8 жумадис сони 1446
Хуфтон намози

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам овқатни еб бўлгач, муаззин Хуфтон намозига азон айтгунга қадар уйда ўтирардилар.

Хуфтон намозини кечиктириб ўқишни яхши кўрардилар. Шунинг учун саҳобаларни хуфтон намозига шошилтирмасдилар. Агар улар масжидда йиғилган бўлса, чиқиб ўқирдилар. Агар ҳали йиғилмаган бўлса, кечиктириб ўқирдилар. Умматларига машаққат бўлмаслиги учун хуфтон намозини кечиктириб ўқишга амр қилмаганлар.

Хуфтон намозида ҳам худди асрдагидек ўртача сураларни қироат қилардилар. Саҳобаларни чарчаганлигини инобатга олиб узун сураларни ўқимасдилар. Анас розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик енгил ва мукаммал намоз ўқиб берган имомнинг ортида намоз ўқимаганман», – дегандилар[1].

Гоҳида намозга киришгач, ёш болачаларнинг йиғисини эшитиб, қироатни қисқа қилиб, намозни тугатиб қўяр ва:

« إِنِّى لأَقُومُ فِى الصَّلاَةِ أُرِيدُ أَنْ أُطَوِّلَ فِيهَا ، فَأَسْمَعُ بُكَاءَ الصَّبِىِّ ، فَأَتَجَوَّزُ فِى صَلاَتِى كَرَاهِيَةَ أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمِّهِ »

«Мен намозни узун ўқимоқчи бўлиб тураман-да, кейин гўдак йиғисини эшитиб, онасига машаққат туғдириб қўйгим келмай, намозимни енгил қиламан», – дер эдилар[2].

Бир куни хуфтонни туннинг ярмида ўқидилар. Намозни ўқиб бўлгач саҳобаларга:

«أَلاَ إِنَّ النَّاسَ قَدْ صَلَّوْا ثُمَّ رَقَدُوا ، وَإِنَّكُمْ لَمْ تَزَالُوا فِى صَلاَةٍ مَا انْتَظَرْتُمُ الصَّلاَةَ».

«Огоҳ бўлинглар, одамлар намозларини ўқиб, кейин ухлаб ҳам бўлишди. Сизлар эса модомики намозни кутар экансиз, намоздадирсиз», – дедилар[3].

Яна бир куни баъзи юмушлари билан машғул бўлиб намозни то тун ярмигача кечиктирдилар. Кейин чиқиб, саҳобаларга намоз ўқиб бердилар. Намозларини тугатгач, ҳозир бўлганларга қарата: «Бироз шошилманглар! Шунга севинингларки, Аллоҳнинг сизга берган неъматларидан бири шуки, ушбу соатда одамлар ичида сиздан бошқа намоз ўқиётган биронта киши йўқдир!» – дедилар»[4].

Бу гапни эшитган саҳобалар хурсанд ҳолда уйга қайтишди.

Хуфтондан кейин саҳобаларга маъруза қилишлари нодир ҳолат эди. Одамлар кун давомида ишлаб чарчаганларини инобатга олиб камда-кам ҳолларда маъруза қилишлари мумкин эди. Одатда маъруза қилмас эдилар. Гоҳида жуда муҳим гап бўлса, уни айтиб қўярдилар. Лекин бу ҳам жуда қисқа вақтни ўз ичига оладиган гап бўларди.

Намоздан салом бергач, аёллар кетиши учун ўринларида ўтирардилар. Аёллар масжиддан чиқиб кетганига ишонч ҳосил қилгач, турардилар. Буни кўрган саҳобалар ҳам туришарди[5].

Гарчи аёллар масжидга келган бўлсада, уларни ўз уйларида намоз ўқишга тарғиб қилар ва:

« صَلاَةُ الْمَرْأَةِ فِى بَيْتِهَا أَفْضَلُ مِنْ صَلاَتِهَا فِى حُجْرَتِهَا وَصَلاَتُهَا فِى مَخْدَعِهَا أَفْضَلُ مِنْ صَلاَتِهَا فِى بَيْتِهَا »

«Аёл кишининг уйининг ичида ўқиган намози уйининг айвонида ўқиган намозидан афзалроқдир. Ўзига махсус тўсиб қўйилган макон ичида ўқиган намози эса уйининг ичида ўқиган намозидан афзалроқдир», – дер эдилар[6].

Намоздан кейин қилинадиган зикр ва тасбеҳлардан сўнг ҳужраларига кириб кетардилар.



[1] «Сунан Доримий», «Муснад Аҳмад», «Муснад Таёлисий» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларига қаралсин.

[2] Имом Бухорий ривояти.

[3] «Мусаннаф Абу Шайба», «Муснад Аҳмад» ва «Саҳиҳ Бухорий» китобларига қаралсин.

[4] «Саҳиҳ Бухорий», «Муснад Аҳмад» ва «Саҳиҳ Муслим» китобларига қаралсин.

[5] «Муснад Таёлисий», «Саҳиҳ Бухорий», «Сунан Абу Довуд» ва «Муснад Абу Яъло» китобларига қаралсин.

[6] Абу Довуд ривояти.

01:31 / 27.06.2020
Шамоил
«Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатдан мени кўрибди»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ مَهْدِيٍّ، قَالَ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي الأَحْوَصِ، عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ، عَن...
12:03 / 06.09.2023 Батафсил...
Шамоил
«Биз мерос қолдирмаймиз»
حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا حُسَيْنُ بْنُ مُحَمَّدٍ، قَالَ: حَدَّثَنَا إِسْرَائِيلُ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ عَمْرِو بْنِ الْحَارِثِ، أَخِي جُوَيْرِيَةَ لَهُ صُحْبَةٌ، قَالَ...
14:44 / 28.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Мени ўзим ҳам умматимга фаратман»
حَدَّثَنَا نَصْرُ بْنُ عَلِيٍّ الْجَهْضَمِيُّ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ دَاوُدَ، قَالَ: حَدَّثَنَا سَلَمَةُ بْنُ نُبَيْطٍ، عَنْ نُعَيْمِ بْنِ أَبِي هِنْدَ، عَنْ نُبَيْطِ بْنِ شَرِيطٍ، عَنْ...
15:13 / 23.08.2023 Батафсил...
Шамоил
«Расулуллоҳ соллaллоҳу алайҳи васаллам душанба куни вафот этдилар»
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، وعياش العنبرى , وسوار بن عبد الله , وغير واحد , قالوا: أخبرنا يحيي بن سعيد , عن سفيان الثورى , عن موسى بن أبي عائشة , عن عبيد الله , عن ابن عباس وعائشة: أن أبا بكر...
17:31 / 21.08.2023 Батафсил...