xulq sohibi» | Hasanxon Yahyo Abdulmajid
Qur'oni Karim xodimi, ustoz Hasanxon Yahyo Abdulmajid Siyrat suhbatlari 1444 | 2023 Taklif, mulohaza va fikrlaringizni kommentariyada qoldirishingiz mumkin. InshaAlloh ko'rib chiqib javob beramiz. Mun...
21:02 / 25-январь Батафсил...