22 жумадул аввал
1446
РЎЗАДОРЛАР УЧУН НАБАВИЙ АРМУҒОН ЁХУД АТИГИ 720 СОАТ
720 соат нима дейсизми? У-720 соат бир ойлик рамазони шариф кунларининг соатларидир. Ҳар бир мусулмонда бу соатлардан фойдаланиш имкони мавжуд. Лекин ушбу вақтлардан кимдир унумли фойдаланади ва яна кимдир уни зое қилади. Ҳар бир кишининг ихтиёри ўз қўлида. Шу сабабли рамазон кунларидан унумли фойдаланишингиз учун қуйида бир неча тавсияларни санаб ўтамиз:
Биринчи: Эзгу ният қилиш.
Инсон яхши нияти билан эришиб бўлмас даражаларга етади. Бу ҳақда Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган:
قال صلى الله عليه وسلم: "من صام رمضان إيمانا واحتسابا غفر له ما تقدم من ذنبه"
Абу Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рамазон рўзасини иймон ва Аллоҳдан савоб умид қилиб тутса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади», дедилар.
Иккинчи: Бардавомлик.
Аслида ҳар бир ишда бараканинг асосий омили хоҳ у илм бўлсин, хоҳ ибодат бўлсин, бардавомлик ҳисобланади.
Ибн Ҳажар Асқалоний ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:
قال صلى الله عليه وسلم: "إذا اكتنز الناس الذهب والفضة، فاكتنزوا هذه الكلمات : اللهم إني أسألك الثبات في الأمر والعزيمة على الرشد"
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонлар олтин ва кумушга ҳарис бўладилар. Лекин сизлар ушбу: «Эй Аллоҳим, ишларимизда бардавомликни ҳамда тўғри йўлга сидқидилдан ҳаракат қилишни сўраймиз», дейилган дуога ҳарис бўлинглар».
Учинчи: Китоб ўқиш.
Рўзага оид кичик рисола бўлса ҳам, ўқиб чиқиш. Чунки рўза аҳкомларини билган киши, албатта, зиммасидаги рўзани чиройли ва бекаму кўст адо қилишга урунади.
Тўртинчи: Жамоат намозига эътиборли бўлиш.
Намозни масжидда жамоат билан ўқиш бир ўзи ўқиган намоздан 27 даража улуғ бўлади. Бу дегани бир кунда ўзи ўқиган намоздан 135 даража улуғ бўлади.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:
قال صلى الله عليه وسلم: "صلاة الجماعة تفضل صلاة الفذ بسبع وعشرين درجة"”
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат билан ўқилган намоз, ўзи ўқиган намоздан кўра йигирма етти баробар улуғ бўлади», дедилар .
Бешинчи: Қуръони каримни ўқишни вазифа қилиб олиш ва ҳеч бўлмаганда бир марта хатм қилиш.
Қандай қилиб бўлса ҳам, кунига ўн варақ ўқишликни вазифа қилиб олинг, шунда бир ойда бир марта хатм қилган бўласиз.
Олтинчи: Жаннатга уй қуриш пайида бўлинг:
Ким равотиб суннатларни,, яъни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тарк қилмасдан доим бажариб юрган суннатларини бажариб юрса, унга жаннатда бир қаср бино қилинади.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:
قال صلى الله عليه وسلم: "من صلى اثنتي عشرة ركعة في يوم وليلة بني له بهن بيت في الجنة"
Умму Ҳабиба Рамла бинти Аби Суфён раозияллиҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимики бир кунда ўн икки ракаъат суннатни ўқийдиган бўлса, ана шу инсон учун жаннатда уй қуриб берилади», дедилар.
Ҳадисдаги ўн икки ракат намоздан мурод олимлар айтганларидек бомдоддан олдинги икки ракат, пешиндан олдин тўрт ва пешиндан кейин икки ракат, шомдан кейин икки ракат ва хуфтондан кейин икки ракат ўқиладиган суннат намозлардир.
Еттинчи: Рўзадорга ифторлик қилиб бериш.
Рўзадорни гарчи арзимас нарса билан бўлса ҳам, оғзини очишликка эҳсон қилинг. Зеро бу улуғ савобларни қўлга киритишнинг имконидир. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:
قال صلى الله عليه وسلم: "من فطر صائما كان له مثل أجره ، غير أنه لا ينقص من أجر الصائم شيئا"”
Зайд ибн Холид ал-Жаҳмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий Соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, рўза тутганнинг ажри берилади. Анави рўзадорнинг ажридан бирор нарса камаймайди», дедилар.
Саккинзинчи: Бир кунда машаққатсиз ҳаж ва умра савобига эга бўлишга ҳаракат қилиш.
Имом Мунзир ривоят қилган ҳадисда бу ҳақда шундай дейилган:
قال صلى الله عليه وسلم: "من صلى الصبح في جماعة ثم قعد يذكر الله حتى تطلع الشمس ثم صلى ركعتين كانت له كأجر حجة وعمرة"، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "تامة تامة"
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бобдод намозини жамоат билан ўқиб, қуёш чиққунга қадар Аллоҳни зикр қилиб ўтирган, сўнгра икки ракъат номоз ўқиган инсон ичун ҳаж ва умра савоби берилади», дедилар.
Тўққизинчи: Имкон қадар кўп садақа қилиш. Агар садақа қилишга ҳеч вақоси бўлмаса, арзимагн нарсани бўлса ҳам Аллоҳ йўлига муҳтожларга бериш.
Бу ҳақда Имом Бухотий ривоят қилган ҳадисда қуйдагилар айтилган:
قال صلى الله عليه وسلم" :اتقوا النار ولو بشق تمرة"
Адий ибн Ҳотам Той розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир бўлак ҳурмо билан бўлса ҳам, дазаҳдан сақланинглар», дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган:
وقال صلى الله عليه وسلم: "من تصدق بعدل تمرة من كسب طيب، ولا يقبل الله إلا الطيب، وإن الله يتقبلها بيمينه، ثم يربيها لصاحبها، كما يربي أحدكم فلوه، حتى تكون مثل الجبل"
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир инсон ҳалол касб билан топган молидан бир бўлак ҳурмо садақа қилдиган бўлса, (Аллоҳ таоло фақатгина ҳалол касбдан бўлганини қабул қилади) Аллоҳ таолонинг ўзи уни қабул қилади ва уни тоғчалик савоби кўп бўлгунча ўстиради», дедилар.
Ўнинчи маслаҳат: Умрингизга саксон уч йиллик ибодатни зиёда қилишга ҳаракат қилинг.
Бу ҳақда Мунзир ривоят қилган ҳадисда қуйидагича келган:
قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "إن هذا الشهر قد حضركم وفيه ليلة خير من ألف شهر من حرمها فقد حرم الخير كله ولا يحرم خيرها إلا محروم"
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бу (яъни рамазон) ойига сизлардан биронтангиз етсангиз, у ойда бир кун борки, минг ойдан яхшидир, ким ундан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди. Ундан фақат бепарво бўлган инсонларгина маҳрум бўлади.
Ўн биринчи: Қариндошлик алоқаларини боғланг. Ҳар бир кунда қариндошлик алоқаларини бўғланг, улар ҳақида суруштиринг.
Бу борада Имом Муҳаммад Мановийдан ривоят қилинган ҳадисда шундай марҳамат қилинади:
قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "تعلموا من أنسابكم ما تصلون به أرحامكم، فإن صلة الرحم محبة في الأهل مثرأة في المال منسأة في الأثر"
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қариндошлик алоқаси бўлган насабларингизни ўрганинглар, чунки сийлайи раҳм – қариндошлар орасида меҳрни уйғотади ва молингиз кўпайишига сабаб бўлади ҳамда сизни яхшилик билан эслайдилар», дедилар.
Ўн иккинчи: Рамазоннинг ўттиз кунида дуолар ижобат бўлади.
Хоҳ диний ҳожат, хоҳ дунёвий ҳожат бўлсин, оғиз очар, яъни ифторлик пайтида қилинган дуо, шак-шубҳасиз, ижобат.
Бу ҳақда Имом Буйсурийдан ривоят қилиган ҳадисда шундай дейилган:
قال صلى الله عليه وسلم: "إن للصائم عند فطره لدعوة ما ترد"
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Оғиз очар пайтда рўзадорнинг дуоси, албатта, ижобат бўлади».
Ибн Малик айтади: «Абдуллоҳ ибн Амрни қуйидаги дуосини тингладим: «Аллоҳим, чексиз бўлган меҳибонлик сифатинг билан сўрайман: гуноҳларимни Ўзинг кечир!»
Аллоҳ барчаларимизга мана шу 720 соатни унумли ва савоби кўп амаллар билан ўтказишимизни насиб айласин. Ҳаммамизга Рамазон муборак бўлсин.
Мубинуллоҳ Анвар.
04:20 / 06.06.2016
3078
Аввалги мақола
ЭНГ БУЮК ТАБИБ
Мақолалар
7329
Кейинги мақола
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31-октабрь
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22-октабрь
Мақолалар
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан
тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди,
мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди!
Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02-октабрь
Мақолалар
Нима учун биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиб, у кишини севамиз? Чунки, Аллоҳ бизларни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга шу Зот туфайли олиб чиққандир. Зотан, Расулулло...
15:45 / 28.07.2023
ٍКўп кўрилганлар